Бугун 12 октябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6261 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.10.2025

      05:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      06:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:40 "Непобедимый".
      19:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      01:00 Д/ф "Месси".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.10.2025

      05:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      05:55 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      06:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      06:55 "Непобедимый".
      07:25 LIVE Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка. Прямая трансляция.
      08:15 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:30 "Вы это видели".
      11:20 "География спорта". Камышин.
      11:50 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      13:40 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      14:30 "Команда мечты".
      15:00 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
      17:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      20:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Финал. Прямая трансляция.
      23:00 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      23:25 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      00:25 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 7 в Краснодаре, Россия.
      02:25 "Команда мечты".
      02:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США. Прямая трансляция.
      04:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.10.2025

      07:00 Матч! Парад.
      08:00 Профессиональный бокс. Мэнни Пакьяо против Эрика Моралеса. Бой за титул WBC International во 2-м полулёгком весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "Лев Яшин - номер один".
      12:40 "Вы это видели".
      13:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. Финал. Прямая трансляция.
      16:45 LIVE Футбол. Женщины. Winline Кубок России. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:30 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Рио-де-Жанейро, Бразилия. Чарльз Оливейра против Матеуша Гамрота.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.10.2025

      06:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      07:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/4 финала.
      09:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:50 LIVE Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Мужчины. Прямая трансляция.
      17:20 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      20:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      21:15 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Южном Лимбурге, Нидерланды. Мужчины.
      22:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      00:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      00:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      02:15 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      04:30 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Барқарорлик самараси ёки Бабаян ва Аҳмедовлар ой лауреатлари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мана, кузнинг дастлабки ойи ҳам ортда қолди. Сентябрь юртимиз футболига тааллуқли муҳим воқеаларга бой тарзда ўтди. Эътироф этиш жоизки, ўтган ўттиз кун давомида жамоаларимиз ва футболчиларимиз қайд этган ижобий натижалар ишқибозларни хушнуд қилди. Айниқса, мухлислар диққат-эътибори миллий термамизнинг ЖЧ-2018|ОК-2019 саралаш баҳсларидаги ўйинларига қаратилди. Ой лауреатларини аниқлашда бош жамоамизнинг сўнгги иккита баҳсдаги кўрсаткичлари ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Ўз навбатида, сентябрда миллий чемпионатимизнинг навбатдаги (21-24) турлари ўтказилди, мамлакат кубоги финалчилари аниқланди. Темур Олимхўжаев бошчилигидаги ўсмирларимиз Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этишди. Шунингдек, хориж чемпионатида тўп сураётган вакилларимиз ҳам ўз клублари ғалабаларига муносиб ҳисса қўшдилар. Ўз-ўзидан, ижобий натижалар бисёрлиги сентябрь ойи лауреатларини аниқлашда қийинчилик туғдиргани ҳам бор гап. Зеро, номзодларнинг деярли барчаси юқори поғоналарни эгаллашга муносиб эдилар.

Хуллас, сентябрь ойи якунларига кўра, мураббийлар ўртасидаги ғолиблик миллий термамиз бош мураббийи Самвел Бабаянга насиб қилди. Хабарингиз бор, 2018 йили Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этаётган бош жамоамиз нав­батдаги икки учрашувни ўз фойдасига ҳал этди. Дастлаб Тошкентда Яман кичик ҳисобда енгилди - 1:0. Филиппинда кечган сафар учрашуви эса тўлалигича вакилларимизнинг устунлиги остида ўтиб, бу ташаббус ҳисобда ҳам ўз аксини топди - 1:5. Табиийки, икки ўйинда қайд этилган 100 фоизли натижа Самвел Вячеславовичга биринчи ўринни тақдим қилди.

Иккинчи ўринга эса «Нефтчи» устози Андрей Фёдоров лойиқ кўрилди. Мурод Исмоиловдан масъулиятли вазифани қабул қилиб олган мутахассиснинг саъй-ҳаракатлари фарғоналикларнинг сентябрь ойида ғалабали серия қайд этишларига замин ҳозирлади. «Нефтчи» сафар учрашувларида «Сўғдиёна» ҳамда «Динамо»ни бир хил - 1:0 ҳисобида таслим этган бўлса, ўз майдонида мамлакатимизнинг гранд жамоаларини қийин аҳволга солди. Олий лига 22-турида Фарғонага сафар уюштирган «Бунёдкор» ўз дарвозасидан жавобсиз иккита тўп олиб чиқди. 24-турда эса амалдаги чемпион - «Пахтакор» ҳам ортга қуруқ қўл билан қайтишга мажбур бўлди. Муросасиз кечган баҳсда омад «Нефтчи»га кулиб боқди. Албатта, мазкур ғалабаларда клуб бош мураббийи Андрей Фёдоровнинг ҳиссаси беқиёс.

Мураббийлар кучли учлигини бу гал Ўзбекистон терма жамоаси (U-16) устози Темур Олимхўжаев якунлади. Ушбу мутахассис ўсмирлар билан ишлаш тажрибаси юқори эканини Фаластинда ўтказилган Осиё чемпионати саралаш учрашувларида яна бир бор исботлади. Мусобақанинг «А» гуруҳидан жой олган вакилларимиз Мальдив ороллари (8:0), Фаластин (6:0) ҳамда Яман (5:2) термаларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Қайд этилган 100 фоизлик натижа ўсмирларимизга келаси йили Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионати финал босқичи йўлланмасини ҳадя қилди.

Бундан ташқари, номзодлар орасида ғалабаларни соғинган «Бухоро» клуби устози Жамшид Саидовнинг ҳам номи бор. Зеро, кўҳна шаҳарликлар сентябрь ойида ўтказилган 4 учрашувда 7 очко тўплашди. Тажрибали мутахассиснинг бухороликларни элитада сақлаб қолишга астойдил бел боғлаганлиги шундоқ кўриниб турибди. Рейтингнинг доимий иштирокчиси - Рўзиқул Бердиев ҳам одатдагидек, ўз шогирдлари билан кузнинг дастлабки ойида ижобий натижалар қайд этди. 4 ўйинда 9 очко}кубок финали йўлланмаси - шубҳасиз, эътирофга лойиқ натижа.

InterFutbol сўровига кўра, сентябрь ойининг энг яхши футболчиси сифатида Россиянинг «Краснодар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов топилди. Яман ҳамда Филиппинга қарши ўтказилган ўйинларда Ўзбекистон миллий термасини сардор сифатида майдонга бошлаб чиққан ярим ҳимоячи ҳақиқий етакчиларга хос ўйин намойиш этди. Айниқса, Маниладаги учрашувда ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилиши якунда термамизнинг йирик ҳисобдаги ғалабасига дебоча вазифасини ўтади. Бундан ташқари, Одил ўз клуби сафида ҳам мураббийлар ­ишончи­­ни тўла оқламоқда. Хусусан, Москванинг «Динамо» клубига қарши баҳс (4:0)да киритган тўпи Россия чемпионатида урилган энг чиройли голлардан бири сифатида эътироф этилди. Шунингдек, ҳамюртимиз РФПЛ 22-туридан ўрин олган «Урал»-«Краснодар» ўйинида ҳам ўз номини таблога ёздирди.

Иккинчи ўринга Сардор Рашидов лойиқ кўрилди. Бош жамоамиз ғалабаларига муносиб улуш қўшаётган ярим ҳимоячи ўз клуби сафидаги барқарор ўйинлари билан қатарлик мухлислар олқишига сазовор бўлмоқда. Термамиз таркибида Филиппинга қарши баҳсда «дубль» қайд этган тезкор вингер «Ал-Жаиш»даги дебют голини ҳам  нишонлади. Айнан шу натижалар туфайли Рашидов сўровимиздаги илк очколарни қўлга киритди.

Сентябрь ойида мазмунли ўйин намойиш этган Игорь Сергеевга бу сафар учинчи ўрин насиб қилди. Манилада худди Сардор Рашидов сингари иккита тўп киритган ҳужумчи «Пахтакор»нинг пешқадамликни мус­таҳкамлаш йўлидаги асосий қуролига айланган, десак муболаға бўлмас. Ички чемпионат тўпурарлари баҳсида Баҳриддин Ваҳобовни изма-из таъқиб этаётган Сергеев ўтган ойда ўтказилган 3та учрашувда ўйиннинг энг яхши футболчиси, деб тан олинди. «Пахтакор» кубок финали йўлланмасини бой берди, Фарғонада мағлубиятга учради. Айнан шу омиллар Игорнинг юқорироқ поғонадан жой эгаллашига тўсқинлик қилди.

Ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар орасидан шунинг­дек, Элдор Шомуродов («Бунёдкор»), Азиз Ибрагимов («Бухоро») ҳамда Евгений Черемисин («Нефтчи») каби футболчилар ҳам жой олишди.

Умумий натижа бўйича мураббийлар ўртасида термамиз устози Самвел Бабаян етакчиликни қўлга олди. Иккинчи ўринда «Бунёдкор» бош мураббийлигидан озод этилган Сергей Лушан бормоқда. Кучли учликдан Игорь Шквириннинг номи ҳам ўрин олган.

Футболчилар ўртасидаги умумий натижа «Краснодар» аъзоси Одил Аҳмедовнинг «Насаф» етакчиси Артур Геворкянни ортда қолдираётганини кўрсатмоқда. Улардан кейинги поғона эса Игорь Сергеевга насиб этган.

мураббийларнинг ой давомидаги натижалари

№      Мураббийлар          Ў          Ю          Д          М           Т-Н

1.     Самвел Бабаян           2          2           0          0            6-1

2.     Андрей Фёдоров        4          4           0          0            7-2

3.     Темур Олимхўжаев     3          3           0          0            19-2

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

№     Футболчилар        Ўйин        Дақиқа      Гол        Энг яхши

1.    Одил Аҳмедов            5              384              3               0

2.    Сардор Рашидов         3              324              3               0

3.     Игорь Сергеев            6               537              4              3

Ўткир УМАРОВ тайёрлади

 

энг яхши мураббийлар

Февраль

1. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

2. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Март

1. Игорь Шквирин («Олмалиқ»)

2. Александр Хомяков («Машъал»)

3. Мухтор Қурбонов («Шўртан»)

Апрель

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

3. Вадим Абрамов («Локомотив»)

Май

1. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

2. Игорь Шквирин («Олмалиқ»)

3. Юрий Лукин («Қизилқум»)

Июнь

1. Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон ё.т.ж.)

2. Вадим Абрамов («Локомотив»)

3. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

Июль

1. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

2. Вадим Абрамов («Локомотив»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Август

1. Мухтор Қурбонов («Шўртан»)

2. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Сентябрь

1. Самвел Бабаян (м.т.ж.)

2. Андрей Фёдоров («Нефтчи»)

3. Темур Олимхўжаев (ў.т.ж)

энг яхши ФУТБОЛЧИлар

Февраль

1. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

2. Шокир Зуаги («Бунёдкор»)

3. Артур Геворкян («Насаф»)

Март

1. Сервер Жепаров («Ульсан Хюн­дай», Ж.Корея)

2. Артур Геворкян («Насаф»)

3. Владислав Иванов («Машъал»)

Апрель

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Артур Геворкян («Насаф»)

3. Евгений Черемисин («Нефтчи»)

Май

1. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

2. Азизбек Ҳайдаров («Ал-Шабаб», БАА)

3. Баҳриддин Ваҳобов («Қизилқум»)

Июнь

1. Станислав Андреев («Пахтакор»)

2. Акмал Холматов («Нефтчи»)

3. Достонбек Ҳамдамов («Бунёдкор»)

Июль

1. Достонбек Ҳамдамов («Бунёдкор»)

2. Санжар Шоаҳмедов («Локомотив»)

3. Кахи Махарадзе («Пахтакор»)

Август

1. Азамат Алланиёзов («Насаф»)

2. Игорь Таран («Шўртан»)

3. Сато Минори («Бунёдкор»)

Сентябрь

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар)

3. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Самвел Бабаян - 17 очко

2. Сергей Лушан - 13 очко

3. Игорь Шквирин  - 8 очко

4. Рўзиқул Бердиев - 8 очко

5. Вадим Абрамов - 7 очко

6. Мухтор Қурбонов - 6 очко    

7. Равшан Ҳайдаров - 5 очко

8. Александр Хомяков - 3 очко

9. Андрей Фёдоров - 3 очко

10. Юрий Лукин - 1 очко

11. Темур Олимхўжаев - 1 очко

 

Футболчилар

1. Одил Аҳмедов - 10 очко

2. Артур Геворкян - 7 очко

3. Игорь Сергеев - 6 очко

4. Достонбек Ҳамдамов - 6 очко

5. Жалолиддин Машарипов - 5 очко

6. Сервер Жепаров - 5 очко

7. Станислав Андреев - 5 очко

8. Азамат Алланиёзов - 5 очко            

9. Шакер Зуаги - 3 очко

10. Азизбек Ҳайдаров - 3 очко

11. Акмал Холматов - 3 очко

12. Санжар Шоаҳмедов - 3 очко

13. Игорь Таран - 3 очко 

14. Сардор Рашидов - 3 очко

15. Владислав Иванов - 1 очко

16. Евгений Черемисин - 1 очко

17. Баҳриддин Ваҳобов - 1 очко

18. Кахи Махарадзе - 1 очко

19. Сато Минори - 1 очко

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:57, 10.10.2015. Ўқилди: 4949 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.