Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 20.06.2025 03:00
      • Сиэтл Саундерс
      • 1:3
      • Атлетико
      • 20.06.2025 06:00
      • ПСЖ
      • 0:1
      • Ботафого
      • 20.06.2025 21:00
      • Бенфика
      • 6:0
      • Окленд Сити
      • 20.06.2025 23:00
      • Фламенго
      • 3:1
      • Челси
      • 21.06.2025 03:00
      • Лос-Анжелес
      • 0:1
      • Эсперанс
      • 21.06.2025 06:00
      • Бавария
      • -:-
      • Бока Хуниорс
  • Суперлига
      • 20.06.2025 20:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Бухоро
      • 20.06.2025 20:00
      • Машъал
      • 1:3
      • Насаф
      • 21.06.2025 20:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • ОКМК
      • 22.06.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.06.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сурхон
      • 22.06.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Нефтчи 12 23
5 Навбаҳор 12 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 13 15
9 Хоразм 13 14
10 Андижон 13 14
11 Сурхон 12 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 12 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 13-тур

13-тур Сўғдиёна 1-0 Хоразм
13-тур Андижон 1-1 Қизилқум
13-тур Нефтчи 1-0 Бухоро
13-тур Машъал 1-3 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

21/06 20:00 Навбаҳор - ОКМК
22/06 20:00 Пахтакор - Қўқон-1912
22/06 20:00 Шўртан - Сурхон
22/06 20:00 Динамо - Бунёдкор

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Малибу» ўйини

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-20
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зеландиядаги жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади. Албатта бундан бироз кайфият тушди, аммо фожиа сифатида қабул қилмадик. Энди у даврлар ўтиб кетган. Агарда шундай натижа бироз олдинроқ, айтайлик Мексика ёки Туркияда ўтган мундиалларда юз берганида жуда хафа бўлишимиз турган гап эди. Чунки у вақтларда ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари ҳам биз учун катта аҳамият касб этар эди. Ундан кўп нарса кутардик. Жуда содда бўлган эканмизми?..

Аммо энди вазият анча ўзгарди. Худди киши улғайгани сари болалигида ваҳимали туюлган воқеалар аслида арзимас эканини англагани сингари, биз - ўзбек футболи мухлислари ҳам ёшлар ва ўсмирлар футболида яхши натижага эришган билан бирор нарса ўзгариб қолмаслигини тушуниб етдик. Масалан, Испания миллий терма жамоаси билан Европа ва жаҳонда тенгсиз бўлган Иньеста, Хави ва Касильяслар ўсмирлар ёки ёшлар футболида арзирли ҳеч нарсага эриша олмаганлар. Аммо кўриб турганингиздек, бу ҳолат кейинчалик Европа ва жаҳон чемпиони бўлишга асло ҳалал бергани йўқ.

Биз эса анча вақтгача Парагвай ёки Грецияни ютсак, байрам қилиб юрдик. Эҳ-ҳе, бу орада қанча болалар «Спарк», мураббийлари эса «Малибу» минмади, дейсиз? Ўша болакайлар футболимиз келажаги бўлишини кутдик. Аммо қани ҳозир ўша иқтидорлар? Энг зўрларидан бири бўлган Темур Ҳакимов биринчи лигада иштирок этадиган «Оқ-тепа»да ўйнаётган бўлса, яна бири - Давлатбек Ёрбеков «Косонсой»дан паноҳ топган. Хўш, шуларми ўзбек футболининг келажаги?

Аслида бу футболчиларда айб йўқ. Уларни ўзимиз ҳаддан ортиқ мақтаб юбордик ва юлдуз даражасига чиқариб қўйдик. У ёғини сўрасангиз, ёшлар футболида зўр ўйнаворган билан, катталар даражасида ўз ўрнини топиб олиш бир бизда эмас, бутун дунёда муаммо экан. Ёдингизда бўлса, уч йил муқаддам Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Гана терма жамоаси ҳужумчиси Сулаймон Кулибала анча шов-шув кўтарган эди. Мусобақа давомида нақ тўққизта гол урган ҳужумчи билан кимсан «Реал» ва «Барселона» қизиқиш билдиргани айтилганди. Адашмасак, ўшанда Кулибала «Осер»дан кетиб, гранд клублар билан шартнома имзолашга ҳам анча иштиёқманд бўлган. Аммо қани ҳозир ўша юлдуз? Қаерда ўйнаяпти? «Реал»дами ёки «Барселона»да?

Шундай экан, балки Махсталиев ва Ҳакимов Франция ёки Испанияга кетиш у ёқда турсин, «Пахтакор»да ҳам ўйнаб кета олмаганига ҳайрон бўлмаслигимиз керакдир. Кулибала тимсолида кўрдикки, ёшлар ва катталар футболи буткул бошқа-бошқа нарса экан. Бизнинг айбимиз шундаки, ҳамон мана шу ҳақиқатни тушунишда оқсамоқдамиз. Чунки орамизда Равшан Ҳайдаров шогирдларидан ҳам кўп нарса кутаётганлар етарлича топилади.

Бир томондан олиб қарасак, улар ҳам ўзларича ҳақ. Ахир футбол бўлгандан кейин, яхши натижа ҳам бўлиши шарт-да, тўғрими? Эртага унутилиб кетадиган натижа учун футболчиларни ортиқча уринтириш шарт эмаслигини эса, ўйламаймиз. Кимга қандай билмадик-ку, аммо бизда ёшлар ва ўсмирлар футболи фақат натижага қарам бўлиб қолаётгандек. Аҳмад Мусаев бошчилигидаги терма жамоа икки йил муқаддам Туркияда ўтган мусобақада яккаш ҳимояда ўйнади. Дилшод Нуралиев ҳам ўсмирлар билан шунга ўхшаш ўйин намойиш қилди ва ҳар иккиси ҳам чорак финалга қадар бордилар. Бу яхши албатта, аммо қани ҳозир улар тарбиялаб берган иқтидорлар?

Келинг, шу ўринда Германия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи  Франк Вортмуд билдирган фикр билан танишиб чиқсак. Янги Зеландиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган мураббий ўз иш услубини қуйидагича ифодалаб берганди: «Бу - футбол, шундай экан, унга фақат бир ўйин сифатида қараш керак, - дейди мураббий. - Мен қанақа натижа қайд этилишидан қатъи назар, доим кулиб юраман. Футболдан олдин ҳам, футбол вақтида ҳам ва ҳатто ёмон натижа қайд этилганда ҳам фақат кулиб тураман. Бу шунчаки ўйин, шогирдларим эса ҳали ёш. Шу сабабли футболчиларим хато қилса койимайман. 

РИВОЖЛАНИШ ФАҚАТ ХАТОЛАР ОРҚАЛИ БЎЛАДИ.

 Шундай экан, футболдан фақат роҳатланиш керак...»

Мураббийнинг фалсафасига ҳайрон қолдингизми? Франк Вортмуд бу гапни шогирдлари Фижи терма жамоасига қарши майдонга тушишидан олдин айтган эди. Ўша ўйинда қандай натижа қайд этилганини биласизми? Германия рақиб дарвозасига оз эмас, кўп эмас, нақд 8 та гол урган. Ахир бундай мураббий билан бошқача бўлиши мумкинми? Ишонинг, агар футболчи ортиқча босимсиз, фақат яхши ўйин намойиш­ этиш учун майдонга тушса, голларни ҳам ортиқча муаммосиз уради. Кейин, бундай ёшлар навбатдаги ўйинда мағлубиятга учраган тақдирда ҳам, келажакда яхши футболчи бўлиб етишиши турган гап. Ахир Германия миллий терма жамоаси бежизга Бразилиядаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлдими!

Бизда-чи, бизда қачон мана шундай футболчилар етишиб чиқади? Ёки биз фақат «Малибу» учун ўйнаймизми?

Абдулазиз МУРОД

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 00:07, 08.06.2015. Ўқилди: 12953 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
4 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
6 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
7 Бунёдкор Луис Качорри 5
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
10 Нефтчи Зоран Марушич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.