Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Зомин” марказий стадионида футбол ўйнаса бўладими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хабарингиз бор, ҳар ҳафта биринчи лига жамоаларининг уй стадионларини таништириб боряпмиз. Бугун “Зомин” жамоасининг уй стадиони бўлмиш “Зомин” марказий ўйингоҳи ҳақида сўз юритамиз.

“Сўғдиёна” жамоаси Жиззах шаҳридаги янги стадионига эга бўлгунига қадар уй учрашувларини “Зомин” марказий ўйингоҳида ўтказганидан мухлисларнинг хабари бор. Мураббийлар доим стадиондан норози бўлганликларини яширишмаган. Лекин инсон ўз кўзи билан кўрмагунига қадар аниқ тасаввурга эга бўлмас экан. Сафарим давомида шунга амин бўлдимки, мураббийлар бекорга Зоминда ўйнашдан бош тортишмайди. Чунки бунга етарлича сабаблар бор. Биз ечиниш хона, трибуналар ҳақида гапираётганимиз йўқ. Боиси, кичкина бўлса-да, ечиниш хонаси бор. Айрим стадионларникидан фарқли равишда хонага кирганингизда бўғзингизга ёмон ҳид урилмайди. Трибуналарнинг ҳолати ҳам кўнгилдагидек. Биринчи лиганинг аксар стадионларидан яхшироқ. ОАВ учун махсус жой ажратилган. Ишлаш-ишламасгини билмадикку, табло ҳам бор. Аммо чиройли футбол учун энг кераклиси бўлган майдоннинг сифати жуда хунук ҳолатда. Бунга суратларда ҳам гувоҳ бўласиз. 

Биз бугунги қадар биринчи лиганинг аксар стадионларини ўз кўзимиз билан кўрдик. Лекин майдоннинг сифатида бу даражада ёмон бўлган ўйингоҳни кўрмагандик. Очиғи, бу майдонда тўпсиз тўғри масофага тез югурсангиз йиқилиб, оёғингизни лат едиришингиз мумкин. Назоратчилар учрашув қайдномасини тўлдирар экан, майдонга баҳо қўйиши керак бўлади. Билишимча, майдоннинг ҳолати 2 баҳога лойиқ кўрилса бу стадионда расмий ўйин ўтказилмасиги керак. Агар “Зомин” марказий ўйингоҳининг майдони уч баҳога лойиқ кўрилаётган бўлса, демак, биринчи лиганинг қолган стадионлари майдонига индамасдан 5 қўйиш лозим. Ҳайрон қоласан киши, ПФЛ қандай асосларга кўра майдонларни қабул қилади? Ҳар баҳорда бир марта келиб, жамоаларнинг стадионларини кўриб кетиш шунчалик қийинми? Бундай ўйингоҳларда расмий учрашувлар ўтказилса, расмий ўйинлар мамлакат футболининг юзи бўлса, қандай қилиб оддий ҳақиқатга кўз юмиш мумкин? Албатта буни ОАВ кўтариб чиқиши, кейин уларга ёмон кўриниши керакми? Стадион мутасаддиларига ҳам қойил. Бир йил аввал ҳам мураббийлар майдоннинг ҳолатидан нолирди, ҳозир ҳам. Ортда қолган бир йил давомида стадион масъулларига нима иш қилишган? Меҳмонлар майли, бир йилда бир марта меҳмон бўлишади? Маҳаллий ўйинчиларчи? Бундай майдонда футбол ўйнаб бўладими? Футбол мухлислар учун деймиз. Ишқибозларга чиройли футбол керак. Чиройли футбол яхши майдонда ўйналади. Мухлисни ёмон трибунага жойлаштириб, яхши майдонда зўр футбол намойиш қилинг, ишқибоз умуман ўтирган жойига қарамайди. Чунки мухлис стадионга дам олиш учун келади. 90 дақиқа бир-бирини хатосини кутиб ўтирадиган ўйинлар ҳеч кимга керак эмас.

Манба: arena.uz
Киритилди: 21:47, 19.10.2015. Ўқилди: 6457 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик