Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6219]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4854]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4519]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3908]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3709]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3574]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3165]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2787]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2651]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2008]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олим Арифов: «Бу ёшда ФИФА комиссари бўлиш – фантастика!»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ҳакамлар / Семинарлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ҳамюртларимиз орасида ФИФА ва ОФК байроғи остидаги турли мусобақаларда ҳакамлик ёки ассистенлик қилаётганлар етарли. Аммо комиссар ҳамда назоратчилар борасида бундай фикр билдиролмаймиз. Назоратчилардан биргина Фарҳод Абдуллаевни тилга олсак, комиссарлар 2 нафар - ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев ва федерация техник бўлими раҳбари Олим Арифов. Эътиборлиси, 28 ёшли Арифов ОФКнинг энг ёш комиссари ҳисобланади. Қувонарлиси, у яқинда ФИФА комиссарлари рўйхатига ҳам киритилди. Демак, шу пайтгача ОФК миқёсидаги мусобақаларда расмий шахс сифатида ишлаб келган Арифов эндиликда ФИФА тасарруфига кирувчи турнирлар, жумладан, ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида ҳам комиссарлик қилади. Биз шу муносабат билан ёш мутахассисимиздан қисқача интервью олдик.

- Олим, авваламбор, ФИФА комиссари мақомини олганингиз билан табриклаймиз. Бу хабарни биринчи бўлиб ким ва қачон етказди?

- Табрик учун раҳмат. Мен Жанубий Кореяда эдим. Кечқурун меҳмонхонада ишлаб ўтирсам, интернет орқали ОФКдан шундай хабар келди. Очиғи, аввалига бунга ишонмадим, худди тушдек туюлди. Беихтиёр кимдир апрель ҳазили қиляпти, чоғи, деб ўйладим. Эртасига эса эрталабдан табрикларни қабул қила бошладим. ОФК ва ФИФАда ишлаётган ҳамкасб дўстларим, танишларим табриклашди. Шундан кейингина бу маълумотнинг ёлғон эмаслигига ишонч ҳосил қилдим.

- Демак, бу сиз учун кутилмаган ҳолат бўлди...

- Албатта. Бу ёшда ФИФА комиссари мақомини олиш шахсан мен учун оламшумул янгилик. Ҳа, ФИФА комиссари бўлишни орзу қилардим, лекин ўз мақсадимга бу даражада тез етишишни хаёлимга ҳам келтирмагандим. ОФК комиссари сифатидаги фаолиятим 2011 йили бошланди. Шу қисқа вақт оралиғида ОФК байроғи остидаги қитъа мусобақаларда ишладим. Жумладан, клублар ўртасида ОФК кубоги ҳамда ОЧЛ, шунингдек, терма жамоалар миқёсида умумий ҳисобда 60тага яқин учрашувда комиссарлик қилдим. Қисқаси, бир сўз билан айтганда, бу мен учун 2015 йилнинг энг яхши янгилиги янглиғ янгради.

- Сизни ФИФАнинг энг ёш комиссари сифатида ҳам табрикласак бўладими?

- Бу масалада тайинли жавоб беришга қийналаман. Сабаби, ФИФА комиссарларининг рўйхати расман эълон қилинмайди Аммо ҳар қандай ҳолатда ғоят хурсандман ва ўзимни ФИФАнинг энг ёш комиссарларидан бири, деб биламан. Бу ёшда ФИФА комиссари бўлиш - шунчаки, фантастика! Мана, 4 йил ичида ОФК комиссари мақомидан ФИФА комиссари даражасига кўтарилдим. Агар бу йил ФИФА комиссарлари сафидан жой олмаганимда, буни яна 4 йил кутишимга тўғри келарди. Чунки ФИФА комиссарлар рўйхатига ҳар 4 йилда бир марта ўзгартириш киритади. Кимдир ушбу рўйхатдан чиқарилади, бошқа биров таркибга киритилади. Ўзим учун тарихий воқелик айнан шу йил амалга ошганидан бениҳоя хурсандман.

- Комиссарлик билан параллель равишда ЎФФ техник бўлими бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритяпсиз. Ушбу бўлимнинг иши қандай давом этяпти?

- Вазирлар Маҳкамасининг 214-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича белгиланган режа асосида иш олиб боряпмиз. Бу қарорда барча спорт турлари, хусусан, футболда ҳам мураббийлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирларига алоҳида урғу қаратилган. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ёш мураббийларни имтиҳондан ўтказиб келяпмиз. Улар кўрсатаётган натижалар асосида кўпроқ нималарга эътибор қаратишимиз кераклигини аниқлаб оляпмиз. ОФК ва ФИФА томонидан пойтахтимизда мунтазам равишда ташкил этиб келинаётган PRO гувоҳномаси учун ўқув-курсларини ҳам ўтказишга ёрдам беряпмиз. Бизда мураббийларни ўқитиш тизими яхши йўлга қўйилган. PRO лицензияси учун ўқув жараёни юқори савияда ташкил этилади. Мураббийларга хорижлик кўзга кўринган инструкторлар сабоқ беришди. Айтайлик, германиялик Эрик Ротмюллер ва англиялик Гари Филлипсни алоҳида қайд этиб ўтишим керак. Эрик Германия миллий жамоаси мураббийлар штабида 10 йил ишлаган. Бой тажрибага эга мутахассис. 1996 йили Европа чемпиони ҳам бўлган. Гари эса Англия ўсмир ва ёшлар терма жамоаларида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий  ролини бажарган. «Боруссия»нинг ҳозирги бош мураббийи Юрген Клопп ҳам вақтида Эрик Ротмюллер қўл остида PRO гувоҳномаси учун ўқиган ва имтиҳон топширган экан. Шунга қараб хулоса чиқарсак, Тошкентда PRO учун ўтказилаётган ўқув-курслари савия бўйича чакки эмас.

- Фикрингизга қўшиламан, лекин натижа биз учун унчалик яхши бўлмаяпти. PRO лицензияси эга бир қатор мураббийларимиз бугунги кунда ишсиз юришибди. Буни рақобат билан боғлаш керакми ёки бошқа сабаблари ҳам бор?

- Ҳақиқатан ҳам, олий тоифали мураббийларимизнинг айримлари ишсиз юришибди. Бизда хориждаги каби клублар кўп эмас. Мана, бу йилдан олий лига клублари сони 16тага етказилди. PRO гувоҳномасига эга мураббийларимиз эса 60 нафардан кўп. Умуман, бу муаммо фақат бизда эмас, бутун дунёда бор. Мураббийлар сони ҳамиша клублардан кўп бўлади. Қолаверса, PRO лицензиясига эга мутахассисларимиз яхши жойда, камида олий лига клубларида ишлашни исташ­япти. «Олий гувоҳномам бўла туриб, 1-лигада ишлайманми?» қабилида ўйлайдиган мураббийлар ҳам йўқ эмас. Агарда улар масалага бошқача ёндашганларида нафақат ўзлари, балки 1-лига савия­си ошиши учун ҳам яхши бўларди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:46, 28.04.2015. Ўқилди: 5318 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.