Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бир бўлим натижаси 6:0 – тарихий хўрланиш... (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Янгиликлар
A A A

Лига 1 (Франция чемпионати) 5-тури аномал натижа билан бошланди:

«Ницца» ўз майдонида «Сент-Этьен» дарвозасига жавобсиз 8та гол урди. Хусусан, мезбонлар биринчи бўлимдаёқ ҳисобни 6:0 кўринишига келтиришди. Бир бўлимда 6та жавобсиз гол - бунақаси XXI асрда илк марта кузатилди Лига 1 кенгликларида.

«Ницца» футболчилари 35-дақиқагача 4:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишгач, «Сент-Этьен» бош мураббийи Оливье Даль~Ольо умумий ҳолатга кескин реакция сифатида бирданига 3 нафар футболчини алмаштирди. Бироқ бу чора мутлақо иш бермади, аксинча, «Ницца» қандайдир 3 дақиқа оралиғида яна 2та гол урди. Танаффусдан кейин эса мезбонлар важоҳат ва тезликни пасайтиришди, шунда ҳам 2та ҳужумни самарали якунлаб, 8:0 ҳисобида тўхташди.

Энди баъзи фактларга эътибор қаратинг: 

*** «Ницца» жорий аср Лига 1 ўйинининг бир бўлимида 6та гол урган биринчи жамоа бўлди. Тўғри, бу борада чемпионат рекорди «Лион»­га тегишли - «тўқувчилар» 1997 йили 45 дақиқа давомида «Марсел»ни 7 марта жазолашга улгуришганди.

*** «Ницца» ўз рекордини такрорлади. Жамоа 49 йил олдин, Франция кубоги-1975/1976да «Голден Стар»ни айнан 8:0 ҳисобида «хўрлаганди».

*** «Ницца» Лига-2024/2025 доирасидаги дастлабки 4та ўйинда жами 6та гол урганди. Энди 1та учрашувда 8та!

*** 0:8 - «Сент-Этьен» ҳаётидаги иккинчи йирик ҳисобли мағлубият. «Яшиллар» 1951 йили «Бордо»га 0:9 ҳисобида ютқазишган.

- Лига 1га зўрға қайтган «Сент-Этьен» («плей-офф»да «Мец»дан умумий 4:3 ҳисобида устун келганди) элитада катта муаммоларга учрамоқда: 5та ўйин, 4та  мағлубият ва 1та ғалаба («Лилль» - 1:0), голлар нисбати 1:15.

- 15-16 ёшидаёқ туғма голеадор сифатида катта умид уйғотган, аммо кейинчалик қатор муаммоларга учраган (ҳам ўйин, ҳам кундалик ҳаётда) «Боруссия» Д. ҳужумчиси Юсуф Мукоко ушбу учрашувда 2та гол уришдан ташқари, яна 1тасига ассистентлик қилди. Демак, «Ницца»да ижара муддатини ўтаётган истиқболли ҳужумчида ўзини тиклаб олиш учун зўр имконият бор. Ҳар ҳолда, бош мураббий Франк Эз ҳужумкор ижрочилар жароҳати туфайли Мукокони асосий таркибда ўйнатмоқда.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:11, 27.09.2024. Ўқилди: 1555 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик