Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг яна иккита учрашуви якунланди. Канада терма жамоаси Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда мағлубиятдан қутилиб қолган бўлса, АҚШ Парагвайни тор-мор этиб, айни дамда ЖЧ-2026даги энг йирик ғалабани қўлга киритди.
Кун натижалари:
-
Канада — Босния ва Герцеговина — 1:1
Голлар: Ларин, 79 — Лукич, 21.
-
АҚШ — Парагвай — 4:1
Голлар: Бобадилья, 7 (автогол), Балогун, 33, Балогун, 45+5, Рейна, 90+7 — Энсисо, 72.
Кун қаҳрамони: Фоларин Балогун (АҚШ)
Ҳужумчи дубль қайд этди ва америкаликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасининг асосий ижодкорларидан бирига айланди.
Кун омадсизи: Дамьян Бобадилья (Парагвай)
Ярим ҳимоячи учрашувнинг дастлабки 7-дақиқасидаёқ ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва баҳснинг бош антиқаҳрамони бўлди.
Кун рақами: 4
АҚШ терма жамоаси рақиб дарвозасига шунча тўп киритди. Бу ҳозирги вақтга келиб ЖЧ-2026даги энг сермаҳсул ўйин бўлиб турибди.
Нимани ўтказиб юборган бўлишингиз мумкин?
Канада ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида очко қўлга киритди. Босния билан ўйингача канадликлар мундиаллардаги олдинги барча олтита учрашувда мағлуб бўлишган эди.
Гуруҳдаги вазият қандай?:
АҚШ Парагвай устидан қозонилган йирик ғалаба эвазига ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олди. Канада эса Босния ва Герцеговина билан дурангдан сўнг плей-оффга чиқиш учун яхши имкониятларни сақлаб қолди.
Энди кимлар ўйнайди?
-
13 июнь: Қатар – Швейцария (соат 00:00 да)
-
14 июнь: Бразилия – Марокко (соат 03:00 да)
-
14 июнь: Гаити – Шотландия (соат 06:00 да)
-
14 июнь: Австралия – Турция (соат 09:00 да)
-
14 июнь: Германия – Кюрасао (соат 22:00 да)
-
14 июнь: Нидерланды – Япония (15 июнга ўтар кечаси, соат 01:00 да)
(Изоҳ: Ўйин бошланиш вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилди).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).