Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фабио Каннаваро: «Футболчиларнинг мундиалда шунчаки завқланишини истайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва журналистлар ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда терма жамоа устози ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этиб, жаҳон чемпионати тайёргарлиги ҳамда бўлажак режалар ҳақида маълумот берди.

Анжуман аввалида Равшан Эрматов терма жамоанинг мундиалгача босиб ўтган йўли, АҚШ сафари ва Канада ҳамда Нидерландия билан ўтказиладиган ўртоқлик ўйинлари ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, миллий жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Таркиб ва танлов ҳақида «Ўзбекистонга келганимдан буён барча футболчиларни кузатиб бордик ва шуларни инобатга олган ҳолда таркибни шакллантирдик. Кимлардир чақирилмаган бўлса, демак уларнинг ўйини менда ёрқин қизиқиш уйғотмаган. Масалан, Азизбек Турғунбоевни ҳурмат қиламан, аммо унинг феъл-атвори ва айни вақтдаги ўйинлари менда ишонч уйғотмади. Агар у ўз устида ишлашда давом этса, кейинчалик таклиф этаман. Ҳусайн Норчаев ва Аббосбек Файзуллаев каби футболчилар эса мундиалда асқотади», деди мураббий.

Жисмоний ҳолат ва тайёргарлик Каннаваро миллий чемпионат темпининг пастлиги сабабли, лига билан келишган ҳолда ўйинларни вақтинча тўхтатиб, жисмоний ҳолат устида алоҳида ишланаётганини билдирди: «Машғулотларда футболчилар қийналмоқда, аммо ҳеч ким эътироз билдирмасдан ўз ишини бажаришга ҳаракат қилмоқда. Менга „жангчилар“ керак. Футболчиларим ҳеч нарсадан қўрқмаслигини, қўпол қилиб айтганда „от каби“ бўлишларини хоҳлайман. Чунки Колумбия, Португалия ва Конго каби рақиблар билан осон бўлмайди».

Рақиблар танлови ва замонавий футбол Нега айнан Канада ва Нидерландия танлангани борасидаги саволга мураббий шундай жавоб берди: «Канада — мезбон, улардан ўрганишимиз керак бўлган нарсалар бор. Нидерландия эса ўйин услуби жиҳатидан қисман Португалияга ўхшайди ва жисмоний жиҳатдан жуда кучли». Шунингдек, у стандарт вазиятлар устида ишлаш замонавий футболда жуда муҳимлигини, бу орқали мавсумда 15–20 та гол уриш мумкинлигини таъкидлади.

Мундиал ва Осиё кубоги «Биздан кўп нарса кутишяпти, ҳатто чемпионликни кутаётганлар бор. Бироқ биринчи мундиал бўлгани учун футболчиларга босим юкламаслик керак. Уларнинг шунчаки завқланишини айтяпман. Осиё кубогига келсак, Иордания билан бир гуруҳдан жой олганимиз қизиқ бўлди. Менинг асосий мақсадларимдан бири ҳам айнан Осиё кубогида ғалаба қозонишдир», деди Каннаваро.

Мухлислар ва фаворитлар Мураббий Италия халқи ҳам Ўзбекистонга мухлислик қилишига умид билдирди. Жаҳон чемпионати фаворитлари сифатида эса Франция, Португалия, Аргентина, Испания ва Англия терма жамоаларини кўрсатиб ўтди.

Мулоқот якунида Фабио Каннаваро яратилган шароитлар учун мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Манба: jch.uza.uz
Киритилди: 18:18, 12.05.2026. Ўқилди: 215 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик