Луиз Фелипе Сколари: "Мен Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган охирги бразилияликман"
Бразилия термасининг собиқ бош мураббийи Луиз Фелипе Сколарининг айтишича, сўнгги жаҳон чемпионатидаги омадсизлик терма жамоанинг келажагига хавф солмайди. Сколари қўл остида Бразилия ЖЧ-2002да ғалаба қозонган, ЖЧ-2014да эса ярим финалда Германияга ва учинчи ўрин учун беллашувда Голландияга мағлуб бўлган эди.
"Мен – Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган сўнгги бразилияликман. Шунингдек, Баразилия учун сўнгги бор бу кубокни олиб берган ҳам мен бўламан, шу боис виждоним тоза.
Германияга учралган мағлубиятдан сўнг кўп нарса ўзгаргани йўқ. Бизда ҳали ажойиб футболчилар кўп. Бразилиянинг келажаги ишончли қўлларда", – дейди "Бунёдкор"нинг собиқ бош мураббийи.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 20:17, 28.04.2015. Ўқилди: 2707 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар