Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Навбатдаги рақибмиз - Филиппин термаси жамоаси ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЖЧ-2018 ва ОК-2019 саралишида 2 тур ўйинларидан кейин КХДР билан бирга гурух етакчилигини қўлга олган, Филиппин термасининг ўзига хос таркиби билан имкон қадар маълумот беришга харакат қиламиз. Олдиндан шуни айтишим мумкинки таркибда махаллий футболчилар жудаям озчиликни ташкил этади.Таркиб асосини, махаллийлаштирилган,асли европалик футболчилар ташкил этади. Уларнинг аксари Филиппинмиллий чемпионати жамоалари шарафини ҳимоя қилади.

Демак, Бахрайнга қарши майдонга тушган Филиппин термасининг таркиби:

Нил Этеридж - (дарвозабон) 1990 йил Англияда туғилган. Бўйи 190 см. Фалолияти давомида Челси (ёшлар), Фулхем жамоаларида тўп сурган. Хозирда Чарльтон Атлетик (Англия) дарвозасини қўриқлайди. 2008 йилдан бошлаб Филиппин шарафини ҳимоя қилади. Англия ва Филиппин фуқаролигига эга.

Роб Гъер - Ҳимоячи. 1981 йил Англияда туғилган. Англиянинг қуйи лига жамоаси “Аскот” шарафини химоя қилади. Филиппин термасидаги дебют учрашувини 2009 йил ўтказган.

Степан Палла - Химоячи 1989 йил Австрияда туғилган. Австриянинг U17, U18, U19 термаларида ўйнаган. Хозирда Австриянинг “Волфсбергер” жамоасида тўп суради. 2015 йилдан бошлаб Филиппин термаси аъзоси.

Йеин Рамзей - 1988йил Австралияда туғилган. Австралиянинг “Сидней”, “Аделаида” жамоалари шарафини химоя қилган. 2015 йилдан Филиппин термаси аъзоси.

Мануель Отт - 1992 йил Германияда туғилган. Германия қуйи лига жамоаларида ўйнаган. Хозирда Филиппиннинг “Керес” жамоаси аъзоси. 2009 йилда илк бор Филиппин ёшлар термасида харакат қилган.
Ж Юингхусбанд - 1986 йил Англияда туғилган. Англиянинг “Челси” жамоаси тарбияланувчиси. Хозирда Филиппиннинг“Лойола” жамоаси шарафини химоя қилади. 2005 йилдан Филиппин термасида.

Даисуке Сато - 1994 йил Филиппинда туғилган. 2007-2012 йилларда Япониянинг “Урава Редс” жамоасида, хозирда “Глобал” (Филиппин) шарафини химоя қилади.

Степан Счрок - 1986 йил Германияда туғилган. Германия U18, U19, U20 термалари таркибида майдонга тушган.шарафини ҳимоя қилган. 2011 йилдан Филиппин терма жамоаси таркибида майдонга тушиб келади. Германия қуйи девизони қатнашчиси “Грейтер” жамоаси аъзоси.

Жерри Лукена – 1980 йил Данияда туғилган. Даниянинг “Эсберг” жамоаси аъзоси. 2011 йилдан Филиппин шарафини ҳимоя қилади.

Мартин Стеубле – 1988 йил Швецарияда туғилган. Хозирда Филиппиннинг “Керес” клуби аъзоси. 2014 йилдан Филиппин термаси шарафини ҳимоя қилиб келади.

Томми Триго (Дарвозабон) – 1989 йил Испанияда туғилган. 2014 йилдан.Филиппиннинг Лойола жамоаси шарафини ҳимоя қилади. 2014 йилдан терма жамоа таркибида.

Кевин Ингресо – 1993 Германияда туғилган. Германия қуйи девизон жамоасида ўйнайди. 2015 йилдан Филиппин термаси аъзоси.

Даниел Рейчельт - 1988 йил Германияда туғилган. Филиппин чемпионати турли жамоаларида тўп сурган. 2014 йилдан терма жамоа аъзоси.

Марк Хартманн – 1992 йил Англияда туғилган. Филиппин чемпионати “Глобал” жамоаси аъзоси. Филиппин терма жамоаси таркибига илк бор 2011 йилда жалб этилган.

Мисай Мадина Бахадоран - 1987 йил Филиппинда туғилган. Отаси Эроний онаси Филиппиндан 2011 йилдан Филиппин термаси аъзоси.

Маълумки хозирги кунга келиб, ФИФА хорижлик футболчиларни махаллийлаштириш учун талабларни кучайтирган. Шундай бўлишига қарамай, Филиппин бу қадар кўп хорижлик футболчини қандай қилиб, ўз таркибига қўшиб олгани ажабланарли. Ҳаммаси ФИФА қоидаларига кўра амалга оширилганига умид қиламиз.

Дилшод НУРМАТОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:52, 21.07.2015. Ўқилди: 8529 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик