Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жамол Селлами: «Иордания термаси – Осиё кубоги фаворитларидан бири»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

9 май куни Саудия Арабистонида ОК-2027 финал босқичига қуръа ташланганидан хабарингиз бор. Ушбу жараёнда Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий жамоаси «В» гуруҳидан жой олди. Рақибларимиз — Баҳрайн, КХДР ва Иордания термалари. Ҳозирда иорданияликларни тарихий ЖЧ (улар ҳам биз каби бўлажак мундиалга дебютант сифатида боришади)га ҳозирлаётган жамоа бош мураббийи Жамол Селлами қуръа маросимидан сўнг ОФК расмий саҳифасига қисқача интервью берди. Марокашлик мутахассис суҳбат давомида жумладан, Иордания миллий жамоаси Осиё чемпионатида фаворитлардан бири бўлишини таъкидлади. Эслатиш керак, иорданияликлар ОК-2023 финалига чиқиб, катта шов-шув кўтаришганди.

— Иордания миллий жамоаси Осиё кубогининг амалдаги финалчиси саналади. Қолаверса, қўл остингиздаги жамоа ўтган йили ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Хўш, ҳозирги кўтарилиш жараёни бўлажак Осиё кубогида қандай устунлик бериши мумкин? Умуман, сизнингча, жамоанинг айни таркиби янада каттароқ натижалар кўрсатишга қодирми?

— Албатта, Осиё кубоги финалида ўйнаш ва ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторига қўшилиш — Иордания терма жамоаси учун катта ютуқ. Бу натижалар футболчиларда ишончни янада мустаҳкамлади. Асосийси, бўлажак мундиал янада кўпроқ тажриба орттириш имконини беради. Ҳозирнинг ўзида жамоамиз Осиё футболида ўз мавқеига эга бўлиб улгурди. Шундай экан, нав­батдаги Осиё кубогида эътибор марказида бўлишимиз та­йин. Умуман, Иордания термаси қитъа чемпионатида фаворитлардан бири бўлади. Бўлажак мусобақа ҳақида яхшироқ ва бафуржа гаплашиш-ўйлаш учун олдимизда ҳали вақт бор. Зеро, бизни аввало, жаҳон чемпионатидек муҳим форум ва мисл­сиз тажриба кутиб турибди. Океан ортида турли хил футбол услубларига қарши ўйнаймиз, демак, бизда ўзгача тажриба орттириш имкони бор. Яширмайман, бўлажак мундиалга Осиё кубоги-2027 учун яхшироқ тайёргарлик кўриш ва кучли таркиб шакллантириш имконияти сифатида қараяпмиз. Мақсад — ўзимиздан янада ёрқинроқ таассурот қолдириш. Нега энди яна бир бора финални кўзламаслигимиз, Иордания футболи мавқесини янада юқорига кўтаришга уринмаслигимиз керак?

— Жамоангиз гуруҳ бос­қичида Ўзбекистон, Баҳрайн ва КХДР термалари билан баҳслашади. Сизнингча, бу квартет Иордания миллий жамоаси учун нечоғли мураккаб?

— Қитъа чемпионатида ҳамиша кучли рақобат бўлади. Ўйлайманки, ҳар бир гуруҳ ўзига яраша мураккаб. Футболда, айниқса, йирик турнирларда энг муҳими — рақибларга тўғри ёндашиш, уларга ҳурмат билан қараш. Шундан сўнг ҳар бир ўйинга эътибор қаратиш ва изчил тайёргарлик кўриш талаб этилади. Тушунарлики, «плей-офф»га чиқиш учун имкон қадар кўпроқ очко олиш керак. Ҳар бир жамоа­да ўзига яраша техник салоҳият ва тажриба борлиги ҳам аниқ. Ўзи замонавий футболда жамоалар ўртасидаги фарқ жуда минималлашди. Хуллас, осон ўйин кутмаймиз, барчаси қийин кечади.

— Иордания терма жамоасининг охирги 3 йилдаги натижаларига қарасак, яққол ўсиш кузатилмоқда. Бу жамоага босим юкламайдими? Ҳар ҳолда, мухлислар сизлардан янада фаолроқ ўйин кўрсатиб, ривожланиш йўлида давом этишни кутишади?

— Ҳа, Иордания термаси сўнг­ги йиллар ўзи иштирок этган ҳар бир турнирда кучли таассурот қолдирди, Осиёнинг етакчи жамоалари қаторига қўшилди. Ўйлайманки, футболчилар бундай қарашга тўлиқ мослашишди, фаворит мақоми босимига қарши иммунитет ҳосил қилишди. Умидворманки, кейинчалик ҳам юқори даражада тайёр бўламиз ва мухлисларимиз орзу-умидларини оқлаймиз. Ишонаманки, бизни кузатиб бораётганларни уялтириб қўймаймиз. Асосийси, ўзимизга нисбатан талабчанликни пасайтирмасак, рақибларга жиддий қарасак, бас. Хуллас, ҳар бир ўйин ва босқичда ўз даражамиз, тайёргарлигимизни намойиш этишимиз керак. Аллоҳ хоҳласа, якунда мухлисларимизни қувонтира оламиз.

Яна бир гуруҳдошимиз — Баҳрайн миллий жамоа­сини бошқараётган хорватиялик Драган Талайич ОК-2027 қуръаси натижаларидан тўлиқ қониққанини таъкидлади. Унинг фикрича, қуръада жамоасига омад кулиб боқди: «Мана, гуруҳда қайси жамоалар билан ўйнашимизни билиб олдик. Ўйлайманки, гуруҳимиз қолганлари каби мураккаб, лекин бу қуръа дейлик, ЖЧ саралаш босқичиникидан анча яхши бўлди. Чунончи, мундиал йўлида Япония, Австралия, С.Арабистони, қолаверса, Индонезия термалари билан ўйнашимизга тўғри келди. Қисқаси, рақиблар даражаси нуқтаи назаридан бу сафар қуръада бироз омадимиз келди. Лекин ижобий натижа кўрсатиш учун ҳар бир ўйинга мукаммал тайёргарлик кўришимиз талаб этилади. Тақвим бўйича нав­бати билан КХДР, Иордания ва Ўзбекистон термаларига қарши ўйнаймиз. Турнирдаги биринчи ўйин ҳамиша энг муҳими саналади. Корейс­лар билан биринчи ўйинга қадар қўлдан келганича сифатли тайёргарлик кўрамиз. Иордания­ликларга қарши баҳс қийин ва қизиқарли бўлишига аминман. Ўзбекистон термаси билан бўладиган учинчи ўйин ҳал қилувчи аҳамият касб этса, ажабмас. Умид шуки, ҳаммаси яхши бўлади ва Баҳрайн халқи Осиё кубогида амалга оширадиган ишларимиздан фахрланади. Албатта, кейинги йиғинда кўплаб янги йигитларга имконият тақдим этамиз. Унда Грузия термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Бу рақиб қандай кучга эгалиги барчага маълум. Шундай экан, таркиб бўйича мувозанатни ушлаш керак. Баъзи ёшларга имконият берамиз, ким бундан тўғри фойдаланса, биз билан қолиб, тайёргарликни давом эттиради».

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:44, 23.05.2026. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик