Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Етакчилар энди “бўёқчилар” билан ҳисоблашишга мажбур!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Якуний босқич
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Биринчилигида иккинчи босқичнинг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, мусобақа якунлангани сари олий лига йўлланмаси учун кураш қизимоқда. Аввалига асосий даъвогарлар дея “Оқ-тепа” ва “Обод” жамоалари эътироф этилганди. Иккинчи босқичдан кейин уларнинг орасига “Хоразм” қўшилди. Иккинчи босқичнинг иккинчи даврасидан бошлаб, улар сафига “ЎзДонгЖу” ҳам қўшилмоқда. Қолаверса, “Зомин” ҳам очколар бўйича етакчиларга яқинлашиб қолган. Хуллас, кураш давом этади.

“Зомин” яна ғалаба қозонди
11-турда бир қатор эътиборга молик натижалар қайд этилди. Хусусан, ўтган турда Зоминда пешқадам “Оқ-тепа”дан устун келган мезбонлар ўтган ҳафта Тошкентга сафар уюштириб, “НБУ-Осиё”ни мағлубиятга учратди. Мазкур ғалаба зоминликларни турнир жадвалининг тўртинчи поғонасига олиб чиқди. Аҳамиятлиси, “Зомин” кетма-кет тўртинчи учрашувда ғалаба нашидасини суряпти. Жамоа охирги марта 8-турда ўз уйида айнан “НБУ-Осиё”га ютқазиб қўйганди. 

Турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтди. Олий лига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган “ЎзДонгЖу” ва “Хоразм” ушбу турда майдонга тушишди, аммо натижа марказий ўйинга мос бўлмади. Молиявий муаммолар сабабли Андижонга 11 нафар футболчи билан етиб келган “Хоразм” голларга бой учрашувда 5:2 ҳисобида ютқазди. Мазкур мағлубиятдан сўнг Вали Султонов жамоаси “бўёқчилар”ни олдинга ўтказиб юборди. Буёғига етакчилар “Оқ-тепа” ва “Обод” “ЎзДонгЖу” билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур! Айниқса, бу борада “Обод”га бироз қийин бўлади. Бобур Зуҳриддинов бошчилигидаги жамоага тақвим жуда қийин келган. Пойтахтликлар келаси турда айнан “бўёқчилар”га қарши майдонга тушса, кейин Фарғонада “Ёзёвон-Лочинлари” меҳмони бўлади. Ундан кейин эса, Фарғонанинг бошқа бир клуби “Цементчи” Тошкентга келади. “Обод” водий жамоаларига қарши кечадиган шу уч ўйиндан “соғ-омон” чиқса, қолгани силлиқ кечиши мумкин. Тўғри, пешқадам “Оқ-тепа” ҳам бу орада очко йўқотмайди дейиш мушкул. Лекин уларни нисбатан осон рақиблар кутиб турибди. Жамоа Қаршидан уч очко билан қайтадиган бўлса, кейин “Орол”ни қабул қилади. Бу учрашувда ҳам мезбонларнинг ғалабасини тахмин қилиш қийин эмас. “Ғиждувон” билан Ғиждувонда бўладиган учрашувда ҳам “Оқ-тепа” ғалаба қозониш эҳтимоли юқори. Агар Сакаев шогирдлари ҳам шу уч ўйиндан муваффақиятли ўтиб олишса, бу ёғига уларни олий лигадан ҳеч ким тўсиб қолмаса керак?! Тўғри, сўнгги турда “Хоразм” меҳмони бўлишади. Аммо йўлланма тақдири бу учрашувга қолмаслиги мумкин. Фикримизча, пешқадам ҳам шуни режалаштирмоқда. Боиси, ҳаммаси Хоразмдаги ўйинга боғлиқ бўлиб қоладиган бўлса, бу “Оқ-тепа” учун катта таваккал дегани. Қолаверса, ўша учрашувга қадар балки Вали Султонов жамоаси ҳам ўзи келиб улгурар. Натижада баҳс “олий лига ўйинига” айланиб кетар? Яна ким билади, дейсиз?! 

11-турда “Пахтакор-2” нафақат “Оқ-тепа”га, балки “ЎзДонгЖу” ҳам совға тақдим қилишига бир баҳя қолди. “Обод”ни қабул қилган ёш “шерлар” учрашувда ҳисобни очишган бўлса-да, беллашув охирига қадар ҳисобни ушлаб қола олишмади. Жасур Абдураимов шогирдлари биринчи бўлимда бир, танаффусдан кейин икки марта ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур бўлди. Тажрибали рақиб асосий рақибларини хурсанд бўлишига йўл қўймади. 

Пешқадам “Оқ-тепа” ўтган ҳафта “Локомотив-БФК”дан биринчи даврадаги мағлубият аламини олди. Бу учрашув ўтган ҳафта вафот этган “Оқ-тепа” жамоаси маъмури Фарҳод Абдурасуловнинг хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланди. Илдар Сакаев жамоаси учрашувнинг биринчи бўлимида “темирйўлчилар” дарвозасини ишғол қила олмаган бўлса-да, танаффусдан кейин Илдар Магдеев етакчилигидаги футболчилар меҳмонларни тўрт марта майдон марказига чорлади. Тажрибали Магдеевнинг ўзи хет-рикни нишонлади. Икки пешқадамнинг ҳам ғалаба қозониши юқорида ўзгариш бўлмаслигига замин яратди. Уч очколик фарқ сақланиб қолинди.

12-тур олдидан
12-тур ҳам мухлисларга бир қатор қизиқарли учрашувларни тақдим қилади. Хусусан, турнинг марказий учрашувида олий лига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган “Обод” ва “ЎзДонгЖу” жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Тошкентда бўлиб ўтадиган мазкур ўйин жуда кўп нарсаларга ойдинлик киритиб берса ажаб эмас. Яъни, “Обод” очко мағлубиятга учрайдиган бўлса, “бўёқчилар”ни олдинга ўтказиб юбориши билан бир қаторда агар Қаршида ғалаба қозонса, “Оқ-тепа”дан ҳам сезиларли даражада ортда қолиб кетади. Мабодо дуранг қайд этилса, бу “Оқ-тепа”нинг фойдаси учун хизмат қилади ҳатто Илдар Сакаев шогирдлари Қаршида ютқазиб қўйган тақдирда ҳам. Бундай дейишимизга сабаб, пешқадам жиддий рақибларга қарши баҳсларда бошқача ўйин намойиш қилса, ўртаҳол рақибларга ютқазиб қўяверади. Биз ушбу мавсумда бунга жуда кўп марта гувоҳ бўлдик.

Етакчиларни қувиб келаётган “Зомин” ва “Хоразм” 12-турни ўз уйида ўтказади ва катта эҳтимол билан ғалаба қозонади. Тахминимиз ўзини оқласа, юқоридаги кураш қизишда давом этаверади. Аксинча натижага гувоҳ бўлсак ҳам бу кучлилар ўртасидаги курашга кескин таъсир қилмайди. Муборакка сафар уюштирадиган “Цементчи”ни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. Абдумалик Ҳакимов шогирдлари ҳали юқоридан бутунлай умид узишгани йўқ. 

12-тур. 17 октябрь (шанба)
Зомин - Пахтакор-2 
Обод - ЎзДонгЖу 
Хоразм - Ёзёвон-Лочинлари
Машъал-2 - Цементчи
Ғиждувон - Хотира-79
Орол - Косонсой
Насаф-2 – Оқ-тепа
Локомотив-БФК - НБУ-Осиё

Манба: arena.uz
Киритилди: 14:55, 17.10.2015. Ўқилди: 4875 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик