Саудия Арабистони чемпионатининг 28-тури доирасида «Ал-Ҳилол» сафарда «Ал-Халиж» жамоасини мағлуб этди. Учрашув 2:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.
Ўйиннинг 11-дақиқасида майдон эгалари ҳужумчиси Жошуа Кинг ҳисобни очди. 34-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич жавоб тўпини киритиб, мувозанатни тиклади. «Ал-Ҳилол»га ғалаба келтирган гол 79-дақиқада Султон Ал-Мадаш томонидан урилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Ал-Ҳилол» очколари сонини 77 тага етказиб олди ва чемпионат тугашига 3 тур қолганда пешқадам «Ан-Наср» билан орадаги фарқни 2 очкогача қисқартирди. Жамоаларнинг олдинда ўзаро ўйини бор.
«Ал-Халиж» эса 37 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасида қолмоқда.
«АЛ-ХАЛИЖ» — «АЛ-ҲИЛОЛ» — 1:2
Голлар: Жошуа Кинг 11 (1:0), Сергей Милинкович-Савич 34 (1:1), Султон Ал-Мандаш 79 (1:2).
«Ал-Халиж»: Мори, Ал-Хабрани, Ал-Хафит, Ребошу, Асири (Ал-Джайзани, 71), Канаба (Мунши, 85), Курбелис, Фернандес (Ал-Эйза, 76), Хамзи (Ал-Хаибри, 86), Фортунис, Кинг.
«Ал-Ҳилол»: Буну, Рубен Невеш, Акчичек (Ал-Арби, 46), Лажами (Ал-Тамбакти, 83), Н. Ал-Давсари, Милинкович-Савич, Канно, Эрнандез, Ал-Мандаш (Дариси, 84), Маркус Леонарду (С. Ал-Давсари, 87), Малком (Бензема, 87).
Огоҳлантиришлар: Хамзи (42), Асири (53), Мори (77) — Акчичек (19), Мандаш (83), Маркус Леонарду (87).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).