“Сельта” – “Реал” ўзаро ўйинлар тарихи
Бугун тунда испания чемпионатининг 33-тури доирасида Вигода “Сельта” Мадриднинг “Реал” жамоасини қабул қилади. Stadion.uz ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига тўхталиб ўтади.
Учрашувлар сони: 97 та
“Реал” ғалабаси: 53 та
“Сельта” ғалабаси: 29 та
Дуранг: 15 та
Тўплар нисбати: 210:128 “Реал” фойдасига
“Эстадио Мунисиал де Балаидос” стадионида ўтказилган охирги 5 ўйин:
11.05.2014. “Сельта” – “Реал” 2:0
10.03.2013. “Сельта” – “Реал” 1:2
01.04.2007. “Сельта” – “Реал” 1:2
29.01.2006. “Сельта” – “Реал” 1:2
18.10.2003. “Сельта” – “Реал”0:2
Ушбу жамоаларнинг “Сельта” майдонидаги охирги беллашувида ўшанда Луис Энрике бошқарган клуб “Реал”ни 2:0 ҳисобида таслим қилиб амалда Анчелотти шогирдларини чемпионликдан маҳрум қилган эди.
Ундан олдинги 6 беллашувда ҳам “Реал” зафар қучган. Умуман олганда Мадридликлар “Сельта” майдонида 2 тадан ортиқ гол ура олишмаяпти. Охирги марта “Галактикос” 1986 йилда 2 тадан ортиқ гол киритган. Ўшанда меҳмонлар “Сельта” дарвозасини 5 марта ишғол қилишган эди
Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:22, 26.04.2015. Ўқилди: 4227 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар