Лондоннинг «Арсенал» клуби Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашувида Мадриднинг «Атлетико» жамоаси устидан ғалаба қозонди. «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтган баҳс 1:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
Ўйиндаги ягона гол 44-дақиқада майдон эгалари ҳужумчиси Букайо Сака томонидан киритилди. Икки ўйин натижасига кўра 2:1 ҳисобида зафар қучган «канонирлар» ўз тарихида иккинчи маротаба нуфузли мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди «Арсенал» ҳал қилувчи баҳсда «ПСЖ» — «Бавария» жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда парижликлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб учрашуви бугун, 6 май куни Мюнхендаги «Альянц Арена»да бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг 2025/26 йилги мавсум финали 30 май куни Будапештдаги (Венгрия) «Пушкаш Арена» стадионида ўтказилади.
«АРСЕНАЛ» (Англия) — «АТЛЕТИКО» (Испания) — 1:0
(Умумий ҳисоб — 2:1)
Гол: Букайо Сака 45 (1:0).
«Арсенал»: Райя, Салиба, Габриэл Магальяйнс, Калафьори (Инкапье, 58), Уайт, Райс, Льюис-Скелли (Субименди, 74), Эзе (Эдегор, 59), Троссар (Мартинелли, 83), Сака (Мадуэке, 58), Дьекереш.
«Атлетико»: Облак, Ганцко, Ле Норман (Молина, 57), Руджери, Пубиль, Коке, Льоренте, Лукман (Кардозо, 57), Симеоне (Серлот, 57), Гризманн (Баэна, 66), Альварес (Альмада, 66).
Огоҳлантиришлар: Аррисабалага (90) — Пубиль (81), Коке (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).