Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1938 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бабаян ва Слуцский - икки паралел чизиқ

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу мақоланинг яралишига МДҲнинг икки терма жамоасининг расмий турнирларда бирин-кетин қайд этган ижобий натижалари сабаб бўлди. Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон терма жамоаларини бирлаштириб турган бошқа омиллар ҳам йўқ эмас - ҳар икки жамоа оғир ҳолатда эди, уларга деярли бир вақтда икки ёш мутахассис бош мураббий этиб тайинланди, натижалар эса кескин яхшиланди. Умуман олганда, параллель чизиқлар кўп.

Термагача йўл

Таъкидлаш лозим, ҳар икки мураббийнинг футболчилик фаолияти анча камтар бўлиб, катта клубларда, шон-шуҳратлар остида ўтмаган. Лекин энг муҳими шуки, улар футбол ичида улғайишган ва бу спорт турининг барча нозик жиҳатларини тўла-тўкис билишади. Иккалови ҳам мураббийлик соҳасига эрта кириб келиб, дарҳол ташкилотчилик ва раҳбарлик салоҳиятларини намойиш қила олишган. Замонавий тилда «менежерлик» деб аталадиган вазифани кўнгилдагидек уддалашмоқда. Яна бир эътиборли жиҳати, ҳар икки мураббий бошқарган клублар ўз чемпионатларида етакчилик қилиб, ҳам чемпионат олтин медаллари, ҳам кубокка эга бўлишган. Шунингдек, Бабаян ва Слуцкий тенгдош бўлиб, терма жамоалар бошқарувини ҳам бир вақтда қўлга олишди. Тасодифни қарангки, Россия ҳам, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бу мураббийлар лавозимга тайинланган вақтда таҳликали ҳолатда эди. Бу ўринда гап кўпроқ Россия термасига тааллуқли, чунончи, ўртага Евро-2016 финал босқичи масаласи қўйилганди. Бизда эса вазият бошқачароқ бўлиб, Миржалол Қосимовнинг истеъфосига Пхень­яндаги мағлубият сабаб бўлди. Ваҳоланки, баримиз КХДР билан учрашувдан фақат ғалаба кутгандик. Лекин жаҳон футболида шунақаси ҳам учраб туради. Мисол учун, Голландия термасини олайлик: Европа миқёсида анчагина кучли саналган «учар голландлар» кутилмаганда навбатдаги ЕЧ олдидан саралаш ўйинларининг расвосини чиқаришди ва Франциядаги чемпионатни фақат томошабинлар сифатида кузатадиган бўлишди. Айтганча, сўнгги ЖЧда ҳам кутилмаган мағлубиятлар ва омадсизликлар учраган: Бразилия - Германия - 1:7, мезбонларнинг 0:3 ҳисобида Голландия термасидан енгилиши, амалдаги жаҳон чемпиони - испанларнинг муваффақиятсизлиги, Англия, Италия ва Россия термаларининг ажабтовур ўйинлари... Хуллас, Слуцкий жамоани Капеллодан қабул қилиб олган вақтда Евро-2016нинг саралаш ўйинлари поёнига етаётган, руслар бу ёғига очко йўқотишга ҳақлари қолмаган эди. Яхшики, Слуцкий очко йўқотмади ва Россия термасининг Францияга боришини таъминлади.

Қосимов ўрнига келган Бабаян эса термамизни саралашнинг илк туридан кейин қўлга олди. Лекин бу пайтда ҳам вазият ўта чигал эди. Қуйида шуларга батафсил тўхталамиз.

Ишончсизлик ва сарказм

Мутахассисларнинг тайинланишидан кейинги танқидлар, ҳар икки мамлакат ФФлари раҳбарларига бўлган эътирозлар етарлича кузатилди. Аммо ҳар ҳолда, Россияда Слуцкийга нисбатан ишонч кўпроқ эди: у ерда фақат мураббийнинг ҳам ЦСКАда, ҳам терма жамоада қандай иш олиб бориши муҳокама қилинди. Муҳими, мазкур савол фақат тор доирада, йўл-йўлакай кўриб чиқилди ва танқидчиларнинг эътирозларига эътибор қаратилмади. Натижалар шуни кўрсатдики, Слуцкийнинг иккала вазифада ҳам қолиши ўзини оқлади.

Бизда эса воқеалар бироз бошқачароқ ривожланди: Бабаян «Пахтакор»даги ишини бутунлай тўхтатиб, бор диққат-эътиборини фақат терма жамоага қаратди. Очиғини айтсак, аслида бу масала ҳам муҳокамага арзимайди. Чунки ҳозир масалани борича қабул қилишимиз ва бу қарор фақат «плюс» келтириши учун ҳаракат қилишимиз лозим. Қарор эса ҳозиргача фақат «плюс»га олиб келди: уч ўйинда 9 очко - ажойиб натижа, ахир. Лекин Бабаян манзилига ёғилаётган танқид ва кесатиқлар ҳозиргача тўхтамаяпти. Гоҳ уни Яманга қарши ўтган кичик ҳисобли ўйин учун танқид қилинса, гоҳ ёмғирни «Филиппиннинг ўз ўйинини кўрсатишига халал бергани» ҳақида бонг урилмоқда... Лекин ўша танқидчилар термамиз Филиппинга узоқ давом этувчи парвоз билан етиб борганини, ўйин уларнинг майдонида, улар одатланган об-ҳаво остида кечганини ўйлаб кўришса ёмон бўлмасди. Бундай эътирозлар фақатгина Бабаянни шахсий душмани сифатида кўрадиганлардангина чиқиши мумкин, холос. Агар уларнинг фикрини инобатга олсак, Самвел Вячеславовичнинг ўзи ҳам, унинг шогирдлари ҳам «бир пулга қиммат». Аммо биз ҳозирча фақат кўришимиз мумкин бўлган реал вазиятларни кузатяпмиз: учта ўта муҳим ғалаба, уларнинг иккитаси рақиб майдонида (!) йирик ҳисобда қўлга киритилди. Бу ўринда Баҳрайнга қарши умумий «ҳисоб-китоб»ларни назарда тутмаяпмиз. Биласизки, натижалар шу пайтгача одамни қувонтирадиган даражада эмасди.

Қолган ишлар эса ҳали олдинда ва фарқ ҳам айнан шунда: Россия термаси вазифани бажариб бўлди. Бизнинг жамоа эса ушбу босқичда яна 4та, кейингисида эса (худди шундай бўлишига ишонамиз) яна бир неч-та ўйин кутиб турибди. Якуний хулосаларни эса тахминан бир ярим йилдан сўнг, ЖЧ-2018га саралаш босқичлари якунланганидан сўнг чиқарамиз.

Ҳозирча икки терма жамоани бир-бирига яқинлаштириб турган ва фарқлаётган жиҳатлар ана шулардан иборат. Бизнингча, бу қиёсларда параллель чизиқлар нисбатан кўпроқ. Энди эса ўйин борасидаги ўхшашлик ва фарқларга назар соламиз.

 

Жамоаларнинг ўйини

Бу таҳлиллар ҳар икки жамоага ҳам бирдек тааллуқли. Чунончи, Россия термасида ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам мураббийлар алмашинувидан сўнг ўйин услубида маълум ўзгаришлар юзага келганини фақатгина футболни тушунмайдиган ёхуд бунга интилмайдиган одамгина сезмаслиги мумкин.

1. Спортча «жаҳлдорлик» - «уйда» ҳам, «сафар»да ҳам рақибга нисбатан устунлик қилиш.

2. Барча ўйинларда ҳужумкорликка эътиборнинг ошиши, олдингидек прагматик ёндошувдан воз кечиш.

3. Ўйинларда янги усуллар - асосан таркибга янги чақирилган футболчилар хизматидан фойдаланиш.

Бошқача айтганда, ҳар икки мутахассис таркибни аниқлаш жараёнида ўз фалсафасига тўғри келадиган футболчиларга кўпроқ эътибор қаратишди. Бунда албатта, тактикадаги жиҳатларга ҳам ўрин берилган (масалан, ҳатто ўйин чизмаси ўзгартирилган тақдирда ҳам, футболчилар рақибга сўнгги дақиқаларгача босим ўтказаверишади).

Ана энди айтингчи, азизлар, терма жамоамизда ким ва қаерда ўйнаётганининг нима аҳамияти бор? Самвел Бабаян бугун 100 фоизли натижа кўрсатмоқда. Шундай экан, мухлисларнинг эътирозига сабаб нима? Бундан ҳам ортиғини талаб қилиш - 200 фоизли натижа деганими?! Лекин бунинг иложи йўқ: натижа ё ижобийлик касб этади ёки умуман бўлмайди. Шукурки, термамизда ҳозир кўрсаткичлар жуда яхши. Шунинг учун бизнингча, жамоамизни танқид қилишга ҳеч бир асос йўқ. Таркибдаги ўйинчиларнинг номларига эмас, улар бажараётган ишларга, эришаётган натижаларга қараганимиз маъқул эмасми?! Зеро, мураббийни терма жамоага тайинлашни мамлакатимизнинг энг яхши мутахассислари маслаҳат беришган. Демак, айни пайтда биз - мухлислар термага ҳар томонлама руҳий мадад бериб, қўллаб-қувватлаганимиз маъқул. Чунки бу - бизнинг ТЕРМА ЖАМОА, у бизда яккаю ягона ва бу - ЭНГ МУҲИМИ эмасми?! Унга эса бугунги кунда энг муносиб футболчилар жалб этилган. Хулосалар ҳозирча мана шундай. Биз ўйин борасида бежиз ўзимизнинг терма жамоага кўпроқ эътибор қаратмадик - чунки руслар айни пайтда анча хотиржам бўлиб қолишди. Ишонамизки, яқин келажакда биз ҳам худди шундай ҳолатдан завқ оламиз.

P.s.: Мураббийларнинг шахсий сифатлари

Бабаянни Слуцкий билан шахсий сифатлар борасида таққослаш учун россиялик журналистлар, мураббийлар ва футболчиларнинг у ҳақдаги фикрлари билан танишиб чиқдик. Маълум бўлишича, Леонид Слуцкий - ҳаётда ўта камтар, босиқ ва кўнгли дарё инсон экан. Мураббий сифатида эса ўта талабчан. Шубҳасиз, уни танқид ҳам қилиш мумкин, аммо ҳозирча термадаги ишларида бирор камчилик сезилмади. Яхшиси, танқид билан русларнинг ўзлари шуғулланганлари маъқул. Зеро, Россия чемпионатида буни қойиллатадиган мутахассислар етарлича.

Самвел Вячеславович эса умуман бошқа масала.

Мен олдинроқ, терма жамоага Миржалол Қосимов мураббийлик қилган вақтларда уни ҳар томондан қўллаб-қувватлаганман. Лекин шунинг баробарида, айрим ўйинларга боғлиқ таҳлилларимни унга кўрсатиб, камчиликларни ҳам очиқ-ойдин айтганман. Шубҳасиз, булар - танқид эди ва Қосимов уларга эътироз билдириб, мендан хафа бўлмаган. Бинобарин, иш бор жойда камчилик албатта, бўлади ва Қосимов ҳам буни жуда яхши тушунарди. Агар кимдир танқидни жавоб зарбаси ёки ўч деб тушунса, у биз билан ҳамфикр эмас. Айни пайтда термани Бабаян бошқармоқда ва уни ҳам жиддий танқид қилишга ярайдиган асос йўқ, ҳозирча. Лекин уни Слуцкий билан қиёслар эканман, бир омилга эътибор қаратмасам бўлмайди.

Самвел Бабаян россиялик ҳамкасбидан фарқли ўлароқ, «камтар ва босиқ» эмас. У ҳаётда ҳам ўта қизиққон, янгиликка ўч инсон. Бабаян иш жараёнида ҳам ўша серҳаракатлилигича намоён бўлади. Чунончи, у ҳалигача тинмай ўқийди, барча майда-чуйдага эътибор қаратади. У учун энг муҳими - ўрганганлари ишда ёрдам берса, бас. Менимча, айнан шу хусусият билан у юртимиздаги бош­қа мураббийлардан кескин фарқ қилади.

***

Сўнгсўз ўрнида мақолага қарши билдириладиган танқидларга олдиндан жавоб беришни истардим. Тасаввур қилинг, эртага терма жамоамизга Вадим Абрамов ёки Рўзиқул Бердиевни, Игорь Шквирин ёхуд Андрей Фёдоровни, борингки, қандайдир «Вася Иванов»­ни ёки бўлмаса бошқа бировни бош мураббий қилиб тайинлашди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен бор кучим билан ўша инсонни қўллаб-қувватлайвераман. Чунки бундай вақтларда танлов ЭНГ КУЧЛИ ва ЭНГ ЛОЙИҚ инсонларда тўхтайди. Айнан шунинг учун ҳам уларни ёқлайман.

Бизнинг имкониятларимиз унчалик катта эмас: ўз фикрларингни ОАВга етказиш ҳам чакки эмас, лекин кўп ҳолларда бу фикрлар ё беэътибор қолиб кетади ёки улар умуман бошқача маънода талқин қилинади. Ёхуд сенинг позициянг учун рўйи-рост ҳақорат қилишдан ҳам тоймайдилар (мен бундайларга жавоб қайтаришни ўзимга эп кўрмайман). Бугун терма жамоани Бабаян бошқаряпти ва  унга ҳурмат ҳамиша кафолотланган. Мен уни терма жамоани бошқараётгани учунгина эмас, бундай мураббийлар камлиги учун ҳам қўллайман.

Мухолифларим учун қанчалик ғайритабиий бўлмасин, Миржалол Қўшоқович билан муносабатларимиз ҳам аввалгидек сақланиб қолган. Негаки, Қосимов ҳам, Бабаян ҳам ўз ишларини аъло даражада биладиган, футболимиз ривожи учун чин кўнгилдан жон куйдираётган инсонлар тоифасидан. Улар шунингдек, футболимиз тараққиёти учун ОАВнинг ўрни нақадар муҳимлигини ҳам яхши тушунишади. Бу инсонлар ўз имкониятлари даражасида хизмат қилишмоқда. 

Манба: InterFutbol газетаси

 
Киритилди: 13:18, 23.10.2015. Ўқилди: 4239 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.