Бугун 17 январь, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 16.01.2026 00:45
      • Комо
      • 1:3
      • Милан
      • 17.01.2026 00:45
      • Пиза
      • 1:1
      • Аталанта
      • 17.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Интер
      • 17.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Сассуоло
      • 18.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Ювентус
      • 18.01.2026 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Женоа
      • 18.01.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Фиорентина
      • 18.01.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Рома
      • 16.01.2026 16:30
      • Япония
      • 1:1
      • Иордания
      • 16.01.2026 20:30
      • Вьетнам
      • 3:2
      • БАА
      • 17.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Хитой
      • 17.01.2026 20:30
      • Австралия
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 17.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Жирона
      • 17.01.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Леванте
      • 17.01.2026 20:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 17.01.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 18.01.2026 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Вильярреал
      • 18.01.2026 18:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Валенсия
      • 18.01.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Алавес
      • 18.01.2026 22:30
      • Сельта
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 17.01.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.01.2026 20:00
      • Челси
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.01.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Бёрнли
      • 17.01.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 17.01.2026 22:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Арсенал
      • 18.01.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.01.2026 21:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Эвертон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 20 46
2 Милан 20 43
3 Наполи 20 40
4 Ювентус 20 39
5 Рома 20 39
6 Комо 20 34
7 Аталанта 21 32
8 Болонья 20 30
9 Лацио 20 28
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 20 22
14 Парма 20 22
15 Женоа 20 19
16 Кальяри 20 19
17 Лечче 20 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 21 14
20 Верона 20 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Пиза 1-1 Аталанта

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 22:00 Торино - Рома
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 22:30 Кремонезе - Верона
20/01 00:45 Лацио - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жердан Шакири: «Муҳими - энг яхши лигага ўтдим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Швейцария термаси етакчиси Жердан Шакири ажойиб лақабларга эга - «Сеҳргар маҳлуқ», «Шак Атак»... Шунинг баробарида у майдонда феноменал техникаси билан ажралиб туради. Мухлислар айниқса, Шакирининг ҳаракатчанлиги ва нозик финтларини қадрлашади. Шубҳа йўқ, у Владимир Петкович бошқарувидаги Швейцария миллий жамоасида муҳим ўрин тутади. Дейлик, ЖЧ-2014да Жердан эсда қоларли «хет-трик» қайд этиб, деярли бир ўзи швейцарияликларни 1|8 финал босқичига бошлаганди. Тўғри, охирги вақтларда клуб футболида унинг ишлари унча юришмаяпти. 2012 йили катта шов-шув билан «Базел»дан «Бавария»га ўтган Шакири немис грандининг асосий таркибига ўрнашолмади. Лекин ЧЛда ғалаба қозонди, Германиянинг 3 карра чемпионига  айланди. «Интер» (Милан)даги ярим йил ҳам унча муваффақият келтирмади. Натижада футболчи янги илҳом манбасини излаб, Англиянинг «Сток Сити» клубига йўл олди. Миллий жамоаси таркибида 50та ўйинда иштирок этиб, 17та гол урган «Сеҳргар маҳлуқ» FIFA.com сайтига берган интервьюсида фаолиятидаги жиддий ўзгаришлар хусусида ҳам фикр юритди.

- Бундеслига ва «А» сериясидаги омадсизликдан сўнг АПЛга юзландингиз. Бу лигаларнинг энг кучли жиҳатларини санаб бера оласизми?

- Германияда тартиб-интизом биринчи ўринда. Немислар учун тартибли футбол ҳаммасидан муҳим ҳисобланади. Италияда тактикага алоҳида ёндашилади. Англия футболи эса ҳужумкорликка асосланган. Бу ерда ўйин шиддати жуда баланд ва томошабоплик шунга яраша. Премьер-лиганинг саноқли ўйинларида майдонга тушган бўлсамда, футбол оламининг энг яхши биринчилигига тушганимни яққол ҳис қиляпман.

- «Бавария» ва «Интер»даги фаолиятдан сўнг энди «Сток Сити» учун ўйнаяпсиз. Ҳозирги клубингизнинг собиқ жамоаларингиз даражасига чиқишига ҳали анча борлиги хусусида баҳслашолмасангиз керак...

- Тўғри, «Сток» халқаро обрўга эга эмас. Аммо муҳими, клубнинг мақсади, иштиёқи баланд. Раҳбарлар «Сток»ни еврокубокларда кўрмоқчилар. Айнан шу нарса мени бу ерга чорлади. Умуман, «Сток»да ҳам ўйин, ҳам шахс сифатида мукаммалликка эришиш имкониятига эгаман. Зеро, хоҳишим - кўпроқ ўйнаш, жамоа билан фақат олдинга интилиш.

- 2010 ва 2014 йиллардаги ЖЧда иштирок этдингиз ва айни пайт Швейцария термасининг шубҳасиз, етакчиларидан бири ҳисобланасиз. Ўз ўйинингизга қандай тавсиф берасиз ва шахсан сизга La Nati услуби маъқулми?

- Биз Оттмар Хитцфельд бошқарувида ажойиб футбол кўрсатдик. У кўплаб ёшларга ўйнаш имкониятини бериб, катта тараққиётга асос солди. Хусусан, менга ҳам чексиз ишонч билдирдики, бундан кучимга куч қўшилди. Айнан шу ишонч туфайли Швейцария футболи олдинга қадам ташлади. Ҳозир ҳам ҳужумкор футболга таяняпмиз ва бу айни мен хоҳлаган ҳолатдир. Умуман, охирги йилларда маълум даражада муваффақиятларга эришдик. Шунинг натижасида кўплаб ёш футболчиларимиз танилишди ва эндиликда нафақат терма жамоа, балки клубларда ҳам муносиб тўп суришмоқда. Мисол учун, бундеслига ва бош-қа хорижий лигаларда ўйнаётган юртдошларимиз сафи сезиларли даражада кенгайди.

- Швейцария термаси Бразилиядаги мундиалда гуруҳ босқичидан ўтгач, аргентиналикларга қарши ўйинда  сезилар-сезилмас даражада устунликни бериб, қўшимча бўлимларда ютқазди. Германия, Аргентина ёки Бразилия термалари каби грандларни ютишинглар учун нима етишмаяпти?

- Ҳа, ЖЧ-2014 унутилмас хотираларни тақдим этди. Ахир 8та энг кучли жамоа орасига тушишимизга бир баҳя қолди. Фақат турнир ғолиблигига даъвогарлардан бири - Аргентина термасига бас келолмадик. Ўша ўйиннинг ўзи эҳтиросларга бой бўлди, биз ғалабага жуда яқин келдик. Йўқ, «Жамоамизга омад етишмади», деёлмайман, аксинча, рақиб эффектлироқ ўйнади. Агар бундай жамоаларни енгишни истасангиз, ҳар қандай кичик имкониятдан ҳам фойдаланишингиз шарт. Айнан шу нарсани уддалай олмадик ва бунинг оқибатида мағлубиятни тан олдик. Аргентиналиклар эса, унча-мунча вазиятда раҳмни йиғиштириб қўйиб, деярли ҳар бир имкониятдан самара чиқаришга одатланишган.

- Битта ўйинда 3та гол уриш - бу доимо улкан воқелик. Сиз эса бутун сайёра кўз ўнгидаги ЖЧда шундай натижага эришдингиз...

- Гондурас термасига қарши баҳсда бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Чунки бунгача эквадорликларни 2:1 ҳисобида енгиб, французларга ютқазгандик - 2:5. Хуллас, гуруҳдан чиқиш учун бор кучимизни бир жойга жамладик ва ўз салоҳиятимизга ишондик. Зеро, Франция термасига хунук тарзда енгилганимиздан сўнг ОАВда турли саволлар туғилганди. Хайриятки, танқидларнинг таъсир ўтказишига йўл қўймадик. Тўғри, ўша ўйинда «хет-трик» қайд этганим кўпроқ эсланади, аммо бутун жамоа яхши футбол кўрсатганди. Демоқчиманки, 3та голни ҳам шерикларим туфайли урдим.

- ЖЧ-2014дан сўнг Оттмар Хитцфельд ўрнини Владимир Петкович эгаллади. Асосий дарвозабон Диего Бенальо ҳам термадаги фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Шундан буён жамоада нима ўзгарди? Зеро, Евро-2016 саралашини ҳам омадли якунладинглар.

- Ҳа, баъзи ўзгаришлар бор. Бир қатор футболчилар жамоа билан хайрлашишди, яна кимлардир нафақага чиқишди. Лекин терманинг ядроси сақланиб қолди. Шунинг баробарида сафимизни ёш иқтидорлар тўлдиришди. Мамлакатимизда истиқболли ёшларнинг кўплиги - бу миллий жамоамиз ютуғи. Айни пайт кўплаб ёшлар супер-лига ёки хорижда тўп сурмоқдалар. Айнан уларнинг интилишлари эвазига муносиб рақобат юзага келган. Шунингдек, янги мураббий ҳам жамоамизга қандайдир ўзгачалик киритишга уриняпти.

- Келажакка назар солиб айтингчи, Швейцария термаси ЖЧ-2018да қандай кўриниш олади? У саралашдан ўтиб, 2014 йилги натижасини яхшилашга қодирми?

- Ҳар бир жамоа жаҳон чемпионатида ўйнашни истайди, лекин олдиндан бирор ваъда бериш ярамайди. Қолаверса, бизнинг эътиборимиз аввало, Евро-2016га қаратилган. Демоқчиманки, Франциядаги қитъа чемпионатида аввалги натижаларимиз тасодиф эмаслигини исботлашимиз зарур. Умуман, ҳар бир йирик турнир иштирокчиси бўлишни мақсад қилганмиз ва ўз кучимизга ишонамиз. Зеро, жамоамизда тажриба ва ёшлик шижоати ажойиб тарзда уйғунлашган.

- EA Sportsнинг FIFA15 ўйинларига ишонсак, кўрсаткичларингиз қуйидагича: тезлик - 92, дриблинг - 86, зарба кучи - 84, ҳимоявий ҳаракатлар - 57 ва бош билан ўйнаш - 37. Демак, энг кучсиз томонингиз - бош билан ўйнаш. Бунга қўшиласизми?

- Афсуски, шундай. Чиндан ҳам, дриблинг бобида чакки эмасман, старт тезлигим юқори ва фақат бош билан ўйнашда сустроқман. Аммо ҳимоядаги ҳаракатларимга юқорироқ баҳо беришса бўларди...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:11, 28.10.2015. Ўқилди: 2374 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Верона Гифт Орбан 7
5 Милан Рафаэл Леау 7
6 Болонья Риккардо Орсолини 7
7 Интер Хакан Чалханоглу 7
8 Наполи Расмус Хейлунд 6
9 Удинезе Николо Дзаньоло 6
10 Рома Матиас Соуле 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.