Яна бир неча кундан сўнг, аниқроғи 12 сентябр куни “Бухоро” Олмалиқда “Олмалиқ” жамоасига қарши майдонга тушади.
Ушбу учрашув соат 18:15 да “ОКМК” стадионида бошланади.
Анъанамизга содиқ қолган ҳолда, ҳар иккала жамоанинг олий лига мусобақаларида ўзаро учрашувлар статистикасини ҳавола қиламиз.
“Олмалиқ” ва “Бухоро” олий лигада жами 13 бор рўбаруй келишган. Устунлик олмалиқликлар томонда. “Олмалиқ” учрашувларнинг 8 тасида устунлик қилган, “Бухоро” эса 4 маротаба ушбу рақибни таслим эта олган. Атиги 1 марта ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. Ягона дуранг жамоаларнинг ўзаро дастлабки тўқнашувида қайт этилган. 2008 йилги мавсумда Олмалиқда ҳисоб очилмаган.
Тўплр нисбати бўйича ҳам устунлик Шквирин шогиртлари томонида – 15:28
“Олмалиқ”нинг “Бухоро” устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 6:1, 5:0 бўлиб турибди, “Бухоро”нинг энг йирик ғалабаси 3:1.
Ўзаро учрашувларда “Олмалиқ” 25 очкони, “Бухоро” эса 13 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.
Олий лига-2015. 21-тур.
Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. Соат 18:15 да
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Тайёрлади: Азиз Салихов
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).