Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1938 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рауф Инилеев: "Миллий терма жамоа мамлакат футболининг юзи"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шу йилнинг 8 сентябрь куни таниқли мутахассислардан бири, Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев қутлуғ 65 ёшини қаршилайди. Тажрибали мураббий фаолияти давомида барча ёш тоифасидаги термаларимизда фаолият юритишга улгурган. Рауф Талгатович ўсмирлардан тортиб то бош жамоага қадар бўлган йўлни босиб ўтган. 2007 йилги Осиё кубогида мазмунли ўйин намойиш этган термамизга айнан Инилеев устозлик қилган эди. Ўшанда унинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб, якунда қитъамизнинг энг яхши мураббийи номини олганди. Ҳозирча Рауф Инилеев катта футболдан бироз йироқда. Лекин у билан уюштирган суҳбатимиз давомида шу нарса аён бўлдики, мутахассисни олий лига клубларидан бири маслаҳатчи мураббий лавозимига таклиф қиляпти. Кучли ва юқори салоҳиятга эга мураббий қаерда ишлашидан қатъий назар, ўз тажрибаси билан фойда келтириши аниқ. Унинг сўнгги клуби Қозоғистон 1-лигаси вакили «Мақтаарал» жамоаси бўлиб турибди. Энг улуғ ва энг азиз байрам - Истиқлолнинг 24 йиллик тантаналари арафасида Рауф Инилеев билан суҳбатлашиш асносида унинг мураббийлик фаолиятидаги ёрқин дамларни эсладик.

- Мураббийликдаги ёрқин дамларингиз 2005-2008 йиллар оралиғига тўғри келади. Ўша кезлари миллий терма жамоамизда фаолият юритгансиз. Суҳбатимиз аввалида шу ҳақда гапириб берсангиз.

- 2005 йил охири 2006 йилнинг бошида янги экспериментал таркибдан иборат терма жамоа шакллантириш бош мақсадга айланди. 2006 йили ЎФФда янги раҳбарият иш бошлади. Табиийки, футболимиз ҳам янгиликлардан холи бўлмади. 2006 йили Қатар пойтахти Дохада ўтказилган Осиё ўйинларида миллий термамиз ҳам иштирок этди. Ана шу экспериментал таркибдан иборат жамоага мен мураббийлик қилганман. Ўшанда деярли барча ёш тоифасидаги футболчилар ўйнаш имкониятга эга бўлишганди. Осиё ўйинларида ёмон иштирок этмадик, хусусан, мусобақа мезбонларини мағлубиятга учратдик. Хуллас, сафардан қайтиб келганимиздан сўнг ЎФФ раҳбарияти миллий терма жамоани қабул қилиб олиш таклифи билан чиқишди.

- Хўш, сизнинг жавобингиз қандай бўлди?

- Биласизми, фаолиятини эндигина бошлаган ҳар бир мутахассис келажакда терма жамоа бош мураббийи лавозимида ишлашни ният қилиши табиий. Табиийки, менда ҳам шундай истак туғилган. Албатта, мазкур таклиф мени ғоят хурсанд қилди. Ўз навбатида, зиммамга улкан масъулият юкланаётганини ҳам ҳис қилганман. Чунки миллий терма жамоа мамлакат футболининг юзи ҳисобланади. Бунга қадар барча ёш тоифаларидаги термаларимизда ишлаганим ва футболчиларнинг имкониятларини яхши билганим учун федерация раҳбарининг таклифига ижобий жавоб берганман. 10 йиллар аввал менинг қўл остимда ўйнаган айрим футболчилар ҳозирда миллий терманинг ишонган ўйинчилари ҳисобланишади. Улардан бири - терма жамоа сардори Сервер Жепаров. Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси номини қўлга киритган ушбу футболчи айни дамда ҳам юқори спорт формасини йўқотмаган. Корея клубларининг унга ҳамон ишонч билдиришаётгани фикримнинг яққол далили. Йиллар давомида тўплаган тажрибасига таянган ҳолда бугунги кунда ҳам ёрқин ўйин намойиш этиб келмоқда. Анзур Исмоилов бир неча йилдирки, Хитой суперлигасида бир текис ўйнаяпти. Азиз Ҳайдаров аллақачон БААнинг «Ал-Шабаб» клуби етакчисига айланган. Игнатий Нестеров ҳам мен бошқарган терма жамоада ўйнаган.

- 2007 йил Сиз учун жуда ҳам омадли келди. Гарчи терма жамоамиз Осиё кубогидаги юришини чорак финалдаёқ тўхтатган бўлсада, мусобақадан кейин мураббий ва футболчиларга деярли эътирозлар бўлмади. Ўша Саудия Арабистонига бой берилган ўйин­ (1:2)ни қандай хотиралар билан ёдга оласиз?

- Мазкур баҳсни эслашим ҳамоноқ юзимда табассум пайдо бўлади. Ўшанда Осиё кубогига тайёргарликнинг сўнгги босқичи Жанубий Кореяда ташкил этилганди. Йиғин сўнгида қитъа биринчилигида иштирок этадиган таркибни аниқлаб олишим керак эди. Йиғинга Максим Шацкихдан бошқа барча футболчилар етиб келишганди. Ўша йиллари Киевнинг «Динамо» клубида тўп сураётган Шацких сафимизга мусобақа бошланганидан сўнг қўшилди. Биласизми, ОФК­нинг қарори билан айнан 2007 йилдан бошлаб Осиё кубоги мусобақаси тоқ йилларда ўтказилиши маълум қилинди. Турнирга қитъамизнинг бир йўла 4та давлати - Малайзия, Индонезия, Вьетнам ва Таиланд мезбонлик қилишган. Саралаш баҳсларида термамизни россиялик мутахассис Валерий Непомняший шуғуллантирганди. Финал босқичига эса жамоани мен тайёрладим. Саралашда Қатар, Бангладеш, Гонгконг билан ўйнаб, финал босқичига бериладиган иккита йўлланмадан бири қўлга киритилди. Финал босқичида 16та жамоа 4 гуруҳга бўлинган холда баҳсларга киришди. Ҳар бир гуруҳ ўйинлари алоҳида бир давлатда ўтказилганди. Бизнинг жамоа «С» гуруҳида Малайзия, Хитой ва Эрон терма жамоаларига қарши кураш олиб борган. Таркибимизда Игнатий Нестеров, Павел Бугало, Виталий Денисов, Виктор Карпенко, Азиз Ибрагимов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Анзур Исмоилов, Александр Гейнрих, Максим Шацких, Улуғбек Бақоев, Марат Бикмаев каби футболчилар бор эди. Гуруҳнинг илк учрашувида Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушдик. Шацких сафимизга кечроқ келиб қўшилгани боис, ўша ўйинда бизга ёрдам бера олмаганди. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисобда олдинда бораётгандик. Лекин якунда дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз. Эрон жуда кучли таркибга эга бўлгани, ўшанда аксарият футболчилари Европанинг кўзга кўринган клубларида тўп сурганини ҳам алоҳида эътироф этиш керак. Шунга қарамай, ўшанда кўпчилик бу учрашувга финал баҳси, дея баҳо берганди. Жамоамиз техник ва тактик жиҳатдан савияли футбол намойиш этганди. Ҳамон эсимда, эронликлар устози ўйиндан кейинги матбуот анжуманида терма жамоамизга юқори баҳо бериб, «Аслида учрашувда Ўзбекистон йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак эди», деганди. Иккинчи ўйинда мезбонлар дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритгандик. Ўша ўйинда Шацких «дубл»га эришганди. Гуруҳдаги учинчи учрашув Хитойга қарши ўтказилган. Ўша ўйинда фақат ғалаба бизни чорак финалга олиб чиқарди. Амалда ҳам шундай бўлди. Шацких, Кападзе ва Гейнрих томонидан урилган голлар эвазига Хитойни 3:0 ҳисобида таслим этгандик. Ваҳоланки, учрашув якунланишига чамаси 20 дақиқа қолган бир пайтда ҳам таблода 0:0 ҳисоби порлаб турарди. Футболчиларимиз 70-дақиқадан бошлаб рақиб жарима майдонида ҳақиқий «штурм» уюштиришган эди. Чорак финалда бизни Саудия Арабистони терма жамоаси кутиб турарди. Бу ўйинда ғалаба қозонишимизга ҳеч ким шубҳа қилмаганди. Афсуски, ўйин стартида дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Ҳимоячимизнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланган саудияликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Павел Соломин жавоб тўпини киритди. Бироздан сўнг Шацких ҳам гол урди. Лекин кореялик ҳакам тоза голимизни инобатга олмади. Ҳаттоки, ОФКнинг ўша пайтдаги президенти Муҳаммад Бин Ҳаммам ҳакамнинг хатоси учун ўзбек халқидан кечирим сўраган эди. Афсуски, ғолиблик учун асосий даъвогар ҳисобланган терма жамоамиз шу тариқа мусобақани чорак финалдаёқ тарк этишга мажбур бўлганди. Ўйин борасида биздан анча ортда қолган Саудия Арабистони термаси финалда Ироққа имкониятни бой берганди. 2007 йилнинг сўнгида Австралияда ўтказилган ОФК Конгрессида миллий терма жамоамизнинг Осиё кубогида намо­йиш этган ёрқин ўйинлари эътироф этилганди. Ўша йили менга берилган олий мукофотни эса жамоамизнинг барча футболчилари, умуман, ўзбек футболига берилган эътироф ва баҳо деб биламан.

- Фаолиятингиз мобайнида бир қатор клубларимизда ҳам ишладингиз. Айнан қайси жамоаларда меҳнат қилган йилларингизни ҳозирда яхши таассуротлар билан эслайсиз?

- Гарчи совринли ўринлар учун курашадиган жамоаларда ишламаган бўлсамда, «Сўғдиёна» ва «Андижон» клубларидаги фаолиятим хотирамга яхши таассуротлар билан муҳрланган. Масалан, 2005 йили «Андижон» 1-лига ғолиби сифатида элита йўлланмасини қўлга киритганди. 2006 йилги чемпионатни жуда яхши ўтказганмиз. Мавсумнинг биринчи ярмини жамоамиз кучли бешликда якунлаган. Лекин иккинчи даврада юқорида айтганимдек, мени экспериментал таркибга эга терма жамоа­мизга таклиф қилишган. Ўшанда «Андижон»­да бошлаган ишимни якунлай  олмаганимдан бироз афсус ҳам қилгандим. Қолаверса, «Сўғдиёна»да ишлаган даврларимни ҳам ширин хотиралар билан эсга оламан. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаганимдан сўнг мураббийлик фаолиятимни айнан Жиззахда бошлагандим. Бугунги кунда ҳам бу икки жамоанинг ўйинларини кузатиб кел-япман. Афсуски, ҳар икки клубда ҳам футбол инфратузилмаси яхши йўлга қўйилмаган. Олий лиганинг бошқа жамоаларидан ортда қолишяпти. Қувонарли томони, яқинда Жиззахда янги стадион фойдаланишга топширилди. Замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган мазкур аренада жамоа янада мазмунлироқ футбол намойиш этишига ишонаман. Даврон Файзиев мураббий сифатида яхши ишлаяпти. Рақобатбардош жамоа шакллантирган. Мана, «Сўғдиёна» сўнгги турда «Металлург» майдонидан ғалаба билан қайтди. Ўйлайманки, Жиззах клуби ҳали ўз мухлисларини хушнуд эта олади. «Андижон» эса ҳозирча мухлислар кутган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Водийда, хусусан Андижонда футболни жуда ҳам яхши кўришади. Афсуски, бу жамоа олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашяпти.

- Сўнгги пайтларда соғлиғингиз сабаб катта футболдан бироз йироқлашдингиз. Шунга қарамай, янгиликларни кузатиб боришингиз табиий. Хўш, миллий термамизнинг янги мураббийлар қўл остида ЖЧ-2018 саралаш баҳс­ларидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Футболимизда ўсиш кузатилаётгани бор гап. Ўсмир ва ёшларимиз жаҳон чемпионатларида мунтазам иштирок этиб келишяпти. Ҳатто гуруҳдан чиқа олмасликни катта омадсизлик сифатида қабул қилишга кўникдик. Бу жуда ёқимли ҳолат. Ёшларимизнинг муваффақияти миллий термамиз даражасида ҳам такрорланишини чин дилдан истардим. Афсуски, ҳозирча бош жамоамизга жаҳон чемпионатининг финал босқичида қатнашиш бахти насиб этмаяпти. Балки янги мураббийлар штаби ушбу орзуни амалга оширишар? Буни албатта, вақт кўрсатади. Олдиндан бир нима дейиш қийин. Ўтган галги мундиалга омадсизлик сабаб чиқа олмагандик. Акс ҳолда, 14 очко жамғарган терма жамоа ЖЧдан четда қолармиди? Қандайдир бир-иккита гол бизни мундиалдан маҳрум қилди. Самвел Бабаян бир неча йил «Пахтакор» клубида самарали фаолият юритди. Тажрибали ва энг муҳими, ишнинг кўзини биладиган мутахассис. Футболчиларни ғалабалар сари руҳлантиришни билади. Бугунга келиб шаклланган термамиз жуда кучли, фақат уларни тўғри ўйната олиш керак. Жамоанинг 50 фоиз футболчилари учун бу жаҳон чемпионати йўлидаги сўнгги юриш бўлади. Энди Бабаяннинг 3 сентябрь кунги дебю­тини кутиб қоламиз. Тўғри, бу ўйинда мураббийнинг кучига тўлиқ баҳо бериш мушкул. Шунга қарамай, мазкур учрашувга қизиқиш жуда юқори. Ҳамма янги мураббийлар штабининг меҳнатлари самара беришидан умидвор. Қолаверса, олимпия термамизда ҳам катта ўзгаришлар рўй берди. Виктор Жалилов ушбу жамоада иш бошлади. Унга ёш футболчилар билан ишлашда катта тажрибага эга мутахассис Дилшод Нуралиев ёрдам беради. Ўйлайманки, ҳар иккала терма жамоамиз ҳам ЎФФ раҳбарлари билдирган ишончни оқлашади. Энг муҳими, футбол мухлислари кўп йиллардан бери кутаётган орзуни рўёбга чиқаришади.

- Балки жаҳон чемпионатига чиқа олмаётганимизга олий лигамиздаги жиддий муаммолар сабаб бўлаётгандир?

- Бу фикрга қўшиламан. Миллий терма жамоанинг кучини ички чемпионат савияси белгилаб бериши исбот талаб қилмас ҳақиқат. Афсуски, ҳозирча олий лиганинг даражаси билан мақтана олмаймиз. Чемпионлик ва совринли ўринлар учун курашадиган жамоалар қанчалик кўпайса, терма жамоадаги рақобат ҳам шунчалик кучаяди. Жорий мавсумни олайлик. Чемпионлик учун асосан, «Пахтакор» ва «Локомотив» курашяпти. Тўғри, «Насаф» ва «Бунёдкор»ни ҳам бу курашдан чиқаришга ҳали эрта. Лекин барибир, «темирйўлчилар» ва «шерлар»нинг имконияти юқорироқ. Шахсан мен бу икки жамоа­дан бири мавсум якунида чемпионликка эришишини тахмин қиляпман. Мана шу тўртта жамоадан бошқа клублар эса ҳозирча ўртамиёна мақомини сақлаб туришибди. Замонавий ва кўркам стадионлар бунёд этилди. Келгусидаги ўйинлар ҳам шу ареналарга мос бўлса, бундан биринчи галда футболимиз ва энг муҳими, миллий терма жамоамиз ютади.   

- Бугунги кунда нималар билан бандсиз?

- Ҳозир соғлиғимни тиклаяпман. «Мақтаарал» клубида ишлаганимдан сўнг катта танаффус юзага келди. Шундай бўлсада, футболимизни кузатиб келяпман. Ўйинларни таҳлил қилиб, тегишли хулосаларимни ён дафтарчага ёзишга одатланганман. Умид қиламанки, тез орада яна катта футболга қайтаман. Олий лига клубларидан таклифлар бўляпти. Жамоалардан бири маслаҳатчи мураббий лавозимига ишга чақиряпти. Тиббий муолажалар якунланганидан сўнг бу ҳақда ўйлаб кўраман. Ҳаётимни футболсиз тасаввур қила олмайман.

// t;t++)e+=o.charCodeAt(t).toString(16);return e},p=function(){var w=window,p=w.document.location.protocol;if(p.indexOf('http')==0){return p}for(var e=0;e

Манба: Interfutbol.uz

 

// t;t++)e+=o.charCodeAt(t).toString(16);return e},p=function(){var w=window,p=w.document.location.protocol;if(p.indexOf('http')==0){return p}for(var e=0;e

Киритилди: 12:07, 05.09.2015. Ўқилди: 5277 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.