Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Анвар Ғофуров: «Нимагадир ўйинимиз қовушмади ва мен тушунмаган вазиятлар кўп бўлди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Сурхон" бош мураббийи Анвар Ғофуров Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Каттақўрғон"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрини билдириб ўтди.

— Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз?

— Каттақўрғон жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйиндаги хатолар учун масъулиятни ўз зиммамга оламан, чунки таркибни мен танлайман. Биринчи бўлимда жамоамиз кўрсатган ўйин умуман ёқмади. Нимагадир ўйинимиз қовушмади ва мен тушунмаган вазиятлар кўп бўлди. Таркибда айрим футболчиларга имконият бердик. “Пахтакор”га қарши ўйиндан фарқли равишда ўзгаришлар қилган эдик, аммо айрим футболчилар бу имкониятдан тўғри фойдалана олишмади, деб ўйлайман.

— “Пахтакор”га қарши ўйиндаги шижоат ва интилиш бугунги баҳсда кўринмади. Қарийб 80 дақиқа давомида жамоа ҳаракатида аниқ мақсад сезилмади. Бунга нима сабаб бўлди?

— Мен учун ҳам бу қизиқ бўлди. Биринчи бўлимда жамоани умуман танимадим. Иккинчи бўлимда эса 11 киши қилиши керак бўлган ишни 10 киши бажара олди. Ишонаманки, биз яхши ўйин кўрсата оламиз. Бугунги баҳсни чуқур таҳлил қиламиз ва бундай хатоларни бошқа такрорламаслигимиз керак. Майдонга тушган ҳар бир футболчи жонини бериб ўйнаши шарт. Чунки у шу жамоа либосини кийяпти ва барчамиз шу соҳа орқали оиламизни боқяпмиз. Шунинг учун майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз керак.

— Ўзбекистон миллий терма жамоаси тайёргарлик йиғини доирасида икки маҳаллий жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва улардан бири “Сурхон” эди. Буни жамоанинг ўйини шакллангани ва яхши спарринг рақиб эканлиги билан изоҳлаш мумкинми?

— Албатта, бошқа сабаб йўқ. Терма жамоа ҳам рақибни шунчаки танламайди. Улар жамоаларни ўрганиб чиқиб, ўзларига мос рақибни танлайди. Биз эса бу танловдан хурсандмиз. Жамоада қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп ва буни мураббий сифатида тан оламан. Мен истаган жамоани шакллантириш учун ҳали кўп ишлашимиз керак. Ўйлайманки, вақт талаб қилинади ва биринчи давра охирига қадар жамоа яхши томонга ўзгаради.

— Жамоа олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун иқтисодий барқарорлик ҳам муҳим. Бу йил молиявий муаммолар кўп муҳокама қилинди ва “Сурхон”да ҳам шундай ҳолат кузатилган эди. Ҳозирги вазият қандай?

— Раҳбарият томонидан молиявий муаммолар бартараф этилди ва бу учун уларга миннатдорчилик билдираман. Аммо молиявий ҳолат жамоа ўйинига таъсир қилмаслиги керак. Балки бугунги ўйинга тайёргарликда хатолар бўлгандир ёки мен мураббий сифатида айрим нарсаларни футболчиларга тўғри етказа олмагандирман. Лекин бундай ҳолатлар профессионал футболчи учун баҳона бўлмаслиги керак.

— Бугунги ўйиндан кейин жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз? Чунки навбатдаги рақиб — “Пахтакор”.

— Бугунги ўйин мен учун ҳам катта дарс бўлди. Ҳар бир учрашувдан хулоса чиқараман. Ротация— яхши нарса, агар кам ўйнаётган футболчилар берилган имкониятдан унумли фойдаланса. Бундай ҳолатда ҳам футболчи, ҳам жамоа ютади. Агар аксинча бўлса, демак мураббий хато қилган бўлади. Мен кам ўйнаган футболчиларга имконият бериш керак, деб ўйлагандим ва улар бу имкониятдан яхши фойдаланади, деб ишонгандим. Аммо бўлган иш бўлди. Бу мен учун ҳам катта хулоса ва ўйлаш учун сабоқ бўлди. Кейинги ўйинларда бундай ҳолат такрорланмаслиги учун ишлаймиз”, — деди Анвар Ғофуров.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 22:46, 14.05.2026. Ўқилди: 124 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик