Ҳакимий «Бавария»га қарши жавоб учрашувини ўтказиб юбориши мумкин
«Пари Сен-Жермен» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий «Бавария»га қарши ярим финалнинг биринчи учрашувида жароҳат олди ва жавоб баҳсида иштирок этмаслиги мумкин.
Журналист Фабриция Хокинс маълумотига кўра, дастлабки текширувлар бу оддий мушак тортишиши эмаслигини кўрсатган. Марокашлик футболчига жароҳатнинг аниқ характери ва тикланиш муддатини белгилаш учун қўшимча тиббий текширувлар ўтказилади.
Унинг жавоб ўйинида қатнашиши ҳозирча сўроқ остида бўлиб, барчаси текширув натижаларига боғлиқ бўлади.
Агар Ҳакимий майдонга туша олмаса, парижликлар мураббийлар штаби таркибда ўзгариш қилиш вариантини кўриб чиқмоқда — унинг ўрнида Уоррен Заир-Эмери майдонга тушиши мумкин.
Шу билан бирга, Нуну Мендеш бўйича ижобийроқ хабарлар келмоқда. Чап қанот ҳимоячисининг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда ва у жавоб учрашувида иштирок этиши кутилмоқда.
Жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув «Пари Сен-Жермен»нинг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.
Жавоб баҳси бир ҳафтадан сўнг — 7 майга ўтар кечаси — «Бавария» стадионида бўлиб ўтади.
Манба: sports.kz
Киритилди: 21:57, 29.04.2026. Ўқилди: 155 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар