Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 ОКМК 13 24
6 Пахтакор 14 23
7 Бунёдкор 13 21
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 14 13
14 Қўқон-1912 14 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

29/06 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энг қимматга сотилган дарвозабонлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қуйида эътиборингизга трансфер бозори пайтида энг қиммат трансфер қилинган дарвозабонлар билан таништириб ўтамиз. Чунки бу позиция вакиллари орасида қиммат баҳога кетган “икки устун ораси” эгалларини ҳам учратиш мумкин.
 
Симон Минолье – 9 миллион фунт

Бельгиялик дарвозабонни трансфери “Сандерленд” учун катта маблағга тушмаган. Атига 2 миллион еврога харид қилди. Бу трансфер 2010 йил рўй беради. Орадан уч йил ўтганидан сўнг “Ливерпуль” Минольени 9 миллион еврога харид қилади. Ҳозирда Минолье “мерсисайдликлар”нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. Унга клубда рақобатчи посбонни ўзи йўқ.
 
Самир Ханданович – 9 миллион фунт

2012 йили “Интер” жамоаси Хандановични 9 миллион еврога “Удинезе” клубида сотиб олди. Умуман олганда, Самирнинг Италиядаги саргузаштлари анча қизиқарли ўтган. Футболчи ижарама-ижара юриб чарчаган. Кейинчалик “Удинезе”нинг асосий дарвозабонига айланиб, “Интер”нинг қизиқишини ўзига қаратганди.
 
Клаудио Браво – Марк Андер тер Штеген – 9,7 миллион фунт
 
Ўтган мавсумда Испаниянинг “Барселона” жамоаси ушбу дарвозабонларни сотиб олишни уддасидан чиқди. Ҳар иккисига бирдек 9,7 миллион фунтдан тўлади. Айтиш керакки, Луис Энрике бу посбонларга имконият тақдим қилиб келди. Иккиси ҳам мавсумни аъло даражада ўтказди ва клубнинг эришган барча ютуқларига ўзларининг ҳиссаларини қўшишди.
 
Фрайзер Форстер – 10 миллион фунт

Асли Англиялик бўлган дарвозабон “Селтик”нинг асосий посбони ҳисобланарди. Кейинчалик “Саутгемптон” Форстерни харид қилди. Форстер трансфери учун “авлиёлар” 10 миллион фунт сарфлашади. Айтиш керакки, қаҳрамонимиз ажойиб ўйинлари билан клубга бежиз келмаганлигини кўрсата олмоқда. Ўтган мавсумда у Премьер-лига доирасида 13та учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
 
Петр Чех – 10,9 миллион фунт

“Арсенал” катта маблағ сарфлаган бўлишига қарамай, ажойиб дарвозабонга эга бўлди. Гап шундаки, 33 ёшли чехиялик дарвозабон эндиликда “тўпчилар”нинг асосий посбони ҳисобланади. Чунки клубда Давид Оспина ва Войцех Шесни сингари тажрибали дарвозабонлар бўлса-да, Арсен Венгер Чехга ишониши табиий. Унинг тўплаган тажрибаси жамоага асқотишига шубҳа йўқ.
 
Ян Облак – 12,5 миллион фунт

“Атлетико” яхши дарвозабонларни топишда малакали клуб деса бўлади. Тибо Куртуани жамоа йўқотганидан сўнг унинг ўрнига “Бенфика”дан 22 ёшли Ян Облакни сотиб олади. Облак учун “матрасчилар” 12,5 миллион фунт сарфлайди. Иқтидорли посбон ўтган мавсумда чемпионат доирасида 11та учрашувда ўз дарвозасини муҳим бўлган голлардан сақлаб қолди.  Ҳозирги пайтда Ян учун кўплаб клублар харидор бўлишмоқда.
 
Анжело Перуцци – 15,7 миллион фунт

Перуцци ҳам Буффон сингари Италиянинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади. Дарвозабон “Ювентус” сафида ажойиб ўйинларини кўрсатиб келган. Кейинчалик эса “Лацио” уни 15,7 миллион фунт эвазига сотиб олади. Ҳаттоки, 2006 йили Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони номини ҳам қўлга киритади. “Лацио”да у ёрқин мавсумларини ўтказади.
 
Давид Де Хеа – 18,9 миллион фунт

Давид Де Хеа “Атлетико”да ишончли ўйинлари орқали “Манчестер Юнайтед”нинг назарига тушди. Шу сабабли “қизил иблислар” 2011 йилда Де Хеани 18,9 миллион фунт эвазига сотиб олади. Эндиликда у “Реал”нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Маълум бўлишича, Де Хеа учун “Реал” янада кўпроқ таклиф қилмоқда. Албатта, бу сумма “Манчестер Юнайтед”ни қониқтирса, трансфер амалга оширилади.
 
Мануэль Нойер – 19 миллион фунт

“Шальке-04”ни ажойиб дарвозабони бўлиб келган Нойер 2011 йилда “Бавария”нинг харидига айланади. Мюнхенликлар Мануэль трансфери учун 19 миллион фунт сарфлайди. “Бавария”га кўчиб ўтганидан сўнг Нойернинг ишлари янада юришиб кетди ҳамда чиройли ўйинларини кўрсатишни бошлаб юборди.
 
Жанлуиджи Буффон – 33 миллион фунт

Буффон 2001 йилда “Ювентус”га ўша пайтдаги энг катта трансферга кўчиб ўтади. Туринликлар Буффонни “Парма”дан 33 миллион фунт эвазига сотиб олди. Бир қарашда бу трансфер жуда катта ҳисобланади. Бироқ қаҳрамонимиз йиллар давомида “Ювентус” учун борини берди ва кўплаб унвонлар олишда ёрдам берди. Ҳамон у дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири ҳисобланади.
 
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:29, 18.07.2015. Ўқилди: 4493 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.