Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба.

      • 27.09.2024 00:00
      • Сельта
      • 0:1
      • Атлетико
      • 28.09.2024 00:00
      • Вальядолид
      • 1:2
      • Мальорка
      • 28.09.2024 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Алавес
      • 28.09.2024 19:15
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Леганес
      • 28.09.2024 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 29.09.2024 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 29.09.2024 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Жирона
      • 29.09.2024 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 29.09.2024 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 30.09.2024 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 27.09.2024 17:00
      • Қизилқум
      • 1:0
      • Металлург
      • 27.09.2024 19:15
      • ОКМК
      • 1:0
      • Локомотив
      • 28.09.2024 17:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Насаф
  • Футзал. Жаҳон чемпионати
      • 27.09.2024 17:30
      • Таиланд
      • 2:5
      • Франция
  • «A» Серия
      • 27.09.2024 23:45
      • Милан
      • 3:0
      • Лечче
      • 28.09.2024 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Интер
      • 28.09.2024 21:00
      • Женоа
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.09.2024 23:45
      • Болонья
      • -:-
      • Аталанта
      • 29.09.2024 15:30
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 29.09.2024 18:00
      • Рома
      • -:-
      • Венеция
      • 29.09.2024 18:00
      • Комо
      • -:-
      • Верона
      • 29.09.2024 21:00
      • Эмполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 29.09.2024 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Монца
      • 28.09.2024 16:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 28.09.2024 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Лестер
      • 28.09.2024 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 28.09.2024 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Брайтон
      • 28.09.2024 21:30
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 29.09.2024 18:00
      • Ипсвич
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 29.09.2024 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 44
2 ОКМК 20 38
3 Сўғдиёна 20 35
4 Пахтакор 20 32
5 Нефтчи 20 29
6 Динамо 19 26
7 Навбаҳор 19 26
8 Сурхон 20 25
9 Қизилқум 20 23
10 Андижон 20 21
11 Олимпик 20 21
12 Локомотив 20 18
13 Бунёдкор 19 18
14 Металлург 20 14

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Пахтакор 6-0 Олимпик
20-тур Андижон 0-0 Нефтчи
20-тур Навбаҳор 0-3 Сўғдиёна
20-тур Динамо 3-0 Сурхон
20-тур Қизилқум 1-0 Металлург
20-тур ОКМК 1-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4711 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Соврин ва қизлар учун кураш

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бразилиялик машҳур футбол афсонаси  Ронал­диньо ҳали-бери фаолиятини тугатмоқчи эмас. Биз эса сўнгги ярим йил мобайнида яқин ўтмишнинг энг порлоқ юлдузларидан бири қаерда ва қандай шов-шув кўтараётгани ҳақида ҳикоя қиламиз. «Мен бахтлиман. Роналдиньо – бу Роналдиньо эканлигини ҳар куни исботлашим учун 40 ёшгача ёки ундан ҳам кўпроқ ўйнашни истайман», - деганди футболчи ўтган ёзда. Ушбу интервьюдан сўнг уч ҳафта ўтиб, Роналдиньо «Атлетико» Минейро билан тузган шартномасини бекор қилди. Бир ой ўтиб эса Мексиканинг «Керетаро» клубига ўтди.

Бу қандай рўй берди?

Бир йил олдин ҳам «Керетаро»да жиддий муаммолар бор эди - ўйинчиларга маош тўланмаган, жамоа президентини эса молиявий қаллобликда айб­лашганди. Клуб муниципаль ҳукумат бошқарувига топширилди. Агар Мексиканинг йирик холдинг компанияси жамоага ҳомийлик қилишни бошламаганида, «Керетаро» бутунлай йўқолиб кетиши ҳам мумкин эди. Жамоанинг янги президенти Артуро Виллануева клуб мақсадларини биринчи ўринга қўйди. Яъни, у юқори-қуйи дивизионлар орасида «осилиб туриш»га барҳам берди ва шунингдек, Роналдиньо билан шартнома имзолаш таклифини илгари сурди. Футболчининг акаси билан кечган дастлабки музокаралар ижобий натижа бергач, Виллануэва Порту-Алегрига учди. Президент Роналдиньонинг туғилиб-ўсган шаҳрида тўрт кун бўлиб, у биланшартнома имзолашга эришди. «Роналдиньо айтдики, бутун фаолияти давомида унинг уйига музокара учун ҳали бирон марта президент ташриф буюрмаган экан», - тушунтирганди Виллануэва. - Бу уни таъсирлантирди ва музокаралар кўнгилдагидек ўтди. Футболчи ўзининг ушбу юртга ва унинг аҳолисига бўлган қизиқиши баланд эканлигини айтди. Ўзи яхши таъминлангани учун, шунчаки пул ишласа бўладиган жой эмас, балки ўзига футболдан чақирув қидираётганди».

Роналдиньонинг шартномаси 2 йилга мўлжалланди. Маоши эса, 1,8 млн. доллар деб баҳоланмоқда. У - Мексикада энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатининг 4-ўрнини банд этди. Бу борада пешқадам - Роке Санта Крус («Крус Асуль»-2,6млн).

Сентябрь ойининг ўрталарида «Керетаро» мухлислари учун футболчининг тақдимоти бўлиб ўтди ва бу учрашувларнинг бирида, танаффус пайтида рўй берди. Бразилиялик тирик афсона фаолиятини давом эттириш учун нега айнан шу вариантни танлаганлиги ҳақидаги саволга у шундай деб жавоб берди: «Мен титул ва қизлар учун курашни Мексикада давом эттираман».

