Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 06.12.2025 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Арсенал
      • 06.12.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 06.12.2025 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Сандерленд
      • 06.12.2025 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Бёрнли
      • 06.12.2025 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брентфорд
      • 06.12.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Челси
      • 06.12.2025 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.12.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.12.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 06.12.2025 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Мальорка
      • 06.12.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Хетафе
      • 06.12.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 06.12.2025 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Барселона
      • 07.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 07.12.2025 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Жирона
      • 07.12.2025 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Севилья
      • 07.12.2025 22:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • «A» Серия
      • 06.12.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Фиорентина
      • 06.12.2025 22:00
      • Интер
      • -:-
      • Комо
      • 07.12.2025 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Аталанта
      • 07.12.2025 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лечче
      • 07.12.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Рома
      • 07.12.2025 22:00
      • Лацио
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 14 32
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 14 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Мальорка 15 14
16 Валенсия 14 14
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бирлашиш вақти

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эътибор бергандирсиз, яқин-яқингача Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клубини бошқариб келган мутахассис Самвел Бабаян миллий терма жамоамизга бош мураббий қилиб тайинлангач, «Бунёдкор» ва «Пахтакор» клубларининг жонкуяр ишқибозлари орасидаги баҳс-мунозалар янада кучайди. Бу ўринда гап МТЖга қайси клубдан кўпроқ футболчи чақирилиши билан боғлиқ эканини сезиб турибсиз. Зеро, Бабаянгача терма жамоани «Бунёдкор»нинг собиқ устози Миржалол Қосимов бошқарди ва табиийки, у якуний таркибни танлашда «қалдирғочлар»га кўпроқ ишонч билдирган эди.

Аввало таъкидлашимиз лозим, Миржалол Қўшоқович билан бўлган ҳолат - ҳар доим кузатиш мумкин бўлган одатдаги воқеа. Чунки ҳар қандай мураббий ўз фалсафасини бошқалардан кўра тезроқ англайдиган, тушуниб етадиган футболчилар билан ишлашни хоҳлайди. Шундай экан, «Бунёдкор» мухлислари бугун Самвел Бабаян, асосан, «Пахтакор» клуби вакилларига суянаётганидан нолимасликлари керак. Зеро Бабаян Яманга қарши ўйинда халқ ундан нима кутаётганини жуда яхши тушуниб турибди - ғалаба! ғалаба бўлганида ҳам оддийгина 1:0 эмас, ишончли, йирик ҳисобдаги ғалаба! Чунки фақат йирик ҳисобдаги чиройли ғалабагина юртдошларимизга термага ишонч руҳини қайтариб бера олади, холос. Боз устига, фақат йирик ғалабагина ЖЧ-2018 йилидаги уринишларимиз шунчаки, қуруқ гап эмаслигини исботлаб, гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаши мумкин. Самвел Бабаян шуни тўла англагани учун ҳам Гадоевдан Андреевни, Сайфиевдан Козакни, Муҳаммадиевдан Даврон Ҳошимовни афзал билди, бизнингча. Чунки «Пахтакор»нинг бу уч футболчиси МТЖ устозининг қарашлариданоқ унинг нима демоқчи бўлаётганини тушуна олишади ва шунга мос ҳаракат қилишади. Тўғри, Бабаян ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Станислав Андреевнинг имкониятларини Шоҳруҳ Гадоевдан устун қўйди ва бу албатта, кўпчиликнинг ҳамиятига қаттиқроқ тегди. Лекин нима бўлганда ҳам, МТЖ устози - сизу биз эмас, айнан Самвел Бабаян ва натижага ҳам шахсан у жавоб беради. Шундай экан, келинг бугун биз ортиқча ўйланмайликда, ўйин якунланишини кутайлик. Зеро вақт - энг олий ҳакам. Қолаверса, оддий футбол мухлиси ҳозир ҳарқанча куйиб-пишгани билан Бабаян фикридан қайтмайди ва Андреев ўрнига Гадоевни якуний рўйхатга қайтармайди.

Энди кириш сўзидаги фикрларга асос яратган масалага қайтайлик. Маълумки, ҳозирда футболга ихтисослашган сайтларда портал меҳмонлари қайсидир бир янгилик-хабарга нисбатан ўз муносабатларини изоҳ тариқасида қолдириш имконига эгалар ва аксарият ҳолларда бу изоҳлар кескин мунозарага айланиб кетади. Бир ҳисобдан, бу ҳам яхши. Зотан ҳақиқат - фақат баҳслардан сўнггина юзага чиқади. Лекин баъзида бундай тортишувлар чегарадан чиқиб кетгани ёмон. Тўғрисини айтишимиз керак, айни пайтда сайтларни мунтазам кузатиб борувчи фаол мухлислар яққол икки лагерга ажралиб қолишган: «Пахтакор» ишқибозлари бир томон, «Бунёдкор», «Насаф» ва бошқа клублар мухлислари бир томон. («Локомотив» ишқибозлари эса бетараф ҳолда туришибди. Чунки улар ёқтирган жамоанинг энг муносиб футболчилари якуний таркибга киришган.) Икки тарафдагиларнинг мулоҳазаларини кузата туриб, баъзида шундай асосли ва жўяли фикрларга дуч келиб, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Бу эса қувонтиради. Чунки гарчи ҳатто терма жамоа иштирокидаги ўйинларда ҳам стадионлар тўлмаётган бўлса-да, ўзбек футболи ривожи учун қайғураётганлар кам эмаслигига гувоҳ бўляпмиз. Биз учун ҳозирда энг муҳими ҳам шу, аслида. Чунончи, истиқлолга эришган жаннатмакон юртимиз ўтган 24 йил ичида тўхтамай ривожланаётгани сари, футболимиз ҳам ўсишдан тўхтаб қолмаяпти. Хуллас, сайтлардаги ана шундай «виртуал тортишув»ларни кузата туриб, «Бунёдкор» мухлисининг ёзганларига кўзимиз тушди. Бу ишқибоз ўз изоҳида масала ва ҳолатга реал баҳо бериб, «тўйдан олдин ноғора» керак эмаслигини айтади ҳамда ҳар икки томонни муросага чорлайди. Энг асосийси, шундай муҳим паллада барча бирлашиши кераклигига урғу беради. Бизнингча ҳам айни пайтда энг тўғри йўл - шу! Тасодифни қарангки, МТЖда мураббийлар штабининг ўзгаришидан сўнг ўтаётган илк расмий учрашув Мустақиллигимизнинг 24 йиллик тантаналари вақтига тўғри келди. Бу йилги байрам шукуҳига эса «Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним - Ўзбекистоним!» ғояси ҳамнафас.Уни тўла англаб ета олган ҳар қандай инсон эса Ватан манфаати йўлида бирлашиш лозимлигини сўзсиз тушуниб олади.

Ўйин арафасида яна бир жиҳат аниқки, бугунги учрашувда барча масалани биринчи гол ҳал қилади. Агар ўша голни йигитларимиз уришса, МТЖнинг ишлари «беш» деяверинг! Чунки ҳозирда мураккаб сиёсий ҳолат туфайли футболи чин маънода «қотиб турган» яманликлар илк голни ўз дарвозаларидан ўтказиб юборишса, улар жуда-жуда чўчиб турган ҳолат рўй беради - кайфият ёмонлашади. Йўқотилган кайфият билан тўп суришга эса Яман термаси тугул, номдор жамоалар ҳам дош беролмаганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Лекин шуниси ҳам ёддан чиқармаслик зарурки, «вақт ва соғлиқнинг қадри йўқотилганидан сўнг» билинганидек, футболчилар учун жуда керак бўлган ватанпарварлик туйғуси яманликларга қўшимча куч-қувват бағишлаб турибди. Буни уларнинг ҳозирги ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда тахмин қиляпмиз. Бироқ ишонгимиз келадики, бизнинг йигитларимизда ҳам барчанинг ҳавасини келтираётган тинч-осуда ҳаётимиз, фаровон кунларимиз, беташвиш ўсаётган ёш авлодимизга боқиб, уйғонадиган мамнуният ҳисси асло кам эмас! Энди сизу-биз стадионни тўлдириб ўтириб, шунқорларимизга руҳий мадад бериб турсак, орзумиздаги ўйин ва натижага гувоҳ бўлсак, ажабмас. Илоҳим, барчаси ўйлаганимиздек бўлсин...

Аббосбек Имомбердиев

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:22, 06.09.2015. Ўқилди: 5110 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
7 Вильярреал Альберто Молейро 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.