Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 05.08.2025 20:00
      • Пахтакор
      • 1:2
      • ОКМК
      • 06.08.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 06.08.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • Динамо
      • 07.08.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Нефтчи
      • 07.08.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 ОКМК 17 33
3 Бунёдкор 16 30
4 Нефтчи 16 30
5 Динамо 16 30
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 16 27
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 16 16
13 Машъал 16 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 17-тур

06/08 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
06/08 20:00 Машъал - Динамо
07/08 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
07/08 20:00 Насаф - Андижон
08/08 19:00 Хоразм - Сурхон
08/08 20:00 Қизилқум - Бухоро
08/08 21:15 Бунёдкор - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 287 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энг қиммат голландлар ТОП-10

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бу сафар сизнинг ҳукмингизга футбол тарихидаги энг қиммат Голландиялик футболчилар ТОП-10 лигини тақдим этамиз.

10. Кларенс Зеедорф - 22,5 млн.эвро (2002-йил)
Йўналиш: "Интер" - "Милан"

2002-йилда голландиялик ярим ҳимоячи Зеедорф "Интер"дан "Милан"га ўтади. Бунинг учун "Милан" ҳамшаҳари ҳисоб рақамига 22.5 млн.эвро ўтказиб беради. Кларенс "Россонери"лар таркибида ажойиб ўйинлар намойиш қилиб, клуб билан бирга 2 марта Чемпионлар лигасида муваффақият қозонди. Голланд футболчиси фаолияти айнан ушбу жамоада якунлади.

9. Арен Роббен - 24 млн.эвро (2009-йил)
Йўналиш: "Реал Мадрид" - "Бавария"

2009-йилда "Реал" Роналду ва Какани сотиб олгач, Роббеннинг Мадриддан кетиши аниқ бўлди. Ярим ҳимоячи учун "Бавария" клуби 24 млн.эвро тўлади. Арен Мюнхенликлар сафига ўтгач, янада ёрқин ўйинлар намойиш қила бошлади. Клуб билан бирга 3 марта Чемпионлар лигаси финалига чиқишга эришди. Бугунги кунда "Бавария"ни Роббенсиз тасаввур қилиш қийин.

8. Кларенс Зеедорф - 24.5 млн.эвро (1999-йил)
Йўналиш: "Реал Мадрид" - "Интер"

"Интер" 1999-йилда катта умидлар билан Зеедорфни ўз сафига қўшиб олган эди. Бунинг учун "нерадзуррилар" 24.5 млн.эвродан воз кечишади. Бироқ Кларенсга "Интер"да кўп ушланиб қолиш насиб этмайди. У жамоа сафида атиги 1 мавсум тўп сурди холос.

7. Яп Стам - 25.75 млн.эвро (2001-йил)
Йўналиш: "Манчестер Юнайтед" - "Лацио"

ХХ асрнинг охирлари, ХХI асрнинг бошларида Италия клублари йирик харидларни амалга оширишда анча фаол эдилар. "Лацио" "МЮ" ҳимоячиси Стамни қўлга киритиш учун 25.75 млн.эвро маблағ ажратади. Ҳимоячи Римликлар сафида тезда ўзига сарфланган пулларни оқлашга муваффақ бўлди.

6. Уесли Снейдер - 27 млн.эвро (2007-йил)
Йўналиш: "Аякс" - "Реал Мадрид"

"Реал"да Калдерон президентлиги даврида Голландиялик футболчилар етакчи эди. 2007-йили "Қироллик клуби" "Аякс" ярим ҳимоячиси Снейдерни ўз сафига қўшиб олди. Уесли жамоага тезда мослашди. У ҳаттоки дастлабки 3 та учрашувда ўз ҳисобига 4 та гол ёзиб қўйишга ҳам муваффақ бўлди. Бироқ ярим ҳимоячининг ўйинларида кейинчалик пасайиш юз бера бошлади ва 2 йилдан сўнг у "А" серияга йўл олди.

5. Клаас Ян Хунтелаар - 27 млн.эвро (2008-йил)
Йўналиш: "Аякс" - "Реал Мадрид"

2008-йилда "Реал" ҳужумчиси Нистелроой жароҳат олиб, мавсум охиригача сафдан чиққач, клуб раҳбарияти унинг ўрнига яна бир голланд Хунтелаарни сотиб олди. Клаас "Галактикос" таркибидаги дастлабки 10 ўйинда, рақиблар посбонларини 8 марта ранкитишга муваффақ бўлди. Бироқ ҳужумчи кейинги 10 ўйинни "қуруқ" ўтказди. Натижада Хунтелаар ярим йилдан сўнг "Милан"га сотиб юборилди.

4. Рууд Ван Нистелроой - 28.5 млн.эвро (2001-йил)
Йўналиш: "ПСВ" - "Манчестер Юнайтед"

2001-йилда "Манчестер Юнайтед" ПСВ ҳужумчиси Ван Нистелроойни ўз сафига қўшиб олди. Рууд "қизил иблислар" сафида атиги 5 мавсум тўп сурган бўлса ҳам, клуб тарихида ўз номини қолдира олди. Бир марта Премер лигада, уч бора Чемпионлар лигасида тўпурарга аталган совринни қўлга киритди. Шунингдек у "МЮ"нинг Еврокубоклардаги энг сермаҳсул футболчиси номини ҳам ўзиники қилди.

3. Робин Ван Перси - 30.7 млн.эвро (2012-йил)
Йўналиш: "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед"

"Арсенал"да 8 йил тўп суриб, ҳеч вақога эриша олмаган Вен Перси, 2012-йилда жамоадан кетишга қарор қилди. Бундан "Манчестер Юнайтед" унумли фойдаланиб, ҳужумчини ўз сафига чорлади. Робин "Қизил иблислар" сафидаги илк мавсумидаёқ чемпионлик ва тўпурарликни қўлга киритди. Бироқ иккинчи мавсум Робин жамоаси билан энг омадсиз мавсумни ўтказди. Сўнгги маълумотларга қараганда Ван Перси ёзда Манчестердан кетармиш. Унга даъвогарлик қилаётган клублар орасида эса "Интер" етакчилик қилмоқда.

2. Арен Роббен - 36 млн.эвро (2007-йил)
Йўналиш: "Челси" - "Реал Мадрид"

"Реал" 2007-йили "Челси" ярим ҳимоячиси Роббенни 37 млн.эврога сотиб олди. Арен Мадридда ўзини у қадар кўрсата олмади. Бунга мунтазам тарзда олинган жароҳатлар ҳам йўл қўймади. Ярим ҳимоячи "қироллик клуби" сафида икки мавсум тўп сурди ва бир марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

1. Марк Овермарс - 40 млн.эвро (2000-йил)
Йўналиш: "Арсенал" - "Барселона"

Энг қиммат Голландиялик футболчи 14 йилдан буён Овермарс бўлиб турибди. "Барселона" 2000-йилда "Арсенал" ярим ҳимоячиси учун 40 млн.эвро сарфлади. Бироқ голландиялик футболчи Каталонияликлар таркибида ўзини кўрсата олмади ва клубнинг энг омадсиз хариди сифатида эътироф этила бошлади.



Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 21:38, 11.07.2015. Ўқилди: 5306 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.