Владимир Бубаня: «Олдимизда аниқ вазифа бор — Суперлигага чиқиш»
Ўзбекистон Про-лигаси 1-тур доирасида "Яйпан" — "Металлург" (1:2) учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг Бекобод клубининг тажрибали ҳимоячиси Владимир Бубанянинг ўйин таассуротлари билан қизиқдик.
"Яйпан"га қарши ўйин оғир кечди. Биз тахминан шундай сценарийни кутган эдик. Тўпни ушлаб туриш орқали ўйинни назорат қилишни яхши кўрадиган яхши рақиб бизга қарши ҳаракат қилишини билардик.
Жуда тезкор гол ўтказиб юбордик, аммо қайтиб, жавоб тўпини ҳам тезкорлик билан уришга муваффақ бўлдик. Иккинчи бўлимда эса ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Айтиш мумкинки, характер кўрсатиб, сўнгги дақиқагача ўйнадик.
Мавсумлар оралиғида кичик жароҳат бўлди, лекин Худога шукр, ҳаммаси ортда қолди. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман ва умид қиламанки, ўйинлар орқали оптимал спорт формамни тиклаб оламан.
Биз ҳар бир учрашувда максимум имкониятимизни ишга солишимиз зарур. Олдимизда аниқ вазифа бор — Суперлигага чиқиш. Шундай экан кимга қарши майдонга тушишимизнинг фарқи йўқ. Кейинги ўйинларни ўз майдонимизда ўтказамиз ва умид қиламан, бекободлик футбол мухлислари бизни қўллаб-қувватлаб туришади".
“Металлург” ПФК медиа хизмати
Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 07:01, 07.04.2026. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар