Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

Флик бошчилигида «Барселона» 34 турдан кейинги очколар бўйича Ла Лига рекордини такрорлади [3097]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2295]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2090]

Фергюсоннинг тоби қочди [1958]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1943]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1544]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1516]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1458]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1315]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1315]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 34 88
2 Реал Мадрид 34 77
3 Вильярреал 34 68
4 Атлетико 34 63
5 Бетис 34 53
6 Сельта 34 47
7 Хетафе 34 44
8 Атлетик Бильбао 34 44
9 Реал Сосьедад 33 43
10 Осасуна 34 42
11 Райо Вальекано 34 42
12 Валенсия 34 39
13 Эспаньол 34 39
14 Эльче 34 38
15 Мальорка 34 38
16 Жирона 34 38
17 Алавес 34 36
18 Севилья 33 34
19 Леванте 34 33
20 Реал Овьедо 34 28

Ўтган ўйинлар. 34-тур

34-тур Жирона 0-1 Мальорка
34-тур Вильярреал 5-1 Леванте
34-тур Валенсия 0-2 Атлетико
34-тур Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
34-тур Осасуна 1-2 Барселона
34-тур Сельта 3-1 Эльче
34-тур Хетафе 0-2 Райо Вальекано
34-тур Бетис 3-0 Реал Овьедо
34-тур Эспаньол 0-2 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 34-тур

05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболча сирли «тил» ёки чемпионлар нега чарчашмоқда?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

- Шунча шароит, имконият ва маҳорат мужассам бўла туриб,  «Челси»нинг ишлари нега юришмаяпти?

- Мавсум якунига кўра, миллий чемпионатимиз олий лигасида қайси жамоа ғолиб чиқади?

- Самвел Бабаян шогирдлари КХДР термасидан устун эканликларини қай тариқа исботлашади?

Ҳозир ҳар қайси футбол мухлисини юқоридаги саволлар ўйлантираётгани табиий. Уларнинг айримлари айнан шу саволлар билан бизга мурожаат қилиб улгуришди ва энди бу борадаги шахсий мулоҳазаларимизни кутишмоқда. Албатта, ҳар 3та саволга аниқ ва дангал жавоб бериш мушкул, унча-мунча мутахассис ҳам бунга журъат этмайди. «Вест Хэм» - «Челси» учрашувидан аввал рус ҳамкасбларимиз мезбон жамоанинг гол уриши масаласини алоҳида муҳокама қилишгани ва улардан ҳеч бири якуний тахмин билдирмагани ҳам фикримизни ёрқин далилидир. Ҳамкасбларимиз гарчи «Челси» ўйинидаги беқарорликни жуда яхши тушуниб турган бўлсаларда, «Вест Хэм»га тўла ишонишмади. Қандай ишонишсин?! Ахир гап «Челси» том маънода нималарга қодирлигини теран англайдиган мутахассислар ҳақида кетяпти ва ақллилик «бало»си уларни кутилмаган тахминлар бобида адаштираверади. Йўқ, очиғи, «Вест Хэм»нинг ғалабаси кутилмаганлик доирасидан четдаги масаладир. Негаки, Славен Билич шогирдлари бу мавсум ўзгача шашт билан тўп суришмоқда.

Хуллас, «Челси»га нима бўляпти ўзи? Фикримизча, бу саволга соф футболча «тил» билан жавоб бериш мушкул. Чунки Жозе Моуриньо шогирдлари ҳамон ўзларига муносиб ўйин кўрсатишмоқда. Хўш, унда нима учун натижа йўқ? Ёрқин ҳужумлар нега самарасиз тугаяпти? «Челси» нима сабабдан, кўпроқ кутилмаган хатолар туфайли гол қўйиб юбормоқда?

Бизнингча, ҳаммаси охиригача изоҳлаш, тушунтириш қийин бўлган руҳият минтақаларидаги алғов-далғовларга алоқадор. Ёдингиздами, Юрий Саркисян ва «Нефтчи» бирлиги қай тариқа инқирозга юз тутганди? Бошқа жиҳат ва сабабларни бир четга  суриб, биргина «Нефтчи»ни тарк этган футболчилар фаолиятига назар солсак, мавҳумлик ҳаминқадар ойдинлашади. Факт шуки, Юрий Вазгенович қўл остидан бошқа жамоага йўл олишган футболчилар ёрқин натижага эришолмадилар. Уларнинг орасида энг омадлиси саналадиган Ислом Тўхтахўжаев ҳам бу борада мақтанолмайди. Ҳатто мураббийнинг ўзига, онгу-шуурига бўйсунмайдиган аллақандай руҳий сезим буни истамайди, назаримизда. Шу маънода Петр Чехнинг кетиши билан боғлиқ ёқимсиз руҳий тўлғоқ «Челси»даги маромни бузяпти, шекилли. Илло, Чех «Челси» учун алоҳида шахс эди. У жамоада Азар, Оскар, Виллиан каби истеъдодларга нисбатан аҳамиятлироқ ва қадр­лироқ ҳисобланарди. Афсуски, шундай «авторитет»ни қадрлашмади ва унга жавоб беришди. Натижа эса ачинарли: Тибо Куртуа тахтдан тушди, жамоа 15-ўринда. Руҳият минтақаларидаги инсон ақлини тан олмайдиган устувор қонунлар «Челси»ни жазоламоқда. Қолаверса, Моуриньо ҳам АПЛда ўзи учун қулай руҳий иқлим яратолмади. Аксарият ҳамкасблари унга муносиб рақиб эмас, балки қасос олиш лозим бўлган объект сифатида қарашмоқда. Демоқчимизки, у кўпчиликда ўзига нисбатан адоват туйғусини шакл­лантирди. Моу бу адоват алангасини ўчиришга қодирми? Жуда-жуда мушкул вазифа бу! Зеро, энг кучсиз рақиб ҳам «Челси»ни енгишга интилаверади ва аксар ҳолларда бунга эришади. Тўғри, футболда барча ўзаро рақиб жамоалар шу туйғу билан майдонга тушишади. «Челси»га қарши ўйнаётган жамоаларни эса «рақиб» де­йишнинг ўзи кам. Ана, Славен Билич «Вест Хэм»  ғалабасини «фантастика» ибораси билан баҳолади ва Жозега ачинишини билдирди. Тушуняпсизми, «Вест Хэм» мураббийининг ақли аслида зафарга ишонмаган, аммо ундаги ички «мен» ғалаба қозонишни чунонам истаганки, асти қўяверасиз. Умуман олганда, Жозе Моу­риньо буюк футболчилар билан ишлашга руҳан тайёр бўлолмайди, чоғи. Бунинг учун у билан ЕЧЛ ғолибига айланган энг машҳур юлдуз Уэсли Снейдер эканлигини эслаш кифоя. «Интер» ЕЧЛда зафар қучганида, Жозе Моуриньонинг «Олтин тўп»га Лионель Месси эмас, балки Снейдер муносиблигини таъкидлагани бежиз эмас.

Кўриниб турибдики, футболда улкан маблағ, мукаммал маҳорат, ўта замонавий шароит уйғунлиги ҳар доим ҳам ўз сўзини айтавермайди. Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси нотинч Сурияда камол топаётган ёш футболчилардан мағлубиятга учраб, ҳозир Чилида давом этаётган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритолмаганида, кўплаб ҳамюртларимизда шундай савол туғилганди. «Ўзи нима етишмади ёш футболчиларимизга? Улар учун нима зарур бўлса, барчаси муҳайё этилди-ку» Йўқ, ўшанда ўсмирларимизга энг муҳим неъмат, ғалаба ва шижоат руҳи берилмаганди. Акс ҳолда, улар Мочиновдек тажрибаси оз мураббий билан ҳам ЖЧ йўлланмаси қўлга киритишарди. Қарангки, қанчалик истеъдодли саналишмасин, шундай руҳ етишмагани боис, аргентиналик ўсмирлар ЖЧни очкосиз якунлашди. Шу боис, биз энди Самвел Бабаян шогирдларида буюк ғалабага қодирлик руҳи устувор бўлишини истаймиз. Албатта, КХДР термасига қарши учрашувда ғалаба қозониш учун қандай тактик услуб танлаш ҳам муҳим, бироқ бу борада руҳий тайёргарлик алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш жоиз. Чунки КХДР термаси тилга олинганида, бир бўлимда қўйиб юборилган 4та гол футболчилару мухлисларимиз кўз олдиларига келаверади. Ваҳоланки, ўшанда футболчиларимиз кейинги 3та голдан сақланишлари мумкин эди. Ҳаммасига биринчи голдан сўнг юз берган руҳий тарқоқлик сабаб бўлганди. Яъни ўшанда жамоамиз соф ўйин маъносида 2:1 ҳисоби билан зафар қучганди. Гарчи мазкур мулоҳазалар шоирона хаёлпарастликдек туюлса ва кимлардадир истеҳзо уйғотса-да биз шундай хулоса айтишни лозим топдик. Агар ўша баҳсдаги руҳий ва тактик хатолар такрорланмаса (такрорланмасин ва бунинг учун ҳар биримиз озми, кўп ҳисса қўшайлик) Самвел Бабаян шогирдлари 12 ноябрь куни камида 2та тўп фарқи билан ғалаба қозонишади. Вадим Абрамов раҳбарлигида футболчиларимиз КХДР термасини 2 бор, бир хил - 1:0 ҳисобида енгишганди. Охирги ўзаро баҳснинг 2-бўлимида эса, вакилларимиз ўзларига муносиб футбол намойиш этиб, 2та гол уришди. Демак, йигитларда қайтмас, қайсар ва қатъият руҳи шаклланса, ҳаммаси яхши бўлади. Вадим Абрамов тактик тажрибасизроқ, аммо тезкор корейс футболчиларига қарши кучли ҳимоя орқали ўйнашни маъқул кўрган ва Александр Гейнрихнинг индивидуал маҳоратига умид боғлаганди. Миржалол Қосимов эса ўйин аввалида гоҳо юз берадиган тасодифий ҳолатни ҳисобга олмади ва бунинг натижаси ўлароқ, ўша баҳсда футболчиларимиз кучли руҳий босим остида қолишди. Боз устига, йигитларимиз юз берган руҳий босимдан устун чиқиш йўлини анчагача топишолмади.

Энди вазият бутунлай ўзгарган. Бабаяннинг мураббий сифатидаги устун жиҳати - психологияни яхши билишидир. Айни шу омил, насиб этса, миллий жамоамиз ғалабасини таъминлайди. Балки Самвел Бабаян мураббийлигига хос шу устувор жиҳат ҳозир «Пахтакор» ўйинларида етишмаётгандир. Эҳтимол,  унинг «шерлар» билан иккинчи бор чемпион бўлиш орзуси миллий жамоамизнинг порлоқ ғалабалари қурбонига айлангандир. Тақдир тақозоси шундай бўлса, унга чора борми?! Ҳарқалай, олий лиганинг қолган турларида «Насаф»­нинг «Бунёдкор» ва «Пахтакор»нинг қабул қилиши, «Пахтакор»нинг эса «Машъал» ва «Насаф» меҳмони бўлиши «аждарлар» ҳамда «шерлар»нинг чемпионлик йўлидаги имкониятларини бироз пасайтиради. «Локомотив»да аксинча, қолган баҳсларда юз фоизлик натижа қайд этиш имконияти мавжуд. Таркиб борасидаги устунлик боис, «темирйўл­чилар»­нинг бу имкониятдан унумли фойдаланишларига ишониш мумкин. «Шерлар» эса, «қалдирғочлар»­дан кетма-кет учралган 3та мағлубиятдан сўнг ўзларига келиб олишмаса, воҳа сафари чоғи қийналишлари аниқ...

Ҳа, футболча сирли ва тушуниш қийин «тил» барчага бағрини очавермайди.

Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:37, 28.10.2015. Ўқилди: 2884 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 15
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
8 Барселона Роберт Левандовски 13
9 Сельта Борха Иглесиас 13
10 Атлетико Александр Серлот 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик