Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба.

      • 14.09.2025 00:00
      • Атлетико
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 14.09.2025 17:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Жирона
      • 14.09.2025 19:15
      • Леванте
      • 2:2
      • Бетис
      • 14.09.2025 21:30
      • Осасуна
      • 2:0
      • Райо Вальекано
      • 15.09.2025 00:00
      • Барселона
      • 6:0
      • Валенсия
      • 16.09.2025 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.09.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Челси
      • 14.09.2025 18:00
      • Бёрнли
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 14.09.2025 20:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Ман. Юнайтед
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • 1:0
      • Хоразм

Бокс. Иноуэ - Аҳмадалиев жанги Zo'r TV'да жонли трансляция қилинади [67]

Бокс. Аҳмадалиев енгилмас боксчига мағлуб бўлди [53]

Ливерпуль-2025. Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик рақибга қарши жангда ғалабани қўлдан чиқарди [40]

Хаби Алонсо: "Мураббийликка ўқиётганимда барчага Мессини қандай тўхтатиш бўйича машғулотлар ўтиларди" [32]

Ливерпуль-2025. Акмал Исроилов мезбон боксчисини мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди [32]

Бокс. Асадхўжа Мўйдинхўжаев — икки карра жаҳон чемпиони! [31]

Ливерпуль-2025. Навбаҳор Ҳамидова финалда ғалабани қўлдан чиқарди [19]

Эксперт ҳакамлар гуруҳи томонидан “Пахтакор” — “Нефтчи” учрашувидаги баҳсли вазиятлар бўйича маълумот [15]

АПЛ. Манчестер дербисида "шаҳарликлар" йирик ғалабага эришди. Ҳусановдан жуда ишончли ўйин [13]

"Барселона" 2025 йилда "Валенсия" дарвозасига 18 та гол урди [12]

Турнир жадвали

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4291 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 15.09.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      08:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Трабзонспор".
      10:00 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Галатасарай".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      14:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Трабзонспор".
      16:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      20:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Трабзонспор".
      22:00 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Галатасарай".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      02:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Трабзонспор".
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 15.09.2025

      05:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      06:15 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Автоспорт. DTM. Этап 7 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Гонка 2.
      09:25 "Что за спорт?".
      09:55 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 3. Утренняя сессия.
      12:25 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      13:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
      15:05 "Культовые".
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 3. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:30 Д/ф "Роковая партия".
      20:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      21:30 "Тайны звёзд спорта".
      22:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      23:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
      00:40 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 3. Вечерняя сессия.
      03:55 "Культовые".
      04:25 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 15.09.2025

      05:45 "Вы это видели".
      06:00 Новости.
      06:05 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии. День 2.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Анастасия Брызгалова.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Специальный репортаж.
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 3. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Уфа" - "Урал" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      21:00 LIVE Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии. День 3. Прямая трансляция.
      22:40 LIVE Громко. Прямой эфир.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Комо" - "Дженоа". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      03:55 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 3. Вечерняя сессия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 15.09.2025

      08:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 21. Вальдеольмос-Алальпардо - Мадрид.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Финальный этап в Гуйяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      10:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 13 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      11:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 21. Вальдеольмос-Алальпардо - Мадрид.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 11 в Хёрстеле, Германия.
      14:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 2. Сессия 2.
      15:30 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 3. Сессия 2. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 3. Сессия 2.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 3. Обзор.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Класико»га матбуот баҳси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Мезбонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси (2:1) билан якунланган навбатдаги «Эль-класико» хусусида Мадрид ва Каталония матбуотида деярли бир хил фикрлар билдирилди. Азалий рақибларнинг бу қадар якдиллиги камдан-кам кузатиладиган ҳолат.

Marca (Мадрид): «Ҳаммасини арзимас деталлар ҳал қилди. «Реал» чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди».

- Қониқарли ўйин, қониқарсиз натижа. «Реал» ўта нурсиз ўйин кўрсатган, лекин рақибидан кўра самаралироқ ўйнаган «Барса»га имкониятни бой берди. Меҳмонлар майдон эгаларини учрашувда сезилмай қолишга мажбур этишди. Бироқ мезбонлар биринчи хавфли ҳужумни голга айлантирдилар. 31-дақиқада Бензема рақиб ҳимоячиларини ажойиб тарзда алдаб, «сеҳрли» товони ёрдамида Роналдуни Бравога қарши яккама-якка вазиятга чиқарди. «Реал» танаффусга қадар яна гол уришга ҳақли эди. Матеу Лаос Криштианунинг «офсайд»да эканлиги туфайли Бэйлнинг голини инобатга олмади. Уэльслик ҳужумчи яна ўзини кўрсатиши мумкин эди. Бироқ ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади. Танаффусдан сўнг «Реал» ҳужумкор ҳаракатларини, мезбонлар эса мудрашни давом эттирдилар. Нав­батдаги голга ҳам арзимас жиҳат - Луис Суарес томонидан амалга оширилган битта-ю-битта ҳужум сабаб бўлди.  Секин-аста «класико»даги кескинлик ортиб борди, рақиб узатаётган тўпларни илиб олиш, хатоликлар кўпайди. Кейинчалик «Барса» меҳмонларни тўпсиз қолдирди. Неймар 3та  қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Ўйинда умуман кўринмай қолган Мессида ҳам имконият бўлди. Муҳим 3 очко «Камп-Ноу»да қолди. «Реал» ғолибликка даъвогарлар сафидан чиқиб кетдими?

