Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Навбаҳор 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 ОКМК 11 16
8 Андижон 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор
11-тур Хоразм 0-3 Андижон
11-тур Локомотив 1-0 Қизилқум
11-тур Насаф 0-0 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қўқонда жанговор дуранг

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Олий лига

25-тур

«Қўқон-1912» – «Локомотив» 2:2 (0:1)

Голлар: Отабек Ҳайдаров – 69, 82. – Темур Кападзе – 15, Санжар Шоаҳмедов – 49.
Ҳакамлар:
 А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

«Қўқон-1912»: 16. Андрей Бакланов, 5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 17. Азиз Тўхтабоев (91.Отабек Ҳайдаров-46), 18. Сардор Эминов (Нодир Қўзибоев-80), 22. Ориф Мамажонов (Фурқат Ҳасанбоев-64), 28. Алексей Николаев, 49, Илҳом Комилов, 55. Ойбек Нурбоев, 88. Суҳроб Қобилов.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 3. Ҳасанбой Эргашев, 15. Маъруф Зокиржонов, 23. Фурқат Ҳасанбоев, 26. Иқбол Маликжонов.

«Локомотив»: 1. Игнатий Нестеров, 4. Бобур Йўлдошев, 9. Дилшод Раҳматуллаев, 11. Темирхужа Абдухолиқов (10.Марат Бикмаев-50), 13. Лутфулла Тўраев (23.Икром Алибоев-61), 18. Темур Кападзе, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 24. Иброҳим Раҳимов (Мўйдин Мамазулумов-84), 31. Неманья Яничич, 33. Олег Зотеев.

Захира: 12. Маъмур Икромов, 3. Шавкат Муллажонов, 16. Жасур Ҳасанов (кичик), 17. Салим Мустафоев.

 

Ушбу учрашув олдидан жамоамиз яна жиддий йўқотишга дуч келди.  “Локомотив”га қарши ўйин олдидан россиялик легионер Игорь Голбан ва Илья Ильинлар дисквалификацияга учраган бўлишса, Дониёр Усмонов ҳамда Қувондиқ Рўзиевлар ҳуқуқий жиҳатдан “Локо”га тегишли бўлишгани боис, ушбу баҳсни томошабинлар орасида кўзатишга мажбур бўлишди.

Ўйин меҳмонлар ҳужумлари билан бошланди.  Вадим Абрамов шогирдлари илк дақиқалардан олдинга интилишди.

13-дақиқа мезбонларнинг илк ҳужуми бесамар якунланди.

15-дақиқа майдон эгалари учун омадсиз келди. Жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан меҳмонлар сардори Темур Кападзе унумли фойдаланиб ҳисобни очди – 0:1.

41-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган гол ўйиндан ташқари ҳолат деб топилиб, ҳакамлар томонидан бекор қилинди.

Бўлимнинг қолган қисмида ҳар икки жамоа гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлганди. Бироқ ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи бўлим бошида “Локо”  футболчилари ҳисобни оширишди. Жамоа тўпурари Санжар Шоаҳмедовнинг зарбаси олдида Андрей Бакланов ожиз қолди – 0:2.

Учрашувнинг 69-дақиқасида майдон эгалари жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Сардор Эминов томонидан оширилган тўп бир неча рекошетдан кейин Отабек Ҳайдаровга бориб тушди. Отабек эса ўз имкониятини қўлдан чиқармади – 1:2.

82-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Отабек Ҳайдаров иккинчи марта Нестеров дарвозасига йўл топа олди-2:2.

Шу тариқа, иродали ўйин намойиш этган Рустам Абдуллаев шогирдлари навбатдаги очкони қўлга киритишди.

“Пахтакор”дан кейин “Локомотив” ҳам Қўқонда икки очкода маҳрум бўлди.

Бугун жамоамизга шижоат қўл келди. Айниқса, иккинчи бўлимда.  “Қўқон-1912” жамоаси мана иккинчи ўйиндирки, жиддий йўқотишларга қарамай, очко олишнинг уддасидан чиқмоқда.

Жамоамизнинг навбатдаги ўйинни 21 октябрь куни Наманганда “Навбаҳор”га қарши ўтказади.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 19:14, 16.10.2015. Ўқилди: 2929 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 6
5 Нефтчи Стипе Перица 5
6 Бухоро Шерзод Эсанов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик