OndaSero нашрининг хабар беришича, Мадриднинг "Реал" клуби келаётган ёзда, бир йўла икки ҳимоячисидан воз кечмоқчи.
Икки футболчи ҳам мавсум якунига қадар клубда қолади, лекин улар ҳозирданоқ, ўзларига янги клуб қидиришни бошлаб юборишди, дея хабар беради юқоридаги нашр. Алваро Арбелоанинг "Реал" билан шартномаси 2016-йилнинг ёзида ниҳоясига етади ва ҳимоячиси шартнома сўнгига қадар, Мадридда қолмоқчи. Чоршанба кунги интервюсида Арбелоа, Данилонинг келиши ўзининг клубдан кетиши эмаслиги ва жамоада яна бир йил ўйнаб, қўлидан келганча ёрдам беришини таъкидлади.
Яна бир ҳимоячи Фабиу Коэнтрау билан эса бошқачароқ ҳолат юзага келган: клуб уни ҳам сотиб юбормоқчи. Албатта қайсидир клубдан қониқарли маблағ таклиф этилса, иккиланишсиз у сотиб юборилади. Аммо ҳеч қайси клуб қониқарли пул таклиф қилмайдиган бўлса, Фабиу эркин агент сифатида клубдан кетиши эҳтимоли бор.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).