Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 20 42
2 Насаф 19 40
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2010 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Раҳматулло Бердимуродов: «5 йил аввал терма жамоадан чақиришларини кутгандим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Навбаҳор» чап қанот ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов «Металлург»га қарши жорий мавсум иккинчи тур доирасидаги беллашувдаёқ жиддий жароҳатланиб, биринчи давра охиригача сафдан чиқди. Яқинда футболчидан гипс ечилгани маълум бўлди. Шу боисдан Бердимуродовни тикланиш жараёни қай тарзда кечаётгани ва бошқа саволлар билан суҳбатга тортдик.  

- Қўлингиздан гипс олингани ва машғулотларга қайтганингизни эшитдик. Сизни қачон майдонда кўришимиз мумкин?
- Айни пайт даволаниш жараёни давом этмоқда. Елкамга операция қилинганида сим қўйилган. Бир ойдан сўнг ушбу симни шифокорлар олиб ташлашади. Шундагина жамоа билан машғулотларга қайтаман. Уйда ҳозирча югуриб турибман. Ҳеч қандай оғриқларни сезмаяпман. 

- Шифохонага йўл олаётганда нималарни ўйладингиз?
- Шикастланганим жуда алам қилди. Шифохонага етиб борганимда «Навбаҳор» иккинчи голни ўтказиб юборгани ва ўйин дуранг билан якун топганини эшитиб кайфиятим янада тушиб кетди. Жамоам 10 киши бўлиб қолгани ва ўзим жисмоний холатимни тиклашим учун барчасини яна бошидан бошлашим кераклигини ўйлаб хафа бўлдим.

- Фаолиятингиздаги энг оғир жароҳат қайси бўлган?
- Ёшлигимда ҳам кўп шикастланганман. Мисол учун «Шўртан»да ўйнаган кезларим ҳам қўлим синган. Аммо, охирги олган жароҳатим операциягача етиб борди. Шу пайтга қадар бунчалик жиддий ҳамда оғир шикаст олмагандим. Футболчи соғайгач барибир ўзгариб қолади. Бироз қўрқиб ҳаракатланади.

- Ҳозирча Илҳом Бойдедаев ўрнингизда ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳаракатларини кузатдингизми? 
- «Навбаҳор»нинг «Бунёдкор» билан кечган учрашувини телевизор орқали кўрдим. Илҳом ёмон ўйнамаяпти, лекин барибир айтиш лозимки, Бойдедаевнинг ҳаракатларини кўриб, унинг ярим ҳимоячи эканлиги сезилиб қолди. Бахтиёр ака менга ишониб мавсум аввалида ўрнимга бошқа ўйинчи олмаганди. Бошқа нуқталарда икки-учтадан ўйинчи бўлса, менинг позициямга ҳеч кимни жалб этилмаган. Жароҳатим бўлмаганида ҳозир ўзим ўйнаган бўлардим… Бахтиёр акани ҳам қийин ахволга солиб қўйдим. Энди мураббий ярим ҳимоячи бўлса ҳам қанотга ўйинчи қўйишга мажбур. Ашурматов билан суҳбатлашиб турибмиз. Ҳар сафар мураббий кўнглимни кўтариб, энг аввало соғлиқни ўйлаш кераклигини уқтириб турибди. 

- Биринчи давра якунланиш арафасида. «Бухоро» йил якунига кўра Олий лигада сақланиб қола оладими?
- Бу клуб раҳбарларига боғлиқ. Бухорликлар олий лигада сақланиб қолишлари қийин масала. 2012 йил Самарқанднинг «Динамо» клубини 7 очко билан қийналиб чемпионатда сақлаб қолгандик. «Бухоро» ҳисобида эса ҳозир бор йўғи икки очко бор. Улар иккинчи даврага кучли ўйинчиларни таклиф этишлари керак. Менимча улар олий лигадан тушиб кетишади. 

- Чемпионлик пойгасида «Пахтакор»га ета оладиган клуб борми?
- «Пахтакор»га чемпионлик пойгасида «Локомотив»гина рақобат кўрсатишга қодир. «Бунёдкор»нинг кучи етмаяпти. «Насаф» ўйин бўйича «Локомотив» ва «Пахтакор» билан тенг деб ҳисоблайман.    

- Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши учрашувида сизнинг амплуангизда Игорь Денисов тўп сурди. Аммо «Локомотив» вакили ўрнига Фаррух Сайфиев майдонга тушгач «Насаф» ўйинчиси «Локомотив» ўйинчиси сингари таассурот қолдирмади. Бунга фикрингиз қандай?
- "Насаф"да Фаррух билан бирга ўйнаганман. У худди ўз укамдек бўлиб қолган. Сайфиев аслини олганда қанот ҳимоячиси эмас, у ярим ҳимояда ўйнайди. Менимча Сайфиев, Денисовга қараганда яхшироқ ҳаракат қилди. Беллашувни ўйингоҳдан бевосита томоша қилдим. Фаррух ҳужумларга ҳам қўшилиб турди. «Насаф» футболчиси менда яхшироқ тассурот қолдирди.

- Футболчилик фаолиятингизни бошидан қанот ҳимоячиси позициясида ўйнаганмисиз?
- Ҳа. Барча фаолиятимдаги клубларда фақатгина чап қанот ҳимоячиси ўрнида ўйнаганман. Лекин, бир вақтлар «Навбаҳор»да марказий ҳимоячи сифатида ҳам ўйнашга тўғри келган.

- Амплуангизни алмаштиришни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
- Мавсум бошланишидан аввал «Бунёдкор»нинг қишки йиғинларида қатнашганимда Сергей Лушан мени ярим ҳимояда кўрмоқчилигин айтган эди. Лекин мен тезкор ўйинчи эмаслигим, бу чизиқда аввал ҳаракат қилмаганим боис бу позиция ноқулайликлар туғдиришини таъкидладим. Чунки ярим ҳимоячига тезлик керак.

- Фаолиятингизда тўп сурган жамоаларингиз орасида сир бўлмаса қайси жамоа машғулоти қизиқарлироқ кечган?
- Ҳар бир мутахассиснинг ўз услуби бўлади. Аммо, Рўзиқул Бердиевнинг машғулотлари кучлироқ, қизиқарлироқ ўтар эди. Ушбу мураббий машғулотлари рангбаранг бўлади. Бахтиёр Ашурматовнинг машғулот жараёни ҳам ўзига яраша қизиқ кечади. 

- «Навбаҳор» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрича Ўзбекистон терма жамоасига унинг шогирдларидан ҳозирги пайтда фақатгина Азим Аҳмедов жалб этилишга муносиб экан. Бу борада фикрингиз қандай?
- Чиндан ҳам мураббий шундай деган бўлса, унда унинг фикрига қўшилмасдим. Ким терма жамоага муносиб ёки яроқли эмаслигини билмадим-у, лекин миллий жамоамизда Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов ва Сервер Жепаровдан ташқари бирорта футболчини «Навбаҳор»даги йигитлардан кучли деб кўрсата олмайман. Албатта, жамоадошларим бемалол Ўзбекистон термасида ўйнаб кетишга қодир демоқчи эмасман. Бироқ, Бахтиёр аканинг фикрига қўшилмайман. Яна ким билади дейсиз… Мураббий футболчилар қобилиятини яхшироқ билади.

- Ўзингиз ҳам миллий жамоада ўйнашни ният қиласизми?
- 2010 йилда энг оптимал жисмоний ҳолатга етганимда шундай ният бўлган. Ёдингизда бўлса, чемпионатнинг дастлабки турларида «Навбаҳор» хатто мусобақада пешқадамлик ҳам қилганди. Аммо, ўша пайт терма жамоани бошқариб келган Вадим Абрамов «лочинлар»нинг ҳеч бир аъзосини жалб этмаган. Дилшод Шарофиддинов ва яна бир нечта жамоадошларим ўшанда чақирувни жуда кутишган. Ўшанда «шунча ҳаракат қилса ҳам, барибир чақирмас экан» деган тушунча пайдо бўлган. Хафа эмасман, лекин ҳозир терма жамоага чақиришларига ишониш қийин. 

- Жамоа машғулотларида ким барчадан кўра кўпроқ бу жараёнга жиддий ёндошади?
- Отабек Валижонов ва Шаҳбоз Эркинов. Дарвоқе, юқорида терма жамоага мос ўйинчилар тўғрисидаги саволингизга қўшимча тариқасида Эркиновни кўрсатиб ўтмоқчиман. Назаримда Шаҳбоз Ўзбекистон термасида бемалол ўйнаб кета олади. 

- Учрашувлардан олдин Сизни руҳлантирадиган одам борми?
- Ҳар бир ўйинга 3-4 кун аввал тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Ҳар куни қандай қилсак ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилиш мумкинлигини ўйлаймиз. Қуйи поғоналарга тушиб кетсак фикру-хаёлимиз юқори ўринларга кўтарилишда бўлади. Бахтиёр Ашурматов ўз шогирдлари билан алохида мулоқот қуради. Мураббий менга «футболчилик давримда сенда бор техникага эга эмасдим. Лекин, менда иштиёқ ва хоҳиш юқори бўлган, майдонда жон бериб ҳаракат қилардим. Шунинг учун терма жамоада ҳам ўйнаганман» деб айтади. Бахтиёр ака ўз шогирдларини кўнглини кўтариб, бизларга керакли маслахатларни аямайди. 

- 5-рақамни танлашингизга нима сабаб бўлган?
- Маълум бир сабаб йўқ. Ёшлигимдан ушбу рақамни ёқтирардим. Барча ўйнаган жамоаларим орасида фақат «Навбаҳор»да бу рақам бўш бўлган холос. Мисол учун «Пахтакор»да 5 Асрор Алиқулов, «Насаф»да Ботир Қораевга тегишли бўлган. 

- Фарзандларингизни келажакда қайси касб эгаси сифатида кўрмоқчисиз?
- Икки нафар ўғлим бор. Катта фарзандим икки ёшда, кенжам уч ойлик. Ҳозирдан уларни келгусида қайси касб эгаси бўлишини аниқ айта олмайман. Лекин, футболчи бўлмаса яхши бўларди, деб ўйлайман. Чунки, бу спорт тури қийинчиликларини яхши биламан. Аслида қаршилигим йўқ, бироқ футболчи бўлмагани мақсадга мувофиқ. Жароҳатларни ўзим бошдан кечирганимдан сўнг буларни фарзандларимга раво кўрмайман. Ота-онам ҳам набираларини футболчи бўлмаслиги тарафдори. 

- Ўтган мавсумда «Навбаҳор»нинг ўзагртирилмаган ягона ўйинчисига айланиб, ўйин ўтказиш бўйича биринчи ўринни забт этгансиз. Агарда майдондан бошқа ўйинчи ўрнига Сизни алмаштиришса, мураббийдан хафа бўлган пайтларингиз ҳам бўлганми?
- Бундай вазиятларда бош мураббийдан эмас ўзимдан хафа бўламан. Чунки, ёмон ҳаркат қилсангизгина мураббий сизни алшматириши мумкин. Бундай холатга тушиб қолмаслик учун тинимсиз мехнат қилиш талаб этилади.

- Футболдан ташқари қандай спорт турларига қизиқассиз? 
- Катта теннис ва баскетбол ўйинларини томоша қилишни хуш кўраман.

- Жароҳатни даволаш даврида бўш вақтларингиз табиийки кўпроқ бўлади. Бундан қандай фойдаланяпсиз?

- Асосан оила аъзоларим даврасида вақт ўтказиб турибман. Аввал бўш вақтларим кам бўлганлиги боис ҳозирда уйда кўп турсам ғалати бўляпти. Бу холатга ҳам кўникиб улгурдим.

Ж.Маҳмудов суҳбатлашди

Манба: "Аср футболи" газетаси

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:58, 01.07.2015. Ўқилди: 4708 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.