Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба.

      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • 1:1
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • 0:1
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • 0:0
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс
  • «A» Серия
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • 0:2
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • 0:3
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 0:1
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кубок муборак, Виталий ва бошқа легионерлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистонлик легионерлардан яна бири соврин ютди - Виталий Денисов Россия кубоги соҳибига айланди. «Краснодар» сафида ўйнаётган Одил Аҳмедов камида Россия чемпионати бронза медалини қўлга киритади. БАА чемпионатида кумуш медални нақд қилган Азиз Ҳайдаровнинг клуби - «Ал-Шабаб» эса, яна 2та кубок учун курашни давом эттирмоқда. Сербия чемпионатида фаолият олиб бораётган Ҳусниддин Ғофуров «Явор» билан юқори дивизионга чиқди. Санжар Турсуновнинг «Ворскла»си эса, келаси йили Европа Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

ДЕНИСОВ — КУБОК СОҲИБИ!

Ўтган ҳафта Астрахандаги «Марказий» стадионида Москванинг «Локомотив» ва Краснодарнинг «Кубань» клублари ўртасида Россия кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 3:1 ҳисобида «Локо» ғалабаси билан якунланди. Краснодарликлар 28-дақиқада ҳисобни очишди: Виталий Денисовнинг хатосидан сўнг Владислав Игнатьев аниқ зарба билан собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди. «Темирйўлчилар» ҳисобни 73-дақиқадагина Байе Умара Ньяссе голи эвазига тенглаштиришди. Якунда ғолибни аниқлаш учун қўшимча 30 дақиқа талаб этилди. Бу вақт давомида пойтахтликлар «Ку­бан»нинг дарвозасини икки бор иш­ғол қилишди. Хуллас, «темирйўлчилар» биллур соврин баробарида Европа Лигаси йўлланмасини олишди.

Айтганча, «Локомотив» Россия кубогини 2007 йилдан буён илк марта ва ўз тарихида 6-маротаба қўлга киритди. Ҳамюртимиз Виталий Денисов учрашувнинг бошидан охиригача - 120 дақиқа давомида ҳаракатланди. У финал баҳсидан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди: «Ҳис-ҳаяжонимни сўз билан изоҳлаб беришим мушкул. Бу - ҳаётимдаги энг муҳим воқеалардан бири. Ҳаммаси қийин кечди. Мен кечириб бўлмас хатога йўл қўйдим ва шундан кейин дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Шунга қарамай, тушкунликка берилмадик. Мураббийимиз керакли ўзгаришларни киритди ва биз ҳақли равишда ғалабага эришдик».

ИЛК МЕДАЛЬ НАҚД

«Краснодар» бир неча тур аввал Россия премьер-лигасида 2-ўринни эгаллаб, ЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш имкониятига эга бўлиб турганди. Афсуски, краснодарликлар кетма-кет 2 марта дуранг қайд этишгач, ЦСКА уларга етиб олди. Шунга қарамай, «Краснодар» ўз тарихида илк марта Россия чемпионати медалини қўлга киритадиган бўлди. Аввалги турда «Динамо» меҳмонда «Урал»га ютқазиб қўйганидан кейин (1:2), Аҳмедов жамоадошлари камида бронза медалини кафолатлаб қўйишди.

Олег Кононов шогирдлари 29-турда «Ростов»ни қабул қилишди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 65-дақиқада ўз ўрнини Измайловга бўшатиб берди.

КУБОКЛАР УЧУН КУРАШ

БААда чемпионат якунланган бўлса-да, жамоалар кубоклар учун курашни давом эттиришмоқда. Жумладан, Азиз Ҳайдаровнинг клуби - «Ал-Шабаб» Форс кўрфази клублари кубогида финалга чиқди. Жамоа ярим финалда Дубайнинг «Ал-Наср» клубини икки ўйин натижасига кўра, мусобақадан чиқариб юборди. Биринчи баҳсда дуранг (1:1) қайд этилганди. Жавоб ўйинида «Шабаб» ғалаба қозонди - 2:0. Ҳайдаров жамоасининг биринчи голига ассистентлик қилди. Дубайликлар 27 май куни ўтказиладиган финалда Уммоннинг «Ал-Сийб» жамоасига қарши майдонга тушадилар.

Маълумот учун: Форс кўрфази клублари кубоги қисқа муддатли мусобақа бўлиб, февраль - май ойлари оралиғида ўтказилади. Унда Форс кўрфазининг 6та мамлакатидан 2тадан жамоа иштирок этади. ОЧЛдан четда қолган клубларга мўлжалланган турнирда жамоалар аввалига 4та гуруҳга бўлинишади. Кейинчалик «плей-офф» бос­қичлари ўтказилади.

Шунингдек, «Ал-Шабаб» БАА президенти кубоги ярим финалига ҳам чиқди. «Бани Яс»га қарши 120 дақиқа давом этган ўйинда (1:1) ғолиб номи аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса «Шабаб»нинг қўли баланд келди — 5:4. Лотереялар баҳсида Ҳайдаров ҳам иштирок этди ва жамоасининг 3-голини урди.

СУПЕР-ЛИГАГА ЙЎЛ

Сербия биринчи дивизионида мавсум якунига етди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғо­-фуров шарафини ҳимоя қилаётган «Явор» сўнгги турда ғалаба қозонди. Натижада жамоа жадвалда 2-ўринни эгаллаб, келаси йили Сербия супер-лигасида иштирок этадиган бўлди.

Туркия биринчи лигаси вакили — «Манисаспор» таркибида ўйнаган Асрор Ғофуров эса, ўз жамоаси билан пастки дивизионга тушиб кетди. Манисаликлар сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Улар «Денизлиспор» билан бир хил - 33тадан очко жамғаришди. Аммо тўплар нисбатига кўра, «Манисаспор» 16-ўринга жойлашди.

ЕЛ ЙЎЛЛАНМАСИ

Украина чемпионати якунланишига 1 тур қолганида, «Ворскла» премьер-лигада камида 5-ўринни кафолатлади ҳамда Европа Лигаси йўлланмасини нақд қилди. Полтаваликлар 25-турда «Черноморец»ни 2:0 ҳисобида енгишди. «Ворскла» еврокубокларга саралаш босқичидан киришади. Тўғри, агар жадвалда «Заря»­ни ортда қолдира олса, саралашни кечроқ бошлаш имкониятига эга бўлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:27, 26.05.2015. Ўқилди: 5044 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик