Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1931 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Франциялик мутахассис ўзбек боксчиларининг Лос -Анжелес Олимпиадасидаги имкониятларига баҳо берди!

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, "Странджа" турнирида боксчиларимиз ажойиб натижалар қайд этишди. Мазкур мусобақани франциялик блогер, ижтимоий тармоқларда RienQuelaBoxe номи билан танилган Мусса Манг ҳам кенг кўламда ёритиб борган эди. Биз у билан турнир мобайнида дўстлашдик ва куни кеча Мусса билан боғланиб, қисқача суҳбат қурдик.

- Ўзбекистондан саломлар!

- Мендан ҳам саломлар бўлсин!

-  "Странджа" турнирини ажойиб тарзда ёритдинг, таассуротлар қандай?

- Албатта, ижобий. Жуда қизиқарли бўлди.

- Ўзбекистон терма жамоаси иштироки ҳақида қандай фикрдасан?

- Мен учун мусобақада ўзбек боксчилари катта устунликка эга бўлишди. Жамоангиз 4 та жаҳон чемпиони ва кўплаб етакчилар қаторида Озодбек Алиев каби илгари биз кўрмаган ёш истеъдодлар билан ташриф буюришди. Аёллар орасида ҳам чемпионлар ва финалчилар кўп бўлди. Ўзбек қизлари ҳам эркак боксчилар каби юқори даражага чиқиб боришмоқда.

- Дўстим, сенга қайси боксчимизнинг ҳаракатлари  кўпроқ ёқди?

- Тўрабек Ҳабибуллаев ҳамда Фазлиддин Эркинбоев. Алоҳида биттасини таъкидлаш керак бўлса, Ҳабибуллаевни айтган бўлардим. Чунки унда рақобат жуда кучли бўлди.

- Қизларимиздан-чи?

- Навбаҳор Ҳамидованинг услуби менга кўпроқ ёқади. Миланда бўлиб ўтган Олимпия саралаш турнирида унинг ҳаракатларидан завқ олгандим. Шунингдек менга Сабина Бобоқулова, Феруза Казакова, Азиза Зокирова ва шу мусобақада таниганим Нигина Ўктамова ҳам яхши таассурот қолдирди.

-Умуман ўзбек бокси ҳақида нималарни айта оласан?

- Мен ўша Собиқ Иттифоқ бокс услуби мухлисиман. Табиийки, ўзбек ва бутун Марказий Осиё боксини қадрлайман. Натижалар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Қозоғистонлик дўстларимга ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим мумкин-ки, ҳозир ўзбек бокси олдинда. Бир қатор буюк чемпионларига эга.

-Нима деб ўйлайсан, Ўзбекистон терма жамоаси Лос-Анджелес Олимпиадасида ҳам энг кўп олтин медални қўлга кирита оладими?

-Париж Олимпиадасидаги натижани такрорлаш қийин бўлади. Кўп давлатларда бокс ривожланяпти ва жиддий тайёрланишмоқда. Бироқ Ўзбекистон ўзининг юқори даражасини сақлаб қолса ва аёллар терма жамоаси 2024 йилга нисбатан рақобатбардошроқ бўлса, энг кўп олтин медалларни қўлга киритиши мумкин. Нега энди бундай кучга эга жамоа энг кўп медалларни қўлга киритишни мақсад қилмаслиги керак?

- Яна қайси ўзбек боксчиларини яхшироқ  биласан?

- Мен кўпчилигини кузатиб ва яқиндан таний бошладим. Юқорида айтиб ўтганларимдан ташқари Самандар Олимов, Исроилов, Умматалиев, Зокиров, Дўсматов, Болтаев, Мўйдинхўжаев,  Жалолов, Жалилов, Арман, профессионал боксдаги Мелиқўзиев ва Аҳмадалиевни кузатиб бораман.

- Ўзбек боксчиларининг кучли жиҳати нимада деб ўйлайсан?

- Бу феъл-атворда! Рақибдан кўра кўпроқ нарсани қила олишга қатъийлик бор. Яна такрорлайман, боксчиларингизни олдинга бошлайдиган жиҳат кучли характер!

- Ватандошларинг ва бизга яхши таниш бўлган Биллал Беннама ҳамда Софиян Умияни навбатдаги Олимпиадада ҳам кўришимиз мумкинми?

- Бугунги Билал Беннама учун 2028 йилги Олимпия ўйинлари жуда қийин вариант... Лекин у Парижда бой берилган олтин медални хоҳлайди. Софиян Умияга келсак, у тўртинчи бор Олимпиадада иштирок этиш истагини билдирмаяпти. Тўғриси бу мени ҳайратда қолдирмоқда. Лекин аслида нима бўлади, ҳозирча номаълум.

- Мусса сенга омад тилайман ва ўз ўрнида бутунжаҳон бокси ривожидаги меҳнатдан асло чарчамагин!

- Сенга ҳам раҳмат. Шу ўринда айтиб ўтмоқчиман-ки, ўзбек боксчилари билан учрашиш ва улар билан мулоқотда бўлиш менга жуда ёқди. Улар мени худди қозоғистонлик дўстларим каби кутиб олишди. Халқингиз жуда саховатли, бу ҳам уларнинг кучи.
Мураббийингиз Тўлқин Қиличевни 2024 йилги Олимпия саралаш турнирида биринчи марта Италияда учратгандим. У билан яна кўришганимдан хурсанд бўлдим. Бу сафар қисқача суҳбатлашдим. Соғлиғи туфайли мунтазам Парижга бораётган экан. Унга саломатлик тилайман. Аллоҳ Ўзбекистонни ва атрофидаги мамлакатларни ўз паноҳида сақласин!

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 23:27, 10.03.2026. Ўқилди: 2825 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик