Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес “Барселона”даги ҳамкорлари ҳақида гапириб берди.
“Месси ва Неймар билан майдонда ва унинг ташқарисида жуда яхши муносабатлар ўрнатганман. Лео – энг яхши футболчи эканини биламиз. Орамизда ҳеч ким унга тенглашиши ёки ундан ўзиб кетиш ҳақида ўйламайди. Унга хасад ҳам қилмайди.
Жамоада кўпчилик энг яхши бўлиш учун курашни бошласа, носоғлом муҳит пайдо бўлади. Клубда ўз вазифаларим бор. Энг яхши иш ҳамжиҳатликда ишлаш.
Тўртта рақибни алдаб ўтиб кетишга уринмайман сабаби бу мен қиладиган иш эмас. Лео, Неймар ва Андрес Иньеста бу ишни қойилмақом тарзда бажаришади. Дарвозага зарба бериш керак бўлган бу ишни қиламан. Агар пас бериш лозим бўлса, тўпни шеригимга узтаман. “Барса”га жамоага ёрдам бериш учун келганман. Шерикларимга хасад кўзи билан қарамайман”, – дея Луис Суарес сўзларини келтиради .
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).