Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ким эпчил-у, ким чаққон?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олий лига иккинчи давраси бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Жамоаларнинг сараги саракка, пучаги пучакка ажраладиган вақт бошланмоқда. Ҳар қандай чемпионатда иккинчи даврага алоҳида ҳозирлик кўрилади. Чунки «ғалвир сувдан кўтариладиган» даҳага кучли тайёргарлик билан кирмаса бўлмайди. Олий лига давралар оралиғи машғулотлари қизғин кечди. Албатта, ҳамманинг имконияти турлича ва клублар «кўрпасига қараб оёқ узатиш»га мажбур. Кимдир Туркияда, яна бошқалар Австрияда йиғин ташкил қилди. Қолганлар Тошкентдаги машғулотлар билан чекланишди.

Аммо фақат бундан келиб чиқиб хулоса чиқариш ноўрин. Чунки хорижий йиғин кучайишга сабаб бўлганида, «Бухоро» ҳозир сўнгги ўринда юрмаган, Мочинов эса истеъфога чиқарилмаган бўларди. Ёки аксинча, «Металлург» хорижда йиғин ўтказадими ёки «Кимёгар»дан мерос қолган Чирчиқдаги базада йиғиладими, фарқи йўқ, ҳар доим ўртамиёналар сафидан муқим ўрин олиб келади. Шундай экан, қайси жамоа қаерда машғулот ўташининг фарқи йўқ.

Хўш, иккинчи даврада бизни қандай ўзгаришлар кутмоқда? Ҳал қилувчи онлар бошланишига оз фурсат қолган экан, бу борада бироз мулоҳаза юритишга қарор қилдик.

ЕТАКЧИ ЎЗГАРАРМИКАН?

«Пахтакор» бош мураббийи Самвел Бабаян ўз ўрнида қолганида, бундай савол ўртага ташланмасди, балки. Чунки «шерлар» бу мутахассис қўл остида қандай бўлмасин, ғалаба қозонишни уддаладилар. Бироқ ҳеч нарса абадий бўлмаганидек, Бабаян ҳам «Пахтакор»дан кетди ва унинг ўрнига баъзи манбаларда Нўъмон Ҳасанов, бошқасида эса Александр Григорян иш бошлаши кўрсатиб ўтилган. Мураббий ўзгариши эса чемпионлик учун курашга таъсир ўтказиши ҳеч гап эмас.

Чунки ғолиблик учун асосий даъвогарлардан ҳисобланган яна бир жамоа - «Локомотив» ҳам қўл қовуштириб турмайди. «Темирйўл­чилар» Австрияда йиғин ташкил қилдилар ва «Маккаби»га имкониятни бой бергани ҳолда, Туркия суперлигасининг бир клубини мағлубиятга учратиб («Акҳисар Беледияспор» (2:1), бири билан дуранг ўйнадилар («Коняспор», 1:1). Шунингдек, БААнинг «Ал-Айн» жамоа­сини ҳам мағлубиятга учратишди (1:0). Табиийки, бундай натижа ҳар қандай рақибни сергак торттириши турган гап. «Локомотив»нинг ягона камчилиги - ҳамон барқарор таркиб шакллантира олмаётганидир. Масалан, мавсум бошида катта умидлар билан «Локомотив»га келган Арманистон терма жамоаси футболчиси Руслан Корян Россиянинг «Луч Энергия» жамоасига ўтиб кетди. Албатта, Вадим Абрамов ҳам ишлаяпти, Икром Алибоев каби иқтидорларни кашф этмоқда. Аммо мураббий жамоа ўйинида барқарорлик шакллантирмайдиган бўлса, ҳамма уринишлари чиппакка чиқиши ҳеч гап эмас. Чунки икки йилдан буён ўз мақсадига эриша олмаётган «Локомотив» раҳбарияти мураббийга яна имконият беришига ишониш қийин.

«НЕФТЧИ» ОЧЛда

ҚАТНАШАДИМИ?

«Нефтчи» биринчи даврани шу қадар яхши ўтказди, кутилмаганда кучли учликдан ўрин олишга эришди. Фар­ғоналиклар мавсумнинг дастлабки қисмида энг кам гол ўтказган жамоа­лардан бўлиб турибдилар - 9та. Табиий­ки, бундай натижа «Нефтчи»га кўтаринки кайфият ҳадя этиши турган гап. Фарғонада аллақачон Чемпионлар Лигаси ҳақида гап бошлангани фикримиз далили.

Аммо «Нефтчи» эришаётган натижалар ҳар қанча ажойиб кўринмасин, бу позиция бой берилиши ҳам ҳеч гапмас. Чунки Мурод Исмоилов шогирдлари 33 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турган бўлсалар, тўртинчи ўриндаги «Насаф»­да 32, бешинчи ўрин соҳиби «Бунёдкор»да эса 31 очко мавжуд. Бу ҳолат эса ҳали Чемпионлар Лигаси учун кураш қизғин кечишини англатади. Кўрамиз, биринчи даврани ажойиб тарзда ўтказган «Нефтчи» мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам шундай ўйин намойиш этиб, барқарорликни сақлаб қола олармикан...

 

КИМ КЕТАДИ?

Олий лигада давом этаётган курашнинг яна бир қизғин жабҳаси жадвалнинг қуйи қисмида кузатилмоқда. Жорий­ мавсум аввалгиларидан анча фарқ қилади: илгари олий лигада 14та жамоа иштирок этгани ҳолда, иккиси қуйи лигага «шўнғиган» бўлса, бу йилдан эътиборан бир жамоа элита билан тўғридан-тўғри хайрлашади, аутсайдерларнинг яна бири биринчи лиганинг иккинчи клуби билан куч синашиши лозим. Бу эса ўз навбатида, олий лигадаги кескинликни янада ошириши турган гап.

Ҳозирча биринчи лигага тушишга «Бухоро» даъвогарлик қилиб турибди. Кўхна шаҳарликлар ҳисобида бор-йўғи 5 очко мавжуд. Аммо астойдил ҳаракат қилишса, уларда вазиятни ўнг­лаш учун имкон бор. Тўғри, орадаги фарқ анча катта - 15-ўриндаги «Сўғдиёна» ҳисобида 10 очко бор. Аммо бу ҳали ҳаммаси тугади дегани эмас, чунки бир йўла уч жамоа - «Динамо», «Қўқон-1912» ва «Андижон» 11 очко тўплашган, ушбу клублар биргина қоқилиш туфайли «Бухоро» билан жой алмашишлари эҳтимолдан холи эмас. Фақат бунинг учун бухороликлар астойдил курашишлари лозим.

Кўрамиз, «жўжани санайдиган» паллада олий лига жадвали қандай кўриниш оларкин. Бу ёғига ким эпчиллик қилса, улоқни ўша олиб кетади...

InterFUTBOL газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:52, 04.08.2015. Ўқилди: 4606 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик