«Нурафшон» номини эшитганимизда ўша Бухоро халқи шарафини ҳимоя қилган шонли жамоа кўз олдимизга келади. Бир неча йиллардан бери бухоролик мухлислар "Бухоро" ПФК номини «Нурафшон»га ўзгартириш бўйича бир неча бор оммавий ахборот воситаларида мурожаат қилиб чиқишди.
Мухлисларнинг орзулари ниҳоят ушаладиган бўлди. Бухорода яна «Нурафшон» футбол клуби ташкил этилди. Жамоа ҳозирда 2-лигада фаолиятини бошлади.
Жамоани Бухоро футболига бефарқ бўлмаган собиқ "Бухоро" ПФК директори Амрилло Нажмиддинов, бош мураббий Генадий Кочнев, ёрдамчи мураббийлар — Бухоро футболи афсоналари Нурулло Ҳабибов, Шухрат Файзиев, Илҳом Умуровлар элитага чиқаришда тинмай меҳнат қилмоқдалар.
Жамоани номига мос тарзда олий лигада қатнашишига, «Нурафшон» даврини яна қайтаришига омадлар тилаб қоламиз. Ишонамизки, бухоролик мухлислар жамоа тақдирига ва ўйинларига бефарқ бўлмайдилар.
Олға, «Нурафшон»!
Акбар Ҳалимов
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).