Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/32 финала. "Саламанка" - "Сельта".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Кубок Италии. 1/32 финала. "Фрозиноне" - "Пиза".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Фенербахче".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/32 финала. "Сант-Андреу" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Самсунспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Салернитана" - "Специя".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      09:40 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      10:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:05 BMX. Альфа-Банк Чемпионат России. Фристайл-парк.
      13:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
      17:55 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 1 м.
      19:20 Д/ф "Царица Тамара. Быкова".
      20:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
      22:30 "Вопреки всему".
      23:00 "Сюрпляс".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Д/с "Век нашего спорта".
      01:35 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
      04:35 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 1 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Д/с "Сила воды".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "География спорта". Зеленоград.
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Динамо" (Беларусь) - "Салават Юлаев" (Россия). Прямая трансляция.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Металлург" (Магнитогорск) - "Авангард" (Омск). Прямая трансляция.
      19:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Ак Барс" (Казань) - "Трактор" (Челябинск). Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:15 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC on DAZN Hollywood в США. Джаред Уоррен против Майка Ричмана.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Д/ф "Четыре мушкетёра".
      04:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Деррик Льюис против Сергея Спивака.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.07.2025

      07:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      10:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      11:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Женщины. Финал.
      12:30 BMX-фристайл. Urban Sessions в Брюсселе, Бельгия. Мужчины. Финал.
      13:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 2. Ловен-Планк - Булонь-сюр-Мер.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 2. Обзор.
      22:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 5. Broken Arrow Skyrace в Олимпик-Вэлли, США. Обзор.
      22:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 6. Tepec Trail в Уаска-де-Окампо, Мексика. Обзор.
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 3. Валансьен - Дюнкерк.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Спорт» Жепаровни нега ранжитди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аввалги ҳафта бошида Ўзбекистон чемпионати 6-тури доирасида «Локомотив» - «Пахтакор» тўқнашуви бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Агар уйингиз пойтахтнинг ТТЗ мавзесида жойлашмаган ва ўзингиз ҳам бўш вақти кўплар тои­фасига кирмасангиз, бу учрашувни катта эҳтимол билан жонли тарзда кўролмагансиз. Чунки «Спорт» телеканали анъанавий тарзда тўғридан-тўғри трансляция қилгани йўқ. Шунга яраша бу ҳолат сизнинг асабингизни бузгани ҳам кутилмаган ҳолатлар сирасига кирмайди. Ўрганиб қолгансиз, шундай эмасми?

АСАБИ БУЗИЛГАН  СЕРВЕР

Аслида бундай вақтда асаби бузиладиган бир ўзингиз эмассиз. Сизга ўхшаганлар кўпчиликни ташкил қилишади. Чунки миллий футболимиз элит гуруҳга мансуб бўлмасада, бизда миллионлар ўйинига қизиқадиганлар анча-мунча. Шундай экан, ўзингиз ҳам ана шундай «қисматдошлар» билан интернет ёки кўча-кўйда кўришиб, дардлашиб турсангиз керак. «Спорт»нинг одати шундай, Ўзбекис­тон чемпионатининг марказий ўйинини олиб бергандан кўра, Германия бундеслигасини намойиш этишни маъқул кўради. Тақдир экан, чидайсиз.  «Спорт»дан эса бирор-бир «марҳамат» кутишнинг ҳожати йўқ. Барибир, бефойда...

Боз устига, бу сафарги ўйинни кўролмаганлар ичида нафақат юртимиздагилар, балки хориждагилар ҳам етарлича экан. Улардан бири - Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров! Сервер олис Ж. Кореяда туриб ҳам, «Локомотив» - «Пахтакор» ўйинини томоша қилишга астойдил аҳд қилган экан. Аммо «Спорт» телеканалининг иш услуби ва режасидан унинг қандай хабари бор? Ўйинни кўролмаган футболчига бу қай даражада алам қилганини ўзингиз ҳам тушуниб тургандирсиз. Чунки бундай ҳолатларга кўп бора тушгансиз...

 

ТЕРМА ЖАМОА? ЭШИТМАГАНМАН

Сервернинг айтишича, у «Пахтакор» ва «Локомотив» сафида тўп сураётган терма жамоага номзод футболчиларнинг ўйинларини томоша қилишни жуда истабди. Агарда унинг миллий терма сардори эканини инобатга олсак, ЖЧ саралаши олдидан жамоадошлари ҳолати билан қизиқиши турган гап. Аммо қарангки, «Спорт» бутун аудитория каби Жепаровга ҳам «Локомотив» - «Пахтакор»дан кўра, Германия чемпионати ўйинини томоша қилишни тавсия қилди. Қани эди Сервернинг жамоадошлари Германия­да ҳам ўйнаганларида, нур устига аъло нур бўларди-я. Аммо ҳамма гап шундаки, Жепаров бундай кунларни кўролмаса керак. Чунки ўзбек футболчилари орасида Германияда ўйнайдигани ҳали-вери чиқмайдиган кўринади. Шундай экан, Сервернинг ҳафсаласи қай даражада пир бўлганини тасаввур қилиш қийин эмас...

 

БЕФОЙДА МАҚОЛА

Ҳай, майли. Биз ҳам гапхалтамиз очилиб кетганида, бироз ҳазиллашдик, қўйдик. Ҳозир бу ҳолат юзасидан қанча танқидий фикр билдирманг, фойдаси йўқ. Чунки бунга бир неча бор иқрор бўлганмиз. Шу вақтга қадар «Спорт» ҳақида қанчадан-қанча гаплар айтилди, аммо ҳеч қандай «садо» янграгани йўқ (бу ўринда гап МТРК муассислиги остида чиқадиган «Садо» газетаси ҳақида кетмаяпти). Шундай экан, яна шундай бефойда мақолалар сонини кўпайтириб нима қилдик? Ундан кўра, фойдалироқ иш билан шуғуллана қолайлик.

 

МУАММО САБАБИ

Келинг, аввало, «Локомотив» стадионидан олий лига ўйинлари нима учун жонли трансляция қилинмаётганини суриштириб кўрамиз. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, бунинг сабаби техникага бориб тақалади. Маълум бўлишича, стадион жойлашган худуддан одатий кўчма телевизион станция ёрдамида трансляция қилиш имконсиз экан. Бунинг учун сунъий йўлдош орқали алоқага чиқиш талаб қилинади. Ҳа, эътибор қилгандирсиз, «Локомотив» стадионидан аввал бир неча бор жонли трансляциялар берилган. Фақат ўша учрашувлар олий лига эмас, балки Чемпионлар Лигаси доирасида ўтказиларди. Бу эса яхши биламизки, анча жиддий мусобақа. Бутун қитъа томоша қиладиган ўйинни жонли олиб бермаслик - уят! Шунинг учун ҳам «Спорт» бу ишни уддалаб турибди. Шунисига ҳам раҳмат.

Аммо гап шундаки, бундай трансля­ция молиявий жиҳатдан бироз қимматроққа тушади. Телеканалимизнинг молиявий имконияти қай даражада эканини эса, яхши биласиз. Шу боис ҳам, «Спорт» олий лига ўйинларига келганда, ҳаяллаб қоляпти. Бир сўз билан айтганда, «Локомотив»дан жонли трансляция қилишнинг иложи бор, аммо бироз қимматроқ. Қолганини ўзингиз тушунасиз - бозор иқтисодиёти...

Майли, нима бўлганда ҳам, биз бу мақолада «Спорт»ни танқид қилмасликка келишиб олгандик. Шундай экан, келинг, яхшиси телеканал «боғига тош отавермаймиз-да» мавжуд вазиятдан чиқиш йўлларини қидирамиз. Гарчи бизнинг таклифларимиз бирор нарсани ўзгартиришига ишонмасак ҳам, «Ҳа, деган туяга мадад» қабилида иш тутаверамиз. Хуллас, баҳоли қудрат ўз мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашаверамиз.

Магарки, «Локомотив»дан оддий йўл билан трансляция узатиш имконсиз экан, демак, бу муаммо ечимини бошқа томондан излаш лозим. Энди эса бу борада ўз таклифларимизни бермоқчимиз.

 

1-ТАКЛИФ

Модомики, ТТЗдан оддий КТС ёрдамида трансляция қилишнинг имконияти «нол»га тенг бўлса, у ҳолда «Локомотив» уй учрашувларини бош­қа стадионда ўтказган маъқул эмасми? Ахир бу трансляциядан энг аввало, клубнинг ўзи манфаатдор-ку. Тўғри, молиявий томонлама ҳеч қандай фойда тушмаслиги мумкин, аммо клуб тарғиботи ва ривожи йўлида трансляцияларнинг ўрни катта-ку. Яхши биламиз, «Локомотив» - камбағал жамоа эмас. Аксинча, казо-казо клублардан бири. Юртимизда фақат шу жамоанинг иккита стадиони бор. Бири ТТЗ мавзесида, иккинчиси Тошкент Темир йўллари муҳандислик институти ҳудудида жойлашган. Бу стадион ҳам яхшигина. Мавсум бошланиши олдидан таъмирдан чиқарилди, у ёқ-бу ёғи тўғриланди. Айниқса, майсасини жуда мақташганди.

Бизга қолса, «Локомотив» ўйинлари ТТЗда эмас, ТТЙМИда ўтказилса яхши бўларди. Бунинг сабаблари етарлича. Биринчидан, учрашувлар ҳар доим жонли трансляция қилинади. Иккинчидан эса, институт талабаларини стадионга жалб қилиш имконияти бор. Бу эса масала моҳиятини анча ўзгартириб юборадиган жиҳатлар сирасига киради. Яхши биламиз, ўзбек футболида, айниқса, пойтахтда стадионларга мухлис жалб қилиш катта муаммо. «Локомотив»нинг шунча мухлиси эса битта жойга йиғилган. Ахир бўлғуси темирйўлчилар «темирйўлчилар»га мухлислик қилишмаса, яна  кимга қайғуришади?

Биламизки, «Локомотив» ҳар қанча юқори ўринга даъво қилмасин, ТТЗдаги ўша кичкинагина стадион­ни ҳам тўлдиролмаяпти. ТТЙМИда эса бу ишни осонгина уддалаш имконияти бор. Қизиқарли таклиф, шундай эмасми?

 

2-ТАКЛИФ

Биринчи таклиф яхши, аммо унинг битта ёмон томони бор - «Локомотив» раҳбарияти не-не ҳасратда бино қилинган янги стадиондан чиқиб кетишни истамаслиги мумкин. Буни ҳам тушунса бўлади, ахир яп-янги стадион ҳувиллаб турса, ярашармиди? Агар шундай истак туғилса, клубнинг яна бироз харажат қилишига тўғри келади. Чунки чемпионликка даъвогар жамоанинг ўйинлари трансляция қилинмаса, унда майдонга тушишнинг нима кераги бор? Ахир мухлислар стадионга келишмаса, ўйинни телевизорда томоша қилишлари мумкин-ку. Ана, жамоа ўйинини узоқ Кореяда ҳам кўришар экан. «Локомотив» эса нафақат стадионга келадиган, балки телеэкран қаршисида ўтирадиган ўша мухлислари учун ҳам ўйнаши керак эмасми? Шундай экан, «Спорт»да сунъий йўлдош орқали трансляция қилиш учун пул топилгунча, бу ишни «Локомотив» ўз зиммасига олсин.

Боя ҳам айтиб ўтдик, «Локомотив»нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари трансляция қилинмоқда. Шундай экан, олий лига баҳсларини ҳам олиб бериш имконияти бор. Фақат бунинг учун тасвирни сунъий йўлдош орқали узатиш талаб этилади. Бу эса анчагина харажат демакдир. «Локомотив» раҳбарияти ўз жамоасини телевизорда кўришни истаса, ўша харажатни қоплаб бериши лозим. Бу ҳам клуб равнақи йўлидаги харажат сифатида баҳоланарди...

 

3-ТАКЛИФ

«Локомотив» ўйинлари трансляцияси борасида билдирилаётган таклифларимиз ичида энг жиддийи охиргиси ҳисобланади. Ҳақиқатдан бироз йироқ бўлса ҳам, не ажаб. Чунки бу тўлиғича «Спорт» телеканалига боғлиқ. Демакки, анча мушкул иш...

Таклиф эса шундай: агар ТТЗдаги ўйинларни олиб бериш катта харажат талаб қилса, «Спорт» телеканали маркетинг хизмати керакли маблағни ҳомийлар ва реклама ёрдамида топсин. Айтайлик, юртимизда катта-катта компаниялар фаолият олиб бормоқда. Алоқага чиқиб, уларни «Локомотив» уй учрашувлари трансляциялари борасида ҳамкорликка таклиф этиш - уддаласа бўладиган вазифа. Гапдонроқ одам топилса, ҳар қандай компанияни кўндира олади. Телевидениеда имконият катта. Ҳомий ташкилот маҳсулотлари нафақат ўйин давомида, балки бошқа вақтларда ҳам реклама қилиниши айтилса, унча-мунча компания рад этмаса керак. Қўшимчасига, янги хизматлар ваъда қилинсин. Наҳотки, шундай шартлар асосида ҳам трансляция учун ҳомий топишнинг имкони бўлмаса? Нафсиламбрини айтганда, «Спорт» телеканали шу мақсад йўлида очилган эмасми? Ахир бошқа давлатларда телеканаллар трансляция учун клубларга пул тўлашмоқда. Бизда эса аксинча, клубларнинг пул тўлашлари шарт бўлиб қолмоқдами?

 

ЯКУНДА

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, «Локомотив» стадиони ва трансляцияга боғлиқ муаммони ҳал қилмаса бўлмайди. Ўзингиз ўйланг, шундоқ ҳам «Спорт» фақат пойтахтдаги ўйинларни олиб беряпти, холос. Камига «Локомотив»даги учрашувлардан ҳам айрилсак, алам қилмайдими? Ахир гап бутун бошли мамлакатнинг энг йирик мусобақаси ҳақида кетмоқ­да-ку. Қолаверса, бу «Спорт» телеканалидек йирик ташкилотнинг обрўсига ҳам ярашмайди. А, лаббай...

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:15, 08.05.2015. Ўқилди: 7279 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.