Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Игорь Шквирин Ҳужумчи одиссеяси"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Владимир Сафаровичнинг Игорь Шквирин фаолиятини ўз ичига олган китоби ҳақида ҳикоя қилишда 1991 йили ўтказилган собиқ иттифоқ чемпионатининг охирги мавсумида тўхтагандик. Кейинги йили футболчимизнинг фаолиятида навбатдаги босқич бошланди - хорижда ўйнаш, яъни легионерлик.

4-боб

Россия: 1992 йил - «Спартак» (Владикавказ)

Исроил: 1992-1993 йиллар - «Хапоэль» (Тель-Авив), 1994-1995 йиллар - «Маккаби» (Натания)

«Европа бўйлаб изғиш». Игорь Шквириннинг ўзи ўша даврни қуйидагича эслайди: «1992 йил аввалига кўрикдан ўтиш учун Австрияга бордим. Аммо менга тақдим этилган шарт-шароитлар маъқул келмади. Кейин Бельгияга йўл олдим. У ерда кўрикдан ўтолмадим, аммо хурсанд ҳолда қайтдим. Гап шундаки, мен ҳеч қачон техник салоҳияти баланд футболчи саналмаганман. Бельгия клуби вакиллари эса хушмуомалалик билан шундай дейишди: «Биласанми, бизнинг жамоа учун тўғри келмайсан. Чунки техниканг жуда юқори экан. Бизга эса бетон деворни ҳам ёриб ўтувчи ҳужумчи керак». Шундай қилиб, Европа бўйлаб изғишим хотима топди». Игорь ўша мавсум Миржалол Қосимов ва Геннадий билан бирга Владикавказнинг «Спартак» клуби таклифини қабул қилади. Ҳужумчимизнинг Россия чемпио-натидаги фаолияти узоққа чўзилмайди. У 10та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уради. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарихдаги илк ўйини 1992 йилнинг 17 июнь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Тожикистон термасига қарши кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилади ва жамоамизнинг биринчи голи айнан Игорь Шквирин номига ёзилади.

Игорь тез орада «Маккаби» кўригида қатнашади. Бироқ клубда «квота 2» бўйича легионер олишни маъқул кўриб, россиялик Уваров ҳамда Полукаров билан шартнома тузишади. Шунга қарамай, Шквирин чакки таассурот қолдирмайди ва «Хапоэль» дарҳол ҳужумчимизга эътибор қаратади. Исроилда битта эртакнамо воқеа рўй беради. Игорни «Хапоэл»­га жалб этган мураббий тез орада истеъфога чиқарилади. Унинг ўрнини эгаллаган «қандайдир бобо» (Игорнинг таърифи шундай) футболчимизга «ўз назаридаги ўйин»ни синг-диришга урина бошлайди. Яъни қачон ва қаерга югуриш кераклигини, бурчак байроқчаси ҳудудида «прессинг» уюштириш лозимлиги ва ҳоказоларни ўргатишга ўтади. Боз устига, биринчи ўйин­дан кейиноқ Игорга ўз хулосасини қатъий айтади: «Сен футболчи эмассан!»

Кўп ўтмай, бутун жамоа бахтига (!) ҳалиги «бобой»ни тантанали тарзда нафақага кузатишади. Янги мураббий (жамоанинг собиқ футболчиси) эса, Шквиринга дарҳол тўлиқ ишонч билдиради. У Игорга тахминан қуйидагиларни таъкидлайди: «Ўз билганингча ўйна, сенга ишонаман. Қари тулкининг айтган гапларини эса унут». Натижада Игорь мавсумнинг қолган қисмида кучли ўйин кўрсатиб, 16та гол уради. Ваҳоланки, 13тагина учрашувда қатнашганди.

Осиёдаги зафар. Ўша 12-Осиё ўйинлари абадий эсимизда қолади. Айниқса, 1994 йилнинг 16 октябрь куни Хитой термасига қарши кечган финал ўйини. Тўғри, 1|2 финал босқичи доирасида Жанубий Корея термаси билан бўлган баҳс анча кескин кечганди. Ўшанда дарвозабон Юрий Шейкин чинакам мўъжизалар кўрсатган. Эсингизда бўлса, корейслар «барча устунларни артиб чиққандилар». Бизникилар эса фақат 3-4 марта қарши ҳужумга ўтганлар. Улардан бирида Азамат Абдураимов 33-35 метр узоқликдан зарба йўллайди. Тўп дарвозабоннинг бурни остида ерга урилиб, унинг қўллари ёнидан ўтганча тўрга «илинганди». Кейин Шейкин яна мўъжизавий ўйинини давом эттиради, қолаверса, дарвоза устунлари қалқон вазифасини бажаради! Хитой билан ўйинда эса чиройли ғалабага эришилади, албатта, ҳужумкор услубда. Ҳал қилувчи баҳсдаги биринчи голга Шквирин муаллифлик қилади. Ке-йинги дақиқаларда Чин юрти жамоаси дарвозасига Сергей Лебедев, Азамат Абдураимов ва Шуҳрат Мақсудов ҳам ўз «имзо»ларини қўйишади. Якуний натижа - 4:2 ва Осиё ўйинлари олтин медали! Игорь турнирнинг энг яхши футболчиси, деб топилади, қолаверса, 8та гол билан энг яхши тўпурар ҳам бўлади. У гуруҳ бос­қичида Саудия Арабистони ва Малайзия термалари билан ўйинларда «дубл»га эришади, таиландликларга 1та гол «улашади». Кейин 1|4 финалда туркманистонлик дарвозабонни 2 марта ожиз қолдиради. Якунда хитойликлар ҳам Игордан ўз улушларини олишади.

Яна Исроил. Бу сафар Натаниянинг «Маккаби»си. Игорь бу клубда ҳам муваффақиятли тўп суради. Табиийки, Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги ғалабаси ва Шквириннинг турнирда энг яхши футболчи бўлганидан сўнг Исроилда унинг рейтинги сезиларли даражада ошганди. Ўша вақт мамлакат футболида 1та клуб 3 нафар хорижлик футболчини ўйнатиши мумкин эди. Бошқача айтганда, 1 лига (бизнинг олий лигамиз мақомида)нинг 14та иштирокчиси жами 42 нафар легионер билан ҳамкорлик қила оларди, холос. Эътиборлиси, шу легионерларнинг нақ 34 нафари собиқ иттифоқдан эди.

(Давоми бор).

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:58, 24.09.2015. Ўқилди: 3589 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик