Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Болалар футболи
Рукн: Янгиликлар
A A A

27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги 392-сонли қарори эълон қилинди. Унда Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси ташкил этиш масаласи ҳам жой олган.

Шу йилнинг 23 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Каттақўрғонга ташриф буюриб, ҳудудда катта футбол учрашувларини ўтказиш ва 2025 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказган «Каттақўрғон» футбол клубининг Пролигада иштирок этиши масаласини ўрганган эди. Бундан кўзланган асосий мақсад яқин келажакда Самарқанд вилоятида «Динамо» клубидан ташқари яна бир профессионал футбол клубини шакллантириш ҳисобланади.

Каттақўрғон сафари юзасидан эълон қилинган материалда ҳукумат ёрдами билан футбол мактаби ташкил этиш кўзда тутилгани ва кейинчалик унинг «Каттақўрғон» футбол клуби билан боғланиши масаласи қайд этилган эди. Мазкур режа эндиликда мамлакат Президенти томонидан қарор шаклида имзоланди. Қарорда Каттақўрғон шаҳрида Ассоциация қошидаги футбол академияси ташкил этилиши кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга 20 миллиард сўм ажратилиши белгиланган. Бу ўз ичига 150 ўринли уч қаватли ўқув ва маъмурий бино қуриш, 100 ўринли ётоқхона ва ошхона биносини барпо этиш, 48х24 ўлчамли универсал спорт зали, 110х78 ўлчамлардаги биттадан табиий ва сунъий қопламали футбол майдонларини олади.

Лига режасига кўра, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Спорт вазирлиги ёрдамида Пайшанба шаҳарчасидаги футбол майдони ДХШ асосида «Каттақўрғон» клубига бириктирилади. Ўз навбатида клуб мазкур майдонни Лига талабларига мослаш учун инвестиция киритади. Бунда футбол майдонини тўлиқ янгилаш, техник зона ва трибуналарни таъмирдан чиқариш кўзда тутилади. Шунингдек, Пайшанба шаҳарчасидаги оромгоҳнинг бир қисми клуб базасига айлантирилади. Келажакда Ассоциация ёрдамида «Каттақўрғон» футбол академияси қошида 8 ёш тоифасида тарбияланувчилар гуруҳини ташкил этиш ва унга асосан маҳаллий болаларни жалб қилиш, ёш тоифаларининг ҳар бирида минимум 25 нафардан тарбияланувчи бўлишига эришиш ҳамда уларни Лига рўйхатидан ўтказиш режалаштирилган.

«Динамо» футбол клуби эса Самарқанд вилояти футбол мактаби билан худди шу йўсинда ҳамкорлик қилади. Шу асосда вилоятда бир-бирига рақобат қилувчи иккита футбол клубига асос солинади. Айни вақтда Лига «Каттақўрғон» футбол клуби билан ҳамкорликдаги ишларни давом эттираётган бўлиб, бу ўз навбатида клубни Пролига мусобақасига тайёрлаш босқичини ўз ичига олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:04, 31.12.2025. Ўқилди: 1110 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик