Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков: "Ўйинимизда инқироз юзага келган"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Кеча бўлиб ўтган "Машъал" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

"Авваламбор, мухлислардан кўрсатган ўйинимиз ва натижалар учун узр сўрайман. Биз ўзимиз истаган футболни кўрсата олмаяпмиз. Бунинг учун жамоамиз номидан ҳам узр сўрайман. Ҳозирча мухлисларимизни хурсанд эта олмаяпмиз. Жамоавий ўйин борасида муаммоларимиз бор" ,- дейди Александр Хомяков.

- Жамоа охирги ўйинларда кўрсатаётган натижаси ижобий эмас. Бу нима билан боғлиқ. Ички муҳитда аҳвол қандай ?
— Ўйинимизда инқироз юзага келган. Бу қанақа инқироз мен била олмаяпман. Футболчилар ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйган. Ўйинни ташкил этишда камчиликлар ҳам етарлича бўлмоқда. Ҳар бир ўйин олдидан жамоамиз чиройли ўйин кўрсатишини истайман. Муҳими ишқибозлар олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ҳаракат қиламиз. Сўнгги вақтларда ўйинимиз ўхшамаяпди ва кетма-кет тўрт ўйинда ғалаба қозона олмадик. Жамоага яна бироз вақт керак. Бироздан кейин бу ўзига келади деб ўйлайман.

- "Бунёдкор"га қарши ўйинда кўплаб сюрпризлар қилинди. Нега асосий таркиб аъзолари захирада қолди?
— Баъзи муаммоларимиз бор эди. Ўша ўйин натижасини ўз бўйнимга оламан. "Бунёдкор" билан ўйинда ўйин фалсафамизни ўзгартиргандик. Ҳимоявий ўйин кўрсатмоқчи бўлдик лекин бу иш бермади. Шу боис олдинги чизиқ футболчиларини захирада қолдирдим. Қўшимчасига баъзи футболчилар ўйинга тайёр эмас эди. Масалан, Иванов ўзини яхши ҳис этмаётган эди. Шунга қарамай бу баҳона бўла олмайди. Таркибни қўйишда мени айбим бор. Инқироз ҳар доим ҳам давом этавермайди. Яқин орада мухлисларни хурсанд етишни бошлаймиз. Бироз сабр қилсак, ҳаммаси ўтиб кетади. Сўнгги ўйинларда кўрсатаётган натижаларимиз бизни уялтирмоқда.   Шахсан мени ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Барча футболчи меҳнат қилди.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 15:20, 24.05.2015. Ўқилди: 2744 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик