Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2026 учун 26 нафар футболчидан иборат якуний таркиби маълум бўлди.
“Дарё” манбасининг хабар беришича, мураббийлар штаби якуний рўйхатга Шерзод Темиров, Умарали Раҳмоналиев, Жасур Жалолиддинов ва Русланбек Жияновни киритмаган.
Фабио Каннаваро якуний рўйхатга 3 нафар дарвозабон, 10 нафар ҳимоячи, 10 нафар ярим ҳимоячи ва 3 нафар ҳужумчини киритди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби:
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев.
Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Рустам Ашурматов, Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Абдулла Абдуллаев, Авазбек Ўлмасалиев, Жаҳонгир Ўрозов, Беҳруз Каримов.
Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой, Отабек Шукуров, Жамшид Искандеров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов, Достонбек Ҳамдамов, Азиз Ғаниев, Аббосбек Файзуллаев, Шерзод Эсанов.
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Игор Сергеев, Азизбек Омонов.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини Мексикада ўтказади, қолган икки учрашув эса АҚШдаги стадионларда бўлиб ўтади. “Оқ бўрилар” 18 июнь куни биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувга Мексика пойтахтидаги “Ацтека” стадиони мезбонлик қилади.
Жамоа иккинчи тур доирасида 23 июнь куни Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси билан ўйнайди. Мазкур беллашув АҚШдаги “Хюстон” стадионида ўтказилиши белгиланган. Гуруҳдаги сўнгги учрашув 28 июнь куни “Атланта” стадионида Конго Демократик Республикасига қарши бўлиб ўтади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).