AS (Мадрид): «Жамоалар ҳеч қачон бунчалик ўхшаш бўлмагандилар»

- «Барселона» ўз услубини ўзгартира олиш қобилиятини намойиш этди. Тўпни назорат қилиш орқали амалга ошириладиган гипноз ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади. Футбол тобора вертикал тус олмоқда. Жамоаларни ажратиб турадиган фарқ қолмади, улар ҳеч қачон ҳозиргидек ўхшаш бўлмаган эдилар. Натижа шуни кўрсатдики, бу ўхшашликдан мезбонлар кўпроқ самара олишди. Ҳар ҳолда, «Камп Ноу»даги сўнгги қарама-қаршилик натижаси шундай.

«Реал» мазкур учрашувга шундай «сценарий» ёздики, у ўйин тугаши билан унутилди. Карло Анчелотти шогирдлари биринчи бўлимнинг сўнгги 15 дақиқасида рақибни ўз жарима майдончасига қамаб қўйишди. Аммо иккинчи бўлимда мезбонлар айнан шу вазиятни такрорладилар. Фақат тақдир тақозоси билангина «Барса» учинчи (ҳатто тўртинчисини ҳам) тўпни дарвозага киритолмади. Албатта, бу «Реал»га нисбатан ўта шаф­қатсизлик бўларди - бусиз ҳам қимматли очколардан жудо бўлган клуб ўз нуфузини сақлаб қолди. Аммо чемпионлик унвони яна 1 қадамга узоқлашди.

 

El Mundo (Мадрид): «Криштиану жафокаш образидан чиқа бошлади».

- Луис Суареснинг «Барселона»си ўз услубини тубдан ўзгартирди. Майдон эгаларини узоқ вақт бошқа ўйин билан машғул бўлишга мажбур эта оладиган жамоа «Ноу Камп»­га ҳар куни келавермайди. Жафокаш образидан чиқа бошлаган Роналду учун мазкур беллашув кўнгилдагидек кечди. Футболчининг чеҳрасида нафрат аломатлари сезилмади. Аксинча, дарвозани ишғол этганидан сўнг умумий муваффақиятни нишонлаш мақсадида ўз жамоадошларини ёнига чорлади. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида «Барса»ни исканжадан чиқариб юбориш билан «Реал» катта хатоликка йўл қўйди. Ҳисоб 2:1 кўринишини олгач, меҳмонлар рақибнинг қарши ҳужумларини бартараф этиш билан овора бўлишди.

 

Sport (Барселона): «Меҳмонлар қайнаётган қозонни совутишга муваффақ бўлдилар»

- Бугунгидек «класико»га аввал ҳеч қачон гувоҳ бўлмагандик. У Dragon Khan (Барселонадаги Порт-Авентура кўнгилочар боғига ўрнатилган аттракцион)ни эслатарди. Натижа ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган баҳсда «Барса» ҳам, «Реал» ҳам бутун ўйин давомида ўз салоҳи­я­т­­ларини тўлиқ ишга сола олмадилар. Азалий рақиб ҳисобланган жа­моа­лар кутилмаганда бир-бирларига яқинлашиб олдилар. Таркиблар фақат ноёб иқтидор соҳибларидан иборат, ярим ҳимоячилар тўпни моҳирона олиб юрадилар, очиқ ҳудудлардан унумли фойдаланишни билишади. Айниқса, ҳужум чизиқларига эътирозлар йўқ. Мазкур «дуэл»­да ғолиб бўлмади. Тўп гоҳ у, гоҳ бу томонга йўналтирилиб, бирон-бир вазиятни баҳолашга имкон бермади. Рақиб майдонига таркибда муаммолар билан етиб келган «Реал» илк марта хотиржам ва эркин ҳаракат қилди. Шу тариқа меҳмонлар қозондек қайнаётган стадионни сўндиришга муваффақ бўлишди. «Барселона»нинг иккинчи голидан кейин баҳс ўзаро тўқнашувлар, хатоликлар, майдоннинг барча нуқталаридаги микро дуэлларга айланди. Томонлар биринчи навбатда рақибга ўз ўйинини топиб олиш имкониятини бермаслик хусусида бош қотиришди. Фақат Серхио Бускетс билан Хави майдонга тушганларидан кейин Луис Энрике шогирдлари тўп назоратини ўз қўлларига олишди. Натижада ҳисобни янада йириклаштириш имкониятига эга бўлишди. Чемпионат якунланишига 10та тур қолганида «Барселона» «Қироллик клуби»дан 4 очкога илгарилаб кетди. «Реал» ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун қандай усулдан фойдаланган бўлса, айнан шу усул ёрдамида таслим этилди. У ўз услубининг қурбонига айланди. Луис Энрике мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида муайян вазиятга мослашиш бобида ажойиб маҳоратини намойиш этди.

 

El Mundo Deportivo (Барселона): «Бу «Реал»ни ёмон ўйин билан енгиб бўлмайди»

- Бу клуб фахрланишга арзийди. У ўз мухлисларини даҳшатли қуролларга соғинтириб қўймайди. Уларни стандарт вазиятлардан фойдаланишда (Матьёнинг голи) ёки тезкор қарши ҳужумда (Суареснинг голи)  мириқиб томоша қилиш мумкин. Бундан ташқари, жамоамиз «иккинчи қават»да аввалгидек заиф эмас. «Қаймоқранглилар» биринчи бўлимда ажойиб ўйин намойиш этишди, «анорранглилар» эса иккинчи бўлимда. Лекин ҳаргиз «Реал» ўз рақибидан кучли эди, дея кўрманг. Тамом, голга тортадиган вазиятлардан хабардорман. Ҳамма гап улардан фойдаланишда. Браво ажойиб «сэйв»­ларни намойиш этиб, ўз вазифасини аъло даражада уддалади. Бироқ Касильяс ҳам шу юмушларни бажарди. «Барса» бутун ўйин давомида рақибидан тетикроқ кўринди, ҳужумларнинг якуний босқичида самаралироқ ҳаракат қилди. Ана шу ижобий хислатлар бизга Ла-лиганинг пешқадами, «Қироллик кубоги»нинг финалигача ҳамда ЕЧЛнинг чорак финалчиси бўлган клубни тортиқ этди. Биз «Реал»дан 4 очкога илгарилаб кетдик. Бу жамоани ёмон ўйин билан енгиб бўлмайди.

 

La Vanguardia (Барселона): «Барса» ирода ва жисмоний жиҳатларда кучлироқ эди»

- Ақлдан оздирувчи «Эль-класико»да ҳар 2 томон ҳам ғалабага ҳақли эди. Майдонда нафақат футбол, балки эҳтирослар баҳси ҳам кечди. Майдоннинг барча ҳудуди хавотирга чулғанганди. Аксинча, барча голлар рақиб кучлироқ ўйин кўрсатаётган паллаларда амалга оширилди. Бу галги қарама-қаршиликнинг фарқли жиҳати шундаки, унда Месси-Роналду рақобатига гувоҳ бўлмадик. Бу сафар мураббийларнинг тактик қарорлари ҳал қилувчи роль ўйнади. Рақиб ҳужумларини бартараф этиш ҳамда ўз жамоасининг тезкор қарши ҳужумларини ташкил этишда ажойиб маҳорат соҳиби бўлган Бускетснинг майдонда йўқлиги муҳим аҳамият касб этди. Луис Энрике ташаббусни рақибга берган ҳолда асосий эътиборни қарши ҳужумларга қаратди. Унинг шогирдлари эса ирода ва жисмоний тайёргарлик бобида рақибдан устунроқ эканликларини исботлашди.

ҚизиҚарли фактлар

1 - Луис Суарес - 1960 йилдан бу ёғига (55 йил аввал Рамон Альберто Вильяверде гол урганди) «Эль-класико»да гол урган дастлабки уругвайлик ҳужумчи.

2 - Қаторасига 2та сафар учрашувини «Реал» бундан аввал 2012 йилнинг сентябрида бой берганди.

7 - «Барселона» таркибида турли мусобақаларда 7 марта майдонга тушган Суарес шунча гол урган.

15 - Криштиану Роналдунинг «Барселона»га урган голлари сони. «Классико»да фақат Месси (21) ва Альфредо Ди Стефано (18) ундан яхшироқ кўрсаткични қайд этишган.

16 - Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Гарет Бэйлларнинг 2015 йилдаги умумий голлари сони. Таққослаш учун келтирадиган бўлсак, Месси ана шу даврда 17та гол урган!

18 - «Эль-класико»нинг шунча беллашувида ўз дарвозалари дахлсизлигини таъминлаш «Реал»га ҳам, «Барса»га ҳам насиб этмаган.

22 - Мессининг «Барса» таркибида жорий мавсумда амалга оширган самарали тўп узатишлари сони.

30 - Мессининг «Реал»га қарши ўйинлари сони. Бу баҳсларда Лео 21 гол урган ва 13 марта ассистентликни амалга оширган.

42 - «Эль-класико»да шунча марта майдонга тушган Хави Маноло Санчис ва Пако Хенто рекордини такрорлади.

150 - Мессининг «Барса» сафидаги барча самарали тўп узатишлари сони. Уларнинг 109таси Ла-лига беллашувларида амалга оширилган.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:08, 27.03.2015. Ўқилди: 4992 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Хетафе Адриан Лисо 3
4 Барселона Рафинья 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Вильярреал Николя Пепе 2
7 Леванте Иван Ромеро 2
8 Леванте Карл Этта-Эйонг 2
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.