Майдонда

Роналдиньонинг Мексика лигасидаги биринчи ўйинини кўриш учун, 38 минг томошабин ташриф буюрди. Маҳаллий «Чивас» чипта баҳосини кўтарганига қарамай, Гвадалахаредаги стадион шунча аудитория йиғди. Роналдиньо пенальти урди, тўп оширди ва қайчи услубида зарба берди. Якунда «Керетаро» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Икки ҳафта ўтиб, Гвадалахареда «Атлас» - «Керетаро» ўйини бўлиб ўтди. Мазкур учрашувни 48 минг томошабин кўрди. Ушбу баҳсда Роналдиньо жаримадан тўп киритди ва шу билан бирга, майдонга югуриб чиққан мухлис футболкасига дастхат қўйди. Роналдиньо Апертуранинг қолган 6та учрашувида бир марта гол уришга муваффақ бўлди. Футболчи 26 декабрь куни қишки таътилдан қайтди - бутун жамоага нисбатан икки ҳафтага кеч. Шундан кейин шахсий муаммоларини ҳал қилиш учун, шу заҳоти Бразилияга жавоб сўради. Жамоа Клаусура стартига тайёргарлик кўраётган бир пайтда, Роналдиньо атмосферали расмлар билан дастхатлар бериб, ўзининг мухлисларини янги йил билан табриклаётганди.

Январь ойининг бошларида Роналдиньо Мексикага қайтди ва индивидуал тарзда машғулотларга киришди. Уч ҳафта, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий, Роналдиньо устидан шикоят қилди: «У машқларнинг ҳаммасини бажармаяпти, мен уни югуришга мажбур қилолмайман. Чунки, унга бу ёқмайди». Буни қарангки, жанжал жиддий тус олмади. Нима учун? Чунки, аввалроқ ўша мураббийнинг ўзи шундай таъкидлаганди: «Биз Керетарода яшаймиз ва бизда Роналдиньо бор. Бу биз учун, худди Марадона «Барселона»дагидек гап. Бундай ўйинчилар бошқаларга нисбатан ўзларига кўпроқ эркинликни эп кўришлари мумкин».

Шу йили Роналдиньо фақат учта учрашувда майдонга тушди ва икки ҳафта олдин бурчакдан зарба бериб гол уришига сал қолганди.

ИҚтисодий самара

Сентябрда Мексиканинг Mxsports  агентлиги  қуйидаги натижани тахмин қилди: бутун мамлакат бўйича стадионларда 400 минг нафар янги мухлис клуб кассаларида эса, қўшимча 115 млн. песо (7,66 млн. доллар). Буларнинг барчаси, апертуранинг сўнгги 10та учрашуви давомида кузатилди.

Роналдиньо пайдо бўлиши билан, «Керетаро»нинг уйидаги ўйинларда стадион тўлиши 63 фоиздан 84 фоизгача ошди ва бу борада клуб 14-поғонадан, лиганинг ўрта ўринларига чиқиб олди. «Керетаро»нинг расмий магазини, битта мавсумда 3 мингтадан 5 мингтагача клуб футболкаларини сотмоқда (фақат оригиналларини эмас). Роналдиньо ўтиб, бу кўрсаткичнинг икки бараварга ўсиши кутилмоқда - бразилиялик «Фламенго» ва «Атлетико» Минейрога ўтганидан сўнг ҳам, айнан шу ҳолат кузатилганди. Бундан ташқари, Роналдиньо, клубни янги ҳомийлик шартномаси билан таъминлашга қурби етади.

МусиҚа, реклама, лайклар

Ўтган ярим йил ичида Роналдиньо Бразилиядаги Trio Ternura гуруҳининг клипида суратга тушишга улгурди - ундаги асосий ҳаракатларни ўрганиб олишинглар мумкин. Бу футболчининг мусиқачилар билан биринчи тажрибаси эмас. Клипларда Роналдиньо нафақат рақс­га тушади, балки куйлайди ҳам ва бу You Tubeда миллионлаб мухлислар эътиборини тортди. Сиз ҳам албатта кўринг!

Мексикада Роналдиньо маҳаллий банк­нинг реклама ролигидаги қаҳрамонига айланди. Бразилиялик шунингдек «Ronaldinho Super FIash» ўйини тақдимотини ўтказди.

Футболчи Facebookда миллионта лайк йиғиши билан, янги сайт очади.Бразилиялик сўнгги интервьюларидан бирида, «Олтин тўп»ни қандай ютганлигини эсга олди. Роналдиньо фаолиятидаги энг зўр лаҳзаларни айтишдан бош тортди ва ишонтириб айтдики, ҳали ҳаммаси олдинда. Ахир у, эндигина 35 ёшга тўлди...

Ибодилло БУРҲОНОВ тайёрлади, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:34, 26.03.2015. Ўқилди: 3188 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 So‘g‘diyona Lupche Doriev 9
2 Paxtakor Dragan Cheran 7
3 So‘g‘diyona Shohrux Abdurahmonov 6
4 Nasaf Zoran Marushich 5
5 Paxtakor Dostonbek Hamdamov 5
6 Nasaf Bobir Abdixoliqov 4
7 Olimpik Ibrohim Ibragimov 4
8 OKMK Xurshid G‘iyosov 4
9 Surxon Jahongir Abdusalomov 4
10 Qizilqum Akaki Shulaya 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.