Бугун 25 август, 2025 йил, душанба.

      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • 1:0
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • 5:0
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 26.08.2025 00:30
      • Севилья
      • -:-
      • Хетафе
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:0
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • 1:1
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2371 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 25.08.2025

      06:30 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      07:35 "Третий тайм". Александр Корякин.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      20:10 Новости футбола.
      20:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      22:15 Новости футбола.
      22:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      00:20 Новости футбола.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Севилья" - "Хетафе". Прямая трансляция.
      02:30 "Третий тайм". Валентин Пальцев.
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 25.08.2025

      05:20 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      06:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      06:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      11:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:15 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      18:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      19:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:05 "Тайны звёзд спорта".
      21:35 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      22:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      00:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      03:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      03:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
      04:10 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 25.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Стрела-Ак Барс" (Казань) - "Локомотив-Пенза".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Аида Шанаева.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Сюйхуэе, Китай. Джонни Уокер против Чжан Минъяна.
      18:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Ротор" (Волгоград) - "Торпедо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Интер" - "Торино". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Слава" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 25.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      11:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 5.
      11:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 10 в Валкенсварде, Нидерланды.
      14:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес. Прямая трансляция.
      20:45 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Андижон" жамоаси фақат мухлислар учун ўйнайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Интервьюлар
A A A

Сўнгги вақтларда чемпионатимизда келишилган ўйинлар тўғрисидаги гап-сўзлар анча авж олди. Айниқса, мавсум якунланиб бораётган айни паллада бу мавзу биринчи ўринга чиқди. “Футбол Экспресс” газетасининг 10 ноябрь кунги сонида “Артистлар” мақоласи чоп этилиб, унда 29-турда бўлиб ўтган айрим учрашувлар шубҳа остига олингани тўғрисида фикр билдирилган. Ана шу баҳслардан бири “Андижон” – “Динамо” жамоалари учрашувида футболчилар ҳисоб учун шунчаки ўйнашгани ҳақида гап борган.


“Андижон” ва “Динамо” жамоалари ўртасидаги беллашув 1:1 ҳисоби билан якунланди ва шу куни “бургутлар” олий лигада қолиш вазифасини бажаришди. Албатта, шу куни мухлислар қайд этилган натижадан қониқиш ҳосил қилишмагани табиий ҳол. Чунки ҳамма ҳам ўз майдонидаги баҳсда севимли жамоасидан ғалаба кутади. Боз устига “Андижон” бунгача “Бунёдкор” билан бўлган ўйинни инобатга олмаганда кетма-кет учта учрашувда ғалаба қозонганди. Айниқса, Фарғонадаги ғалаба ҳақиқий сенсация бўлганди. Шу боис ишқибозлар “Динамо”ни ютишига ишонишганди. Лекин бу футбол ва унда кутилмаган натижалар ҳам бўлиб туради. Ёдингизда бўлса, “Андижон” жамоаси 25-турдан кейин ҳам мусобақа жадвалида 15-ўринда бўлиб, олий лигадан тушиб кетиш хавфи остида турганди. Шундан кейин “бургутлар”нинг ўйинида ижобий тарафга ўзгариш бўлди ва жамоа кетма-кет очколарни қўлга кирита бошлади. Бунинг натижасида “Андижон” бешта ўйинда 10 очко жамғарди. Мухлисларни тўғри тушунса бўлади. Улар севимли жамоалари “Динамо”ни ютишларини хоҳлашганди. Аммо бу ўйинда андижонликларга бир очко ҳам етарди. Шунга қарамай, футболчилар ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишди. Лекин ғалабани қўлга киритиш насиб этмади. Бундан ишқибозларнинг натижадан ранжишгани табиий ҳол. Аммо шуни айтиш керакки, асосийси олий лигада қолиш вазифаси бажарилди. Бу эса мухлисларнинг нияти эди. Қолаверса, “Андижон” футболчилари фақат мухлислар учун ўйнайди. Аммо “ФЭ” газетасида бу нотўғри талқин қилинди. “Андижон” жамоаси мавсум давомида турнир жадвалининг пастки поғоналарида юрди ва очко зарур пайтда бирорта учрашувни “бериб” юбориши ақлга сиғмайдиган гапдир. Агар “Динамо” сотиб олишни хоҳлаганида Андижонда ютиши керак эди. Боиси самарқандликларга дурангдан кўра ғалаба кўпроқ муҳим эди. Чунки “Динамо”ни сўнгги турда “Олмалиқ”ни ютишига ким кафолат беради? Қолаверса, “Андижон”нинг ўзига яраша молиявий муаммолари бор пайтда жамоа қандай қилиб ўйинларни сотиб олиши мумкин? Боз устига жамоа 29-турга келибгина кучлилар сафида қолиш масаласини ҳал қилди. Хуллас “Андижон” жамоаси бундай нопок ишларга қўл урмайди.


