Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Насаф" "Локомотив"дан устун келди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ҳозиргина якунига етган Ўзбекистон Кубоги ярим финали дастлабки учрашувининг “Насаф” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Учрашувни жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашди. Аммо аста-секин майдондаги устунлик меҳмонлар томонига оға бошлади. “Насаф” жамоаси эса илк хавфли ҳужумни учрашувнинг 6-дақиқасида ташкил қилди. Баҳром Абдураҳимов Артур Геворкянни чап томондан қўлй вазиятда тўп билан таъминлади, Артур эса тўпни жарима майдонига ошириб берди, афсуски бу вазиятда тўпга ҳеч ким етиб кела олмади.

Қизиқарли учрашувнинг 15-дақиқасида ўйиндаги ҳисоб очилди. Илҳом Шомуродовнинг узатиб берган тўпини Азамат Алланиязов тўпга бир тегишда дарвозага аниқ йўллаб голга айлантирди- 1:0.

Ўйиннинг 19-дақиқасида ҳисоб янада йириклашиши мумкин эди, Азамат Алланиёзовнинг жарима майдони ичида боши билан берган зарбасини Маъмур Икромов қийинчилик билан дарвоза устунидан ўтказиб юборди.

21-дақиқада Иван Нагаев ўйиндан ташқари ҳолатда яқин масофадан гол урди. Албатта бу гол ҳисобга олинмади.

Ўйинда вақт ўтиши билан ташаббусни майдон эгалари ўз қўлига ола бошлади. Улар кетма-кет “Локомотив” дарвозаси олдида хавфли вазиятлар ташкил эта бошлашди, бу вазиятларда меҳмонллар ҳимояси бехато ўйнади.

28-дақиқасида учрашувдаги ҳисоб ўзгарди. Деярли майдон марказидан тўпни Азамат Алланиёзов “Насаф”нинг тезкор ўйинчиси Шоҳруҳ Гадоевга ошириб берди. Шоҳруҳ катта тезлтк билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани аниқ нишонга олди – 2:0

Учрашув 42-дақиқасида Темирхўжа Абдухолиқов майдондан четлатилди. Бунга сабаб, унинг ҳакам Ҳасан Рўзиевнинг қарорига қўпол норозилиги сабаб бўлди. Меҳмонлар шундан сўнг битта ўйинчи кам бўлиб қолишди.

Биринчи бўлим “Насаф”нинг 2:0 ҳисобдаги устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлимги кутилганидек “Локомотив” жамоаси фаолроқ бошлади. Улар кетма-кет “Насаф” дарвозаси томон ҳужумлар ташкил қила бошлашди. Ўз ўрнида майдон эгалари ҳимояланишга мажбур бўлишди.

Учрашув 62-дақиқасида “Насаф” жамоаси тезкор қарши ҳужум ташкил қилди, ўнг қанот ташкил қилинган ҳужумда Фарруҳ Сайфиевнинг зарбаси дарвоза тўчинига тегиб қайтди. Акс ҳолда Маъмур Икромов бу зарбани қайтаришга ожиз эди.

Шуни таъкиддлаш керакки, “Локомотив” жамоаси битта ўйинчи кам бўлсада, майдонда жуда ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилди.

69-дақиқада иккинчи бўлимда майдога тушган Дилшод Раҳматуллаевнинг тепган жарима тўпини Элдорбек Суюнов катта қийинчилик билан қайтариб қолди.

Учрашув асосий вақтининг тугашига 10 дақиқа қолганда, ўйин сурати анча сусайди, футболчилар бугунги учрашувда кўп куч сарф қилишди, шундан уларнинг чарчаб қолгани сезила бошланди. Бу вақтда Вадим Абрамов мумкин бўлган ўйинчи алмаштиришни алмаштириб бўлган эди.

Рўзиқул Бердиевда ҳали битта ўйинчи алмаштириш имкони бўлсада, бу имкониятни ўйин охиригача сақлаб турди.

Элдорбек Суюновнинг учрашув тугаши пайтдаги энг чиройли сейви “Насаф”ни муқаррар голдан асраб қолди.

Шундай қилиб, “Насаф” жамоаси Ўзбекистон Кубогининг ярим финали дастлабки учрашувида “Локомотив” мағлуб этди. Ғалаба муборак азиз “Насаф” мухлислари!

Ўзбекистон Кубоги-2015, 1/2 финал, дастлабки учрашув

Қарши ш., “Марказий” стадиони. 12.08.2015 й. 19:30да. 6040 томошабин

Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент) 2:0 (2:0)

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, О. Абдувосилов, С.Шоюсупов, З.Қодиров.

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

Голлар: Азамат Алланиёзов, 15-1:0, Шоҳруҳ Гадоев, 28-2:0,

Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов (18.Бахром Абдурахимов 64), 17.Артур Геворкян (c) (7.Акрамжон Баҳриддинов 90), 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев (16.Алишер Юсупов 73), 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одилбек Ҳамробеков, 34.Фаррух Сайфиев, 41.Азамат Алланиёзов.

Захирадагилар: 30.Ўткир Юсупов, 10.Кенжа Тўраев, 32.Ҳамза Каримов, 38. Дониёржон Нарзуллаев

Локомотив”: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобурбек Йўлдошев, 11.Темирхўжа Абдухолиқов, 13.Лутфулла Тўраев (9.Дилшод Раҳматуллаев 67), 20.Ислом Тўхтахўжаев(с), 22.Санжар Шоаҳмедов, 24.Иброҳимжон Раҳимов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев ( 77.Жасур Ҳасанов(каттаси) 49), 70.Иван Нагаев (18.Тимур Копадзе 33).
Захирадагилар: 1.Игнатий Нестеров, 8.Сардор Мирзаев, 55.Муйдинжон Мамазулунов.

Огоҳлантириш: Икром Алибоев 90.

Четлатиш: Темирхўжа Абдухолиқов 42.

Манба: voha.uz
Киритилди: 21:30, 12.08.2015. Ўқилди: 7053 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.