Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • 0:1
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энг сердаромад футболчилар ёхуд яна Роналду, Месси, Неймарлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Биласиз, бугунги кунда «Реал» етакчиси Криштиану Роналду даромад бобида ҳам тенгсиз. Шунингдек, Мессининг йиллик улуши ҳам чакки эмас, албатта. Табиийки, улар учун даромад манбалари хилма-хил. Яъни биргина маош билан чекланиб қолишмайди. Демак, қуйида энг сердаромад 5 нафар футболчи нималарнинг ҳисобига ақл бовар қилмас даражада кўп пул топаётганини кўриб чиқамиз. Эътиборга олинг, ушбу рейтинг футболчилар маошидан солиқ чегирмалари чиқарилмаган ҳолда тузилган.

5-ўрин - НЕЙМАР

Клуби: «Барселона»

Терма жамоаси: Бразилия

Йиллик даромади: 31,7 млн. доллар

Маош+бонуслар: 14,7 млн. доллар

Реклама улуши: 17 млн. доллар

Ҳомийлари: Nike, Unilever, Panasonic, Konami, Red Bull, Volkswagen...

Бразилиялик футболчи Nike билан тузилган шартнома ортидан йилига 7 млн. доллар олади. Unilever - бу Британия|Голландия қўшма компанияси. У озиқ-овқат ва хўжалик-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш бобида жаҳондаги етакчилардан бири бўлиб, айни пайт ўз йўналишида савдо ҳажми бўйича 2-ўринда бормоқда. Бразилиялик футболчи ушбу компаниядан йилига нақ 2 млн. доллар санаб олади. Panasonic эса 2013 йили Неймар билан тузилган ҳомийлик келишуви муддатини 4 йилга узайтирди. Ҳамкорлик суммаси сир тутилсада, бемалол айтиш мумкинки, у ҳар икки томонга маъқул. Видеоўйинлар соҳасида етакчилардан бири саналган Konami ҳам футболчига бинойидек пул тўласа керак. Ҳарқалай, компания томонидан яқинда чиқарилган Pro Evolution Soccer 2016 ўйинига айнан Неймар бош ташвиқотчи сифатида танланди. Умуман олганда, бразилиялик иқтидор «Барса»даги ўйинидан кўра, реклама сиймоси орқали кўпроқ пул топади. У бу борада Дэвид Бекхэмга ўхшаб кетади. Зеро, Европага кўчиб ўтишидан олдин ҳам реклама берувчилар орасида машҳур эди. Энди эса каталонияликлар таркибидаги омадли мавсумлардан сўнг реклама бозорида бразилияликка талаб янада ошди. Хусусан, йирик компаниялар ҳам у билан ҳамкорлик қилишга ошиқишмоқда.

4-ўрин - Гарет БЭЙЛ

Клуби: «Реал»

Терма жамоаси: Уэльс

Йиллик даромади: 31,9 млн. доллар

Маош+бонуслар: 25,4 млн. доллар

Реклама улуши: 6,5 млн. доллар

Ҳомийлари: Adidas, EA Sports, Sony Xperia Z3, BT