“Динамо” билан ўйинда мухлислар шубҳаланишган бўлишлари мумкин. Шу боис жамоанинг айрим футболчилари бу борада ўз фикрларини билдириб ўтишди.


АНВАР БЕРДИЕВ: ЭНГ АСОСИЙСИ “АНДИЖОН” ОЛИЙ ЛИГАДА ҚОЛДИ
Иккинчи даврада андижонликлар сафига қўшилган Анвар Бердиев жамоани олий лигада қолишида катта ҳиссасини қўшди. Тажрибали ҳужумчи майдонга тушган учрашувларнинг аксариятида голлар уриб “Андижон”га очколар келтирди. Бердиев “Динамо” билан бўлган ўйин тўғрисида фикрларини қуйидагича изоҳлади.
- Аввало мухлисларимиз шуни тушунишларини истардим, “Динамо” билан ўйинда бизга бир очко ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Биз майдонга олий лигада қолиш вазифасини бажариш учун тушдик ва якунда бунга эришдик. Аммо дуранг натижасини қайд этишимиз ҳар хил фикрларга сабаб бўлмоқда. Мен бир нарсага тушунмаяпман, ўйинимиз яхши тарафга ўзгарди. “Металлург”ни ўз майдонимизда ютдик, сафарда, Фарғонада кули рақиб “Нефтчи”ни мағлуб этиб қайтдик. Агар ғалаба қозонсак ўйинни сотиб олган, ютқазсак сотиб юборган ёки дуранг бўлса келишилган, деган гап-сўзлар кўпайиб кетди охирги пайтда. Бу қанақа футбол? Мухлислар чемпионатимиз савиясини Англия, Испания, Германия каби топ-лигаларга ўхшашини хоҳлашади. Эътибор берсангиз, у ерда аутсайдер жамоа пешқадамни мағлубиятга учратишига кўп гувоҳ бўлганмиз. “Кристал Пэлас” “Ливерпуль” майдонидан ғалаба билан қайтди ёки “Сток Сити” амалдаги чемпион “Челси”ни доғда қолдирди. Бундан хулоса қиладиган бўлсак, “Челси” ўз ўйинларини сотяптими? Бизнинг чемпионат ҳам бунақанги савияга чиқиши учун бундай натижаларга мухлислар ҳам кўникишлари керак. Тезда ўйинни сотди ёки сотиб олди, деган хуосаларга келишлари керак эмас. Нима, “Андижон” Фарғонада “Нефтчи”дан ўйинни сотиб олганмиди? Ўшандан кейин кўпчилик “Нефтчи” “Андижон”га ёрдам берди деган гап-сўзлар ҳам тарқалди. “Нефтчи” Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётганди ва уларда бунинг учун имконият бор эди. Шу боис фарғоналиклар ютқазишни хоҳлашмаганди. Боз устига “Нефтчи”дек клуб водий дербисида ўз уйида аутсайдер “Андижон”га мағлуб бўлишни хоҳламасди. Бу футбол.
- “Динамо” билан бўлган ўйинда 90 дақиқа давомида ҳаракат қилдингиз. Нима деб ўйлайсиз, мухлислар атишаётгандек бу ўйинда футболчилар майдонда шунчаки тўп суришдими?
- Мен бошқалар эмас ўзим ҳақимда гапиришни хоҳлайман. “Бунёдкор” билан ўйинда оёғимдан жароҳат олиб майдонни эрта тарк этгандим. Шу сабабли “Динамо”га қарши учрашувда майдонга укол олиб тушдим. Агар “Динамо” билан ўйин келишилганда мен жароҳат билан майдонга тушиб нима қилардим? Жароҳатим бўлишига қарамай жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Тан оламан, шу куни ўйиним яхши чиқмади ва ҳаракатларимдан кўнглим тўлмади. Шунга қарамай, охиригача курашдик. Кўрдингиз, майдоннинг ҳолати яхши эмасди. Шу ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатди деб ўйлайман. Аммо энг асосийси шу куни ўзимиз учун керак бўлган бир очко олиб, жамоани олий лигада олиб қолдик. Менимча, мухлисларимиз учун энг муҳими шу эди. Худога шукр, ишқибозлар олдида юзимиз ёруғ бўлди. 5-6 тур олдин ким ўйлаганди, “Андижон” кетма-кет ғалабаларга эришиб, Фарғонада “Нефтчи”ни ҳам ютишини. Биз мухлислар учун ўйнадик ва уларнинг ниятини амалга оширдик. Шунинг учун ишқибозларимиз “Динамо” билан бўлган ўйиндан хафа бўлишмаса ҳам бўлади. Учрашув охирида улар “артистлар” деб ҳайқиришгани тўғрисида гапларни эшитдим. Ўша пайтда оёғим оғриётгани учун кийиниш хонасига эртароқ кириб кетдим. Шу сабабли ўйин охирларида алмаштиришларини ўзим сўрагандим. Ичкарига кириб кетганим боис мухлислар нима дейишганини эшитмай қолдим. Менинг фикримча, бу нотўғри албатта. Биз мухлислар учун ўйнадик ва жамоани олий лигада олиб қолдик. Шу боис уйдаги охирги ўйинда ишқибозлар жамоани муносиб кузитиб қўйишлари керак эди. Чунки “Андижон” жуда қийин вазиятдан чиқиб кетди. Иккинчи давра бошланганда ҳам кўпчилик “Андижон”ни биринчи лигага тушиб кетиши учун асосий номзод сифатида кўрсатганди. Шундай ҳолатдан биз жамоани олиб чиқиб кетдик. Бунга эса мухлисларимизнинг далдаси ва кучи билан эришдик.   


ЖАВЛОН ГУСЕЙНОВ: ҒАЛАБАГА ИШОНИБ ЮБОРГАНИМИЗ ЭВАЗИГА ТЎП ЎТКАЗИБ ЮБОРДИК      
Иқтидорли футболчи Жавлон Гусейнов жорий мавсумда “Андижон” жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Бу футболчи ҳам “Динамо” билан бўлган ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
-“Динамо” билан ўйин биз учун оддий учрашув эмасди. Бу ўйингача жамоамизни кучлилар сафида қолиши юз фоизга аниқ эмасди. Шу боис майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушгандик. Албатта, “Динамо” ҳам Андижонга очко олиш мақсадида келганди. Чунки самарқандликлар олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашяпти ва уларга ҳам ютуқ керак эди. Буни инобатга олсак, ўйин осон кечмаслиги аниқ эди. Бу баҳсда бизни бир очко ҳам қониқтирарди. Сабаби дуранг ўйнасак ҳам олий лигада қолиш вазифасини бажарардик. Майдонга чиқиб боримизни бериб ҳаракат қилдик. Учрашув охирларида ҳисобни ҳам очдик. Гол урганимиздан кейин ғалаба қозонишимизга ишониб юбориб хотиржамликка берилдик шекилли, дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Шунинг учун бу ерда ҳеч қандай шубҳали ҳолатларга ўрин йўқ.  Агар “Динамо” билан келишганимизда ютқазиб беришимиз керак эди. Чунки самарқандликларга айни пайтда бир очкодан кўра 3 очко кўпроқ зарур эди. Шу боис мухлисларимиз бундай ўйламасликлари керак.

Манба: andijon-pfc.uz
Киритилди: 14:19, 12.11.2015. Ўқилди: 3114 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.