Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба.

Остон Ўрунов Ҳоланд, Месси, Роналду ва Мбаппени ортда қолдирди (фото) [4024]

Transfermarkt U-17 ЖЧ тарихида майдонга тушган энг қиммат футболчилар рейтингини тузди [2154]

Даҳшат! Португалияга иккита гол урган Пэрротт бу сафар Венгрияга учта гол уриб, Ирландияни ЖЧ-2026 ўтиш ўйинларига олиб чиқди [2066]

Норвегия Италияни сафарда йирик ҳисобда енгди ва ЖЧ-2026 иштирокчисига айланди (видеошарҳ) [2042]

Роналду ЖЧ йўлланмаси қўлга киритилганига муносабат билдирди [1903]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналдунинг дисквалификацияси ҳақида гапирди [1889]

ЖЧ-2026: 48 иштирокчи мамлакатдан 32 таси аниқ бўлди [1755]

Ўзбекистон терма жамоаси финалга тайёргарликни давом эттирмоқда (фото) [1613]

Роберт Левандовскида Италиядан вариант пайдо бўлди [1354]

Португалия терма жамоаси Арманистонни тор-мор келтириб, жаҳон чемпионатига йўл олди [1341]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.11.2025

      05:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      06:05 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      04:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.11.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3.
      10:40 Армейский рукопашный бой. Кубок Победы в Москве.
      12:00 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:40 "Эволюция спорта".
      17:10 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:50 "Лица страны". Константин Крылов.
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      23:00 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 "Эволюция спорта".
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 2. Вечерняя сессия.
      03:10 "По ступеням пьедестала".
      03:25 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. УНИКС (Казань) - ЦСКА (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Константин Крылов.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Роя Джонса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1940 - 1945 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Спартак" (Кострома) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 305 в Перте, Австралия. Дрикус Дю Плесcи против Исраэля Адесаньи.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      16:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      17:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      20:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      22:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      00:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      03:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      04:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Денис Истомин Санкт-Петербург, жароҳатлар, кўзойнак ва «Реал» ҳақида

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яқиндагина Россиянинг «шимолий пойтахти» - Санкт-Петербург шаҳрида ўтган St. Petersburg Open-2015 мусобақасида қатнашган ҳамюртимиз, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин «Чемпионат.ру» сайтига интервью берди. У мазкур суҳбатда Дэвис Кубоги, яшаш тарзи, жароҳатлари, ўйинлари, кўзойнак масаласи ва Мадриднинг «Реал» клубига нега ишқибозлик қилиши ҳақида батафсил тўхталди.

- Денис, айтингчи, St. Petersburg Open турнирининг бир йиллик танаффусдан сўнг яна ташкил этилиши сизга қандай таъсир ўтказди?

- Энг биринчи таъсир шуки, мен дарҳол турнирда қатнашиш истагини билдирдим. Чунки мен бу мусобақада мунтазам иштирок этиб келаман ва адашмасам, фақат бир марта, жароҳат туфайли уни ўтказиб юборганман. Тўғри, бу мусобақа деярли ҳар доим Дэвис кубогининг машаққатли ўйинларидан кейин ўтказилади. Лекин менга Санкт-Петербург шаҳри, турнир ва унинг ташкилотчилиги жуда ёққани учун ҳар гал уни ўтказиб юбормасликка интиламан.

- Эҳтимол, шаҳарда сизга жуда ёқадиган масканлар бордир?

- Очиғини айтсам, Петербургг­га шу пайтгача жуда кўп марта келган бўлсам ҳам ҳалигача шаҳарни тузукроқ томоша қила олмаганман. Бунинг учун сира вақт етишмаган. Жадвалим шундай тузилар эдики, мен кун-узукун фақат кортда шуғулланардим. Ҳар йили Эрмитажни томоша қилиш армон бўлиб қолаверади. Лекин бу йил қарорим қатъий: бир кун вақтимни албатта, Эрмитаж сайрига ажратаман.

- Наҳотки, янги ҳафтада бирор-бир турнирда иштирок этмасангиз?

- қатнашаман, албатта. Каминани Хитойдаги турнирга таклиф қилишган.

- Санкт-Петербургни айланаман деб, ўша турнирдан четда қолсангиз-чи?!

- Ҳеч қиси йўқ. Хитойликлар кутиб туришади (кулади).

- Сиз юқорида Дэвис кубогини эслаб ўтдингиз. Маълумки, анча йиллардан бери бу мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиласиз. Бу сизнинг профессионал фаолиятингизга халал бермайдими?

- Дэвис кубоги шундай мусобақаки, чиндан ҳам у теннисчига ҳеч нарса бермайди - на рейтинг очколари ва на пул. Сен шунчаки, ўз Ватанинг шарафини ҳимоя қиласан. Демак, бундай пайтда инсондаги ватанпарварлик ҳисси синовдан ўтади. Шу боис мен ҳеч қачон мазкур мусобақадан бош тортмаган. Ҳаттоки бу менинг режаларимга, соғлиғимга зарар келтирса ҳам. Боз устига, кетма-кет уч кунлик ўйинларда ҳолдан тоясан. Масалан, яқинда биз америкаликлар билан куч синашдик ва бу ерга ҳам сезиларли чарчоқ аломатлари билан етиб келдим. Аммо ҳеч қиси йўқ. Чунки ўз Ватанингда кортга чиқишнинг гашти бошқача. Бу - ишқибозларга алоҳида завқ бағишлайди. Улар сенга чин дилдан, астойдил мухлислик қилишади. Сен эса уларга ёқадиган ўйин кўрсатишга интиласан. Шундай экан, қандайдир зарарлар ҳақида ўйлаб ўтириш ортиқча.

- Сиз – Ўзбекистон терма жамоасининг етакчисисиз. Демак, ҳамма сизга ўхшашга интилади. Бу осон эмасдир?

- Нима ҳам дердим? Ҳозирча буни уддалаяпман-ку! (кулади). Тўғри, бизда иқтидорли ёшлар жуда кўп. Аммо улар ҳозирча беш сетли ўйинларга тайёр эмас. Шунинг учун аксарият пайтларда барча оғирликни Фаррух Дўстов икковимиз бўйнимизга оламиз.

- Негадир Ўзбекистон терма жамоаси узоқ йиллардан бери «плей-офф»да иштирок этади-ю, аммо жаҳон гуруҳига чиқа олмайди...

- (Кулади.) Бизга нима етишмаётганини ҳозир сизга айтаман. Бизга жуфтликда омад етишмаяпти. Тўғри, иккинчи ўйинчи - Фаррух жуда истеъдодли йигит. Лекин кетма-кет ўйинлар истайсизми-йўқми, барибир одамни ҳолдан тойдиради. Осиёликлар билан-ку, муаммога дуч келмаймиз. Лекин гап жаҳон даражасига келганда... Яна ўша америкаликларга қарши ўйинларни мисол қиламан: мен биринчи куни беш сет давом этган ўйинда ғалаба қозондим. Фаррух эса Жек Сокга уч сетда мағлуб бўлди. Кейин улар захирада дам олиб турган Куэррини ўйинга туширишди. Якшанбада эса мен кучли чарчоқ аломатлари билан яна кортга чиқдим ва табиийки, бир кун ҳордиқ чиқарган Сокдан енгилдим. Умуман, юқорида тўғри айтдингиз, биздан бир неча бор омад юз ўгирди.

- Лекин умидни йўқотмагандирсиз?

- Йўқ, албатта. Келаси йили бизга нисбатан осонроқ рақиблар тушиши кутилмоқда. Биз биринчи даврани ўтказиб юборамиз. Кейин эса ё Хитой билан уйда куч синашамиз, ёхуд Покистонга сафар қиламиз. Хуллас, «плей-офф»га чиқиш учун яхши имкониятга эгамиз.

- Сиз ва Фаррухни АТР турнирларида тез-тез учратиб турамиз. Хўш, ортингиздаги ёш истеъдодлар ҳақида нима дея оласиз?

- Икки-уч нафар истеъдодли ёшларимиз бор. Масалан, Жўрабек Каримовни олайлик - у ҳали анчагина ёш, лекин бу йил ўсмирлар ўртасидаги Australian Open турнирида қатнашишга муваффақ бўлди. Бунга унча-мунча ёшлар эришавермайди. Умуман олганда, Ўзбекистонда тенниснинг ривожига фақат ҳавас қилиш мумкин. Бизда ҳар бир вилоят, ҳар бир шаҳарда шундай клублар борки, уларга ҳатто Европада ҳам ҳавас қилишса, ажабмас. Шунингдек, теннис бўйича ўтказиладиган мусобақалар ҳатто Россиядагидан ҳам кўпроқ чиқса, ажабланмайман. Шунчаки, ҳозирча бирор-бир ном кўзга ташланмаяпти, холос. Лекин аминманки, тез орада истеъдодли ўзбек ёшлари дунёда донг таратишади.

Аммо шу билан бирга, муаммолар ҳам йўқ эмас. Жумладан, ёшларимизга кучли мураббийларнинг кўмаги жуда зарур. Кучли мутахассислар эса ўзларига муносиб таклифлар борлиги учун Россия ёхуд Америкага кетиб қолишмоқда. Яхшиямки, Олимпия захиралари мактабида Пётр Лебедь каби мутахассислар бор. У ҳали кўплаб истеъдодларни кашф қилади деган умиддаман.

- Ўзингизни Питерда қандай ҳис қиляпсиз?

- Доимгидек қийинроқ бўлмоқда. Биринчи куни Кукушкинга қарши икки соатдан кўпроқ кураш олиб бордим. Ўзи у билан ўйинлар ҳар доим қизиқарли, муросасиз ўтган. Ҳатто, буни дерби деб атасак ҳам бўлаверади.

- Сиз ўйин вақтида негадир кўзойнакдан мунтазам равишда фойдаланасиз. Бу қачон бошланганини эслай оласизми?

- Янглишмасам, ўшанда 2011 йил тугаб, янги мавсумга тайёргарлик бошланган эди. Биласизми, менда аввалдан кўришга боғлиқ муаммолар бор. Чунончи, залдаги ва кечки пайт бўладиган ўйинларда кўришга қийналаман. Шунинг учун кўзойнакдан фойдаланишга қарор қилдим. Бир мунча вақт ўтганидан сўнг қарорим тўғри эканига ишонч ҳосил қилдим. Шундан бери қуёш чарақлаб турган пайтларда бироз қорайтирилган, бошқа вақтларда эса шаффоф кўзойнак ёрдамига таяниб келяпман. Кўпчилик мендан кўзимда контакт линзаси бор-йўқлигини сўрайди. Йўқ, аслида ростдан ҳам кўриш қобилиятим у қадар кучли эмас.

- Бирор марта ўйин вақтида кўзойнагингиз учиб кетганми?

- қизиқ савол... Аммо бундай ҳолат бирор марта рўй бермаган. Чунки кўзойнаклар махсус, спортга мосланган бўлгани учун унча-мунча ҳолатларда тушиб кетмайди.

- Охирги уч йиллик мавсумда топ-50дан пастга тушмаяпсиз. Нима деб ўйлайсиз, бундан ҳам юқорироқ кўтарилишга имкониятларингиз етармикан?

- Теннис мавсуми жуда узоқ давом этишидан хабарингиз бор. Камида топ-20га кириш учун эса катта турнирлар - «Катта дубулға», «Мастерс»ларда ютуқларга эришиш керак. Шунингдек, баъзида омаднинг ҳам ўрни ўта муҳим бўлиб қолади. Менимча, сиз айтган даражага етиб боришим ҳам мумкин. Лекин спорт жароҳатлардан холи эмаслигини ҳам инобатга олишингиз керак. Маълум автоҳалокат натижаси ҳам сезилади... Яъни, ҳозирги жисмоний ҳолатим шу даражадаки, кетма-кет тўрт-бешта ўйинни юқори савияда ўтказа олмайман. Рақибларим эса буни билишади ва ўйинларда шунга қараб ҳаракат қилишади. Масалан, ўтган йилги мавсум охирида мушакларим чўзилиб қолди ва янги мавсумни шунчаки, кетма-кет мағлубиятлар билан бошладим. Мағлубиятлар кўпайиб кетса, ўзингизга ишонч йўқолади. Шунинг учун бу йил мавсумни эртароқ якунламоқчиман. Чунки янги мавсумни тўлиқ куч билан бошлашни хоҳлайман.

- Сиз ҳамон олдингидек, икки уйда - Москва ва Тошкентда яшаяпсизми?

- Худди шундай. Аслида-ку, унисидаям, бунисидаям узоқ яшамайман. Чунки ҳар икки шаҳарда ҳам кам бўламан (кулади). Лекин агар буни фоизга ҳисобласак, Москва фойдасига 60|40 бўлиб чиқиши мумкин. Аммо бу йил Дэвис кубоги сабабли Тошкентда кўпроқ бўлдим. Одатда мавсумлар оралиғини айнан Москвада ўтказардим. Бу йил афтидан, терма жамоа билан Дубайга йўл олсам керак.

- Маълумки, сиз Мадриднинг «Реал» клубига мухлислик қиласиз. Эҳтимол, қачонлардир Криштиану Роналду билан учрашишни ҳам хоҳларсиз?

- Мен «Реал»га анчадан бери ишқибозлик қиламан. У вақтлари Криштиану ҳатто таркибда ҳам йўқ эди. Албатта, мен Криштиану билан учрашишни хоҳлайман. Зеро Роналду буюк футболчи. Лекин мен «Реал» ўйинларини кузата бошлаган вақтда жамоада Луиш Фигу, Зинедин Зидан каби футболчилар тўп суришарди ва мен айнан улар сабабли ҳам бу клубга меҳр қўйганман. Шубҳасиз, Криштиану - буюк, аммо мен учун у жамоадаги биринчи шахс эмас.

Манба: «Чемпионат»

Р.Собиржонов тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:01, 04.10.2015. Ўқилди: 7713 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.