Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 23 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

30/09 19:00 Сўғдиёна - Нефтчи
30/09 19:00 Машъал - Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5281 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду, Неймар, Жепаров – Кимнинг соч турмаги оригинал?!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жаҳон футболида ўз имижига алоҳида эътибор қаратадиган юлдузлар етарлича топилади.

Бу борада, айниқса, соч турмаги кўринишини тез-тез ўзгартириб турадиган “чарм тўп усталари”га ҳам тўхталиб ўтиш жоиздир. Зеро кўплаб мухлислар юлдуз футболчиларни нафақат кўрсатадиган ўйинлари туфайли, балки айнан ноодатий, аммо ўзларига ярашиб турадиган соч турмаклари туфайли ҳам ёқтиришади.


Шуни инобатга олган ҳолда, сизларга оригинал соч турмагига эга бўлган 3 та ажойиб футболчи ҳақида маълумот бермоқчимиз. 

Неймар Жуниор

eb57cb46accb6ad61da2813f21d216f2.jpg
“Сантос” сафида намойиш қилган қойилмақом ўйинлари орқали бутун дунё эътиборини ўзига қарата олган Неймар Жуниор эндиликда “Барселона” таркибида тўп сурмоқда. Сўнгги йилларда Бразилия терма жамоасининг етакчисига айланиб олган ушбу йигитча ўзининг ажойиб дриблингга эга эканини билан биргаликда тез-тез соч турмагини ўзгартириб туриши билан ҳам машҳур саналади. Неймар “Сантос” сафида ўйнаб юрган пайтларида “ирокезлар”га ўхшаш соч турмагига эга эди. 

b05f1d8593d126208929b9e216049238.jpg
 
Кўплаб мухлислар унинг айнан мана шу соч турмаги туфайли ҳам “севиб қолишганди”. Аммо Неймар узоқ муддат бир хилдаги соч турмаги билан юришни унча хуш кўрмайди. Шу боисдан мухлислар уни тез-тез турли хил, бир-бирига умуман ўхшамайдиган тарзда кўришади. 

88b41ec388869cbdd68151c326a5263d.jpg
 
6a387cb0d784a7a624f872ed9370aa65.jpg

Хатто, бир муддат Неймар 2002 йилги Жаҳон чемпионатида Роналдода кўрганимиздек соч турмагини ҳам ўзида синаб кўрди.
Ҳозирги кунга келиб Неймар соч турмаклари эволюцияси мана бундай кўринишга келган. 
 
bb56c433b2a80f936a77311708cd39bf.jpg


Криштиану Роналду

a489299dcf391461c86a2aea8c187ef7.jpg

Ўз ташқи кўринишига алоҳида эътибор қаратадиган футболчилар тўғрисида гап кетганда биринчи галда португалиялик футбол юлдузи – Криштиану Роналдуни эслаб ўтилиши тайин, албатта. Зеро Роналду ҳар доим ўзининг ташқи кўриниши ва соч турмаклари билан футбол жамоатчилиги диққатини ўзига тортиб келган. 

2aa12b05189c522c4578c12025c4f178.jpg

Роналду “Манчестер Юнайтед”да ўйнаб юрган кезларидаёқ ташқи қиёфасига алоҳида эътибор қаратиши билан танилган эди. Маҳоратли футболчи ёшлик пайтларида сочини узун қилиб ўстириб юришни ёқтирарди. 

d8ddbac018c9ad6cf514c990aa9ce355.jpg
 
Лекин сўнгги йилларга келиб, CR7 калта сочдаги кўрин ишга ҳам мухлисларини кўниктирди.
Роналду соч турмагини тез-тез ўзгартириб туради. Бунда у баъзан бирор муҳим воқеа сабаб ҳам шу йўлни тутиши мумкин. Бунга ўтган йили Бразилияда бўлган Жаҳон чемпионати пайти ҳам гувоҳ бўлгандик. Ўшанда у оғир дардга чалинган болакайнинг кўнглини кўтариш мақсадида сочига чизиқ тортганди. 

a8c3fcbee8bdef8d58bb5020a5f41881.jpg

Умуман олганда, Криштиану Роналдунинг турли хил соч турмаклари доимо мухлислар орасида катта шов-шувга сабаб бўлади ва дунё бўйлаб, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам кўплаб ёш футбол шайдолари ўз сочларини кумирлари каби турмаклашларига олиб келади. 

c7860fb3af9b611d6183a029ef5dfacf.jpg


Сервер Жепаров

ba68c200555b6f490d2b1046d04cf334.jpg

Ўзбекистонлик футболчилар орасида Сервер Жепаров ўзининг антиқа соч турмаклари билан анча машҳур саналади. Миллий терма жамоамиз сардори ҳам тез-тез соч турмагини ўзгартириб туради. Сервер ўз ташқи кўринишига алоҳида эътибор қаратиш бобида анча-мунча европалик юлдузлардан ҳам қолишмайди.
Осиё футболида катта нуфузга эга бўлган Сервер Жепаровнинг сочлари илгари анча калта бўларди. Ўзининг сальтолари билан танилган ҳамюртимиз ўзининг калта сочлари билан кўплаб мухлисларни ўзига мафтун қилган эди. 

0c3e479de3dcdfa3ae95a85cee91bd23.jpg

40c4e0d6b1f3836a20fe6fb6b786e9ff.jpg

Лекин сўнгги йилларда Корея чемпионатида тўп сураётган Сервер ўз ташқи кўринишини олдингидан анча ўзгартирди. Эндиликда мухлислар Жепаровни калта эмас, балким анча узун соч билан кўришмоқда.


e0cf933e3ac4777ced5a85ee89ab2068.jpg 

8f52318d9f463131c7a4ccf0c5ede587.jpg

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Сервернинг ҳозирги соч турмаги ҳам аллақачон урфга кириб бўлди. Кўча-куйда баъзан узун сочли йигитларга кўз тушади. Суриштириб билинса, улар ҳам футболга қизиқишади ва Жепаровнинг мухлислари бўлишади. 

35fefafe6786fc1ed9c963b1e730ea8f.jpg
 
Юқорида қайси футболчининг соч турмаги оригинал эканини аниқламоқчи эдик. Шуни таъкидлай оламизки, ҳар учала футболчи ҳам ўзига хос услубга эга ва доимо соч турмакларини замонга хос ва мос равишда ўзгартириб туришади. Улар орасида кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Зеро ҳар учаласи ҳам ўзининг оригинал, бировникига ўхшамаган услубига эгадир. Нима дедингиз, азиз мухлис…

d08f3e168f5a0c115e9212dd6e614400.jpg

Манба: Sports.uz
Киритилди: 18:57, 28.06.2015. Ўқилди: 18349 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.