"Милан" клуби Массимилиано Аллегри ва раҳбариятнинг истеъфоси юзасидан расмий баёнот берди.
Жамоа А Серия мавсумини 5-ўринда якунлади ва Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмади.
"Ўтган мавсумдаги умидсизликдан сўнг, клуб раҳбарияти олдига Чемпионлар лигасига қайтиш ва А Серияда барқарор ғалабалар учун пойдевор яратиш вазифаси қўйилган эди. Мавсумнинг катта қисмида биз А Серияда кучли иккиликда бордик ва скудетто учун курашиш учун реал имкониятларга эга эдик.
Мавсумнинг якуний қисми шу вақтгача кўрсатилган савияга умуман мос келмади, кечаги сўнгги ўйиндаги ("Кальяри"дан 1:2 ҳисобида учралган мағлубият – таҳр.) ачинарли мағлубият эса мавсумни шубҳасиз муваффақиятсизликка айлантирди. Энди ўзгаришлар ва футбол операцияларини ҳар томонлама қайта ташкил этиш вақти келди.
Биз бош директор Жоржио Фурлани, спорт директори Игли Таре, бош мураббий Массимилиано Аллегри ва техник директор Жеффри Монкада билан хайрлашамиз. Уларнинг ҳар бирига "Милан"даги фаолияти давомидаги меҳнати ва садоқати учун миннатдорчилик билдирамиз. Кейинги тайинловлар келаси мавсумга тайёр бўлиш мақсадида белгиланган тартибда амалга оширилади", — дейилади "россонерилар" баёнотида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).