Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Матбуот анжумани пайтида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий йилнинг 21 июль санаси ФИФАнинг амалдаги президенти ёдида узоқ вақт сақланиб қолиши аниқ: сўнгги пайтларда можаролар исканжасида қолган Йозеф Блаттер раҳбарлигида ташкил этилган матбуот анжумани кутилмаган воқеа туфайли тўхтатилди. Қуйида унга батафсил тўхталиш баробарида, шунга ўхшаш бошқа ҳодисаларни ҳам бирма-бир ёдга оламиз.

ПУЛ ЁМҒИРИ

Яқинда истеъфога чиқишини маълум қилган ФИФА президентининг ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Зеро, жаҳон футболининг биринчи рақамли ташкилотида рўй берган порахўрлик билан боғлиқ можаролар шунга мажбур этмоқда. Навбатдаги воқеа эса ярага туз сепгандек бўлди, гўё. Британиялик комик актёр Ли Нельсон матбуот анжумани ўтказилаётган пайтда Блаттер жойлашган стол ёнига яқинлашиб, бир ўрам долларни президент­нинг устидан сочиб юборди. Йиғилиш шу заҳоти тўхтатилиб, бошқа муддатга қолдирилди. Пул ёмғири остида қолишни орзу қиладиганлар Блаттернинг ҳолатига тушишни истамасликлари аниқ. Ушбу купюралар замирида яширинган хавфдан ҳеч бир соябон қутқаролмайди, ахир.

 

ҲАММАСИГА САБАБ - АПЕЛЬСИН ШАРБАТИ

2004 йили Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси йиғилишида содир бўлган воқеа безориликдан бошқа нарса эмас. Ўшанда Россия терма жамоасининг Португалияда бўлиб ўтган Европа чемпионатидаги кўрсаткичлари кун тартибидаги асосий масалага айланганди.

Миллий жамоа ўйинининг қониқарсиз деб топилиши йиғилганларни ҳайрон қолдирмади. Узоқ давом этган анжумандан зериккан аксарият журналистлар мажлислар залини тарк этишди. Агар улар воқеаларнинг кейинги ривожидан заррача хабардор бўлишганида, асло кетмаган бўлишарди. Гап шундаки, ҳеч кимга сездирмай йиғилиш ўтказилаётган хонага кириб олган безори Колосковнинг юзига апельсин шарбатини сочиб юборди. Суюқликнинг катта қисми терма жамоа бош мураббийига текканига нима дейсиз? Сўнгра воқеа қаҳрамони Россия футболини «ўғри раҳбар»дан қутқариш ҳақидаги ташвиқот қоғозларини сочиб, зални тарк этди.

Қўлга олинган айбланувчи ҳуқуқ-тартибот органида тушунтириш хати ёзгач, қўйиб юборилди.

Бубнов ва Гунько

«Спартак»нинг матбуот анжуманлари қизиқарли воқеаларга бой ўтади.

Жумладан, Олег Романцевнинг 2001 йилги Ҳамдўстлик давлатлари кубогидан кейинги журналистлар билан учрашувини эслаш кифоя. Владимир Федотовнинг телефони тинмай жиринглагани-чи? Валерий Карпиннинг жавоблари ҳақида эса гапириш ортиқча. Лекин буларнинг бари чеҳрада табассум уйғотади. «Спартак»-«Урал» баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Дмитрий Гунько билан содир бўлган воқеа эса нохуш ҳиссиётларни бағишлаши аниқ. Йиғилиш қатнашчилари орасида матбуотда шов-шувли чиқишлари билан донг таратган Александр Бубнов ҳам бор эди. Қизил-оқларнинг ҳимоядаги ўйинидан қониқмаган эксперт оғир феъл-атворини намоён этишга киришди. Дастлаб Гуньконинг гапини бўлган Бубнов вазиятга аралашишга уринган «Спартак» матбуот котиби Фёдор Турбинани ҳам «сийлаш»ни унутмади: «Илтимос, овозингни ўчир, сенга аталганини гапириб бўлдим!»

 

РЕЖАДАН ТАШҚАРИ КИЙИМ АЛМАШТИРИШ

2013 йили Болгариянинг «Левски» клуби фанатлари бош мураббий Ивайло Петеев иштирокидаги матбуот анжуманини тўхтатишди. Ишқибозлар мутахассисни клуб рамзи туширилган либосни ечиб, мажлислар залини тарк этишга мажбурлашди. Сабаб аниқ: мураббий «Левски»нинг азалий рақиби - Софиянинг ЦСКАсига мухлислик қилишини бир неча маротаба такрорлаган. Дарвоқе, «Спартак»нинг асосий акциядори Леонид Федун Киевнинг «Динамо»сига бефарқ эмаслигини билдирганди. Ишқилиб, Болгариядаги воқеа такрорланмасинда...

ШИРАКАЙФ ТРИО

Испания термасининг уч нафар аъзоси Карлес Пуйоль, Сеск Фабрегас ва Херард Пике 2010 йилги мундиал чемпионлигини шунчаки нишонлаш билан чекланишмади. Ғалаба шукуҳи ва алкоголь таъсиридан илҳомланган футболчилар «қизил фурия» бош мураббийи Висенте дель Боске ва Андреас Иньеста иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилаётган залга бостириб киришди. Шу пайтда йиғилишдаги жиддийлик ўрнини табассумли нигоҳлар эгаллаб олганини тахмин қилиш қийин эмас. Ширакайф учовлон «Олтин тўп»ни Иньеста олиши лозимлигини айтиб, баралла қичқиришди. Аммо бу саъй-ҳаракатлар зое кетгани-ю, якунда соврин Лионель Мессига насиб этганидан кўпчиликнинг хабари бор. Финалдаги ҳал қилувчи гол муаллифи шерикларининг ҳаракатларини жим кузатган бўлса, дель Боске ўзини кулгидан зўрға тийди.

 

«ҒАЛАБА ДУШИ»

«Соврин - матбуот анжумани - пиво» кетма-кетлиги Германия учун одатий ҳол. Бундеслига чемпиони бош мураббийини бошдан-оёқ кўпикли ичкиликка буркашлари эса ўзига хос анъана тусини олган. Аммо буларнинг бари майдонда содир бўлади. Айни турдаги маросимлар матбуот анжуманларида ҳам учраб туради. 2011 йили Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўйинчилари Юрген Клоппни журналистларга интервью бераётганида «ғалаба души» билан сийлашди. Эътиборлиси, шундан сўнг жиққа ҳўл бўлган германиялик мутахассис ОАВ ходимлари билан суҳбатни давом эттирган.

2015 йили мамлакат кубогини қўлга киритган «Вольфсбург» футболчилари ҳам бу ҳолатни такрорлашди. «Бўрилар»дан Налдо ва Веринья улкан қадаҳдаги суюқликни Дитер Хеккингнинг устидан қуйишгач, мураббийни журналистлар билан холи қолдириб жуфтакни ростлашди.

СОБИҚ КЛУБДАГИЛАРНИ ҚЎМСАБ...

Ушбу мақолада Марио Балотеллининг номига мурожаат этмасак адолатдан бўлмас. Италиялик форвард 2012 йилги таътил пайтида собиқ клуби «Интер»нинг машғулотлар базасини зиёрат қилишни жоиз топди. Бу пайтда Клаудио Раньери кетгач бош мураббийлик вазифасини қабул қилиб олган Страмаччони иштирокида матбуот анжумани ўтказилаётганди. Тўсатдан мажлислар залига бостириб кирган Супер Марио ҳеч иккиланмай қора-кўклар раҳбарларининг қўлини бирма-бир сиқиб чиқди. Балотелли бу ҳаракатларининг сабабини кейинроқ тушунтириб берди: «Собиқ жамоадошларимни кўриб турганимдан бағоят хурсанд эдим. Соғинган чеҳраларни кўриш нақадар ёқимли. Страмаччони ва клубга кейинги ишларида омадлар тиладим». Қойил-е! Марио собиқ клубини шу қадар соғинган эканки, матбуот анжумани якунланишини ҳам кутишга тоқат қилолмади-я!

 

«РЕАЛ»ЧА ҚУВОНЧ

Испанияликлар ғалабаларни мазмунли нишонлашни яхши билишади. Агар муваффақиятга узоқ йиллардан сўнг эришилган бўлса-чи! Гап 12 йиллик танаффусдан кейин Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган Мадриднинг «Реал»и ҳақида кетмоқда. «Қироллик клуби» 4 йил аввал Испания термаси билан содир бўлган воқеани такрорлади: «чемпионлар» қичқириғи остида матбуот анжумани залига бостириб кирган футболчилар ОАВ вакилларининг ҳам бу қувончдан баҳра олишларини таъминлашди. Ҳис-ҳаяжон Анчелоттининг вужудини ҳам қамраб олган эканми, шодликдан ўзини қўярга жой тополмаётган италиялик мураббий шогирдларига қўшилиб столни чертганча қўшиқ куйлашдан ўзини тия олмади. Сепилган сувлар журналистларни жиққа ҳўлга айлантирган бўлса, Карло ота Серхио Рамос ва Пепедан бўсаларни қабул қилиб олди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:14, 04.08.2015. Ўқилди: 4110 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик