Бокс. Терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионатига қизғин ҳозирлик кўришмоқда
Жорий йил Бангкок шаҳри (Таиланд)да ўтказиладиган Осиё чемпионати ҳамда бўлажак халқаро турнирларга қизғин тайёргарлик кўраётган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шу кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда.
Мазкур йиғинга терма жамоа мураббийлари Рустам Саидов, Абдували Шомирзаев, Тўлқин Қиличев, Истам Кабинов, Набижон Бойматов ва Баҳодир Мирзақуловлар жами 11 нафар спортчини жалб этишган. Булар, Абдулла Қўчқоров (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Муроджон Ахмадалиев (-56 кг), Элнур Абдураимов (-60 кг), Хуршид Тожибоев (-60 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг), Исроил Мадримов (-69 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг), Баҳодир Жалолов (+91 кг).
Бу сафарги ўқув-машғулот йиғинлари 6 апрелга қадар давом этади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:24, 31.03.2015. Ўқилди: 3112 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар