Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • 0:0
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4030 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Порту” сотган футболчилар ТОП-10

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яқинда «Порту» ўз етакчиларидан бири Данилони «Реал»га 31,5 млн.евро эвазига сотиб юборди. Шу боисдан биз «Порту» клуби сотиб юборган энг қимматбаҳо футболчилар ТОП-10 лигини тузиб чиқдик.

10. Рикардо Куарежма (Португалия)
Қаерга: «Интер»
Трансфер нархи: 24,6 млн.евро (2008/2009)

«Барселона»дан 6 млн.евро эвазига сотиб олинган Куарежма орадан 4 йил ўтиб 4 баробар қиммат нархга Миланнинг «Интер» клубига сотиб юборилди. Афсуски Рикардо қанчалик иқтидорли бўлмасин, буни амалда исботлай олмади. У «Интер» ва «Челси» клубларида ўзини кўрсата оламди.

9. Жоао Моутиньо (Португалия)
Қаерга: «Монако»
Трансфер нархи: 25 млн.евро (2013/2014)

2010-йилда «Спортинг»дан 11 млн.евро эвазига харид қилинган Моутино орадан 3 йил ўтгач икки баробардан ҳам қимматроққа «Монако»га йўл олди. Жоа бугунги кунда князликлар сафидаги етакчи футболчилардан бири ҳисобланади.

8. Рикардо Карвальо (Португалия)
Қаерга: «Челси»
Трансфер нархи: 30 млн.евро (2004/2005)

«Порту» академиясида таҳсил олган Карвальо 2004 йилда жамоа билан биргаликда Европа Чемпионлар лигасида муваффақият қозонгач, унга бўлган совчиларнинг кети узилмайди. Охир оқибат Рикардо Моуриньо билан бирга «Челси»га йўл олди. Бунинг учун «аристократлар» 30 млн.евронинг бағридан кечишди. Карвальо кейинг фаолиятини «Реал» ва «Монако» клубларида давом эттирди.

7. Пепе (Бразилия)
Қаерга: «Реал Мадрид»
Трансфер нархи: 30 млн.евро (2007/2008)

Фаолиятини Бразилияда бошлаб кейинчалик Португалияга кўчиб келган Пепе янги асрнинг бошларида «Маритиму» клуби сафида тўп сурар эди. «Порту» иқтидорли ҳимоячини 2004 йилда атиги 2 млн.га сотиб олди ва орадан 3 йил ўтгач уни 15 баробар катта нархга «Реал»га пуллади. Пепе мана 8 йилдирки «Галактикос» таркибида барқарор тўп тепиб келмоқда.

6. Данило (Бразилия)
Қаерга: «Реал Мадрид»
Трансфер нархи: 31,5 млн.евро (2015/2016)

Бразилиялик футболчи «аждарлар» сафига 2011 йилда 13 млн.евро эвазига келиб қўшилган эди. Данило охирги 3 йил ичида анча кучли футболчига айланди. Натижада уни қўлга киритиш учун кўплаб грандлар навбатда туришди. Оқибатда Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳимоячиси учун 31,5 млн.евро тўлаб, уни ўз томонига оғдирди. Кўрамиз Данило Мадрид клубида қанчалик муваффақият қозона олар экан.

5. Андерсон (Бразилия)
Қаерга: «Манчестер Юнайтед»
Трансфер нархи: 31,5 млн.евро (2007/2008)

2005 йилда «Гремио»дан 5 млн.евро эвазига сотиб олинган Андерсоннинг нархи икки йилдан кейин 6 баробарга қимматлашди. «Порту» сафида ўзини кўрсатаётган иқтидорли футболчи учун «Манчестер Юмайтед» 31,5 млн.евро тўлаб, уни ўз сафига қўшиб олди. Афсуски Андерсон Манчестерда юқори даражага кўтарила олмади.

4. Элкюм Мангала (Франция)
Қаерга: «Манчестер Сити»
Трансфер нархи: 40 млн.евро (2014/2015)

«Порту» Мангалани 2011 йилда Белгиянинг «Стандарт»идан 6,5 млн.га эвазига ўз сафига қўшиб олган эди. Элкюм Португалияда ўзини «сувдаги балиқ»дай ҳис қиларди. Унинг ўйинларини кўрган «Манчестер Сити» раҳбарияти футболчи учун пулларини аяб ўтиришмади. «Аждарлар» ўз анъаналарига содиқ қолиб яна бир футболчисини сотиб олинган нархидан 5-6 баробар қимматга қўйиб юборишди. Бироқ Мангалага ҳам Андерсон сингари Манчестерда омад кулиб боқмаяпти.

3. Радамел Фалкао (Колумбия)
Қаерга: «Атлетико» Мадрид
Трансфер нархи: 40 млн.евро (2011/2012)

Колубиялик супербомбардир 2009-йилда «Ривер Плейт»дан 5,5 млн.евро эвазига харид қилинади. 2011 йилги европа лигасида 17 та гол уриб рекорд ўрнатган ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни истаган жамоалар ичида «Атлетико» чаққанроқ чиқди ва ҳужумчи учун 40 млн.евро пул тўлади. Радамелнинг нархи 2 йил ичида 8 баробарга қимматлашган эди.

2. Халк (Бразилия)
Қаерга: «Зенит»
Трансфер нархи: 40 млн.евро (2012/2013)

«Порту» сотиб олган энг қиммат футболчи бўлиб турган Халк сотиб юборилган қимматбаҳо ўйинчилар рейтингининг 2-поғонасидан жой олди. «Порту» 2008-йили Япониянинг «Кабо верде» жамоасидан 19 млн.евро эвазига Халкни сотиб олганида, кўпчилик ажабланаганди. Бироқ бразилиялик тўп устаси бу пулларни ортиги билан оқлаб берди. 2012-йили «Зенит» Халк учун 40 млн.евро тўлаб, уни ўз таркибига жалб этди.

1. Хамес Родригес (Колумбия)
Қаерга: «Монако»
Трансфер нархи: 45 млн.евро (2013/2014)

Аргентинанинг «Банфилд» клуби 2010-йилда 7,5 млн.евро эвазига жамоа етакчиси Хамесни «Порту»га сотиб юборади. «Аждарлар» эса 3 йил ичида Хамесни футбол оламининг чўққиси сари етаклаб боришди ва уни 45 млн.га «Монако»га сотиб юборишди. Родригес князликларга ҳам катта фойда келтирди. Француз клуби уни 80 млн.еврога «Реал»га пуллади.

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам «Порту» юлдузлар «фабрикаси» деган номга лойиқдир. Юқоридаги футболчиларнинг барчаси клубга арзимас пулга тушган. Жамоа уларни тарбиялаб 2-3 йил ичида 5-6 баробар қиммат нархга хориж клубларига сотмоқда. Эътиборли жиҳати клуб сотган энг қиммат 7 нафар футболчининг барчаси легионерлардир.

Фурқат Юсупов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:37, 07.07.2015. Ўқилди: 5724 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.