Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Таэквондо (WTF). Ҳамюртимиз Дмитрий Шокин Австралия очиқ чемпионати ғолиби

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / таэквондо
Рукн: Янгиликлар
A A A
Бугун Австралиянинг Мельбурн шаҳрида Таэквондонинг WTF йўналиши бўйича анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган Австралия очиқ чемпионати баҳслари бошланди. Мазкур мусобақада 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун рейтинг очколар ҳам ўйналмоқда. Хусусан, ҳар бир вазн тоифасида ғолибликка эришган спортчи Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун 20 рейтинг очкосига эга бўлади.    28 июнга қадар давом этадиган ушбу нуфузли мусобақада 41 давлатдан 556 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боряпти. Улар орасидан уч нафар ҳамюртимиз – 2015 йилги Жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Дмитрий Шокин, 2015 йилги Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Жасур Бойқўзиев ҳамда 2014 йили Нанкинда бўлиб ўтган ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари совриндори Умида Абдуллаева ўрин эгаллашган.    Қувонарлиси, Австралия очиқ чемпионати дастлабки кунидаёқ терма жамоамиз хазинаси олтин медаль билан бойиди. Биринчи кунги баҳсларда доянга чиққан тажрибали спортчимиз Дмитрий Шокин (+87 кг) барча рақибларидан устун келиб, бугунги кунда ўз вазнида дунёда тенгсиз эканлигини амалда яна бир бора исботлади.    Чорак финалдан баҳсларга киришган Дмитрий Шокин дастлаб бразилиялик Сикуэро Майконни 1:0 ҳисобида енгди. Ярим финалда ҳамюртимизга 2008 йилги Олимпиада ўйинлари ғолиби Ча Донг Мин (Ж.Корея) рўбаро келди. Ўта муросасиз курашлар остида кечган беллашув Дмитрий Шокиннинг ғалабаси билан якунига етди. Ҳал қилувчи финал беллашувида юртдошимиз яна бир кореялик тажрибали спортчи, 2014 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Жо Чол Хо билан баҳс юритди. Ёдингизда бўлса, Инчеон (Ж.Корея)да бўлиб ўтган мазкур Осиё ўйинларининг финал учрашувида Жо Чол Хо айнан ҳамюртимиз Дмитрий Шокиндан устун келган эди. Бу сафарги беллашув ҳам кескин курашлар остида ўтди ва унда Дмитрий Шокиннинг 10:8 ҳисобида қўли баланд келди. Шу тариқа, Дмитрий Шокин Осиё ўйинларидаги мағлубият учун ўзига хос тарзда реванш олди.    Шундай қилиб, Дмитрий Шокин Австралия очиқ чемпионатининг олтин медали билан бирга ўз ҳисобига 20 рейтинг очкосини ҳам ёзиб қўйди.    Эслатиб ўтамиз, Таэквондонинг WTF йўналишида Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколари ўйналадиган мусобақалар 2015 йилнинг охирига қадар давом этади ва декабрь ойида спортчиларнинг жамғарган рейтинг очколари сарҳисоб қилиниб, ҳар бир вазнда кучли олтиликдан ўрин эгаллаган спортчи Олимпиада ўйинларининг лицензиясини қўлга киритади. Дмитрий Шокин яшил қитъада эришган муваффақиятига қадар рейтинг жадвалида бешинчи поғонада бораётган эди.    27 июнь куни яна икки нафар спортчимиз Жасур Бойқўзиев ва Умида Абдуллаева доянга чиқадилар. Биз эса ҳар икки спортчимизга ҳам бўлажак баҳсларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.    Шавкат Жалилов
Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:43, 26.06.2015. Ўқилди: 4578 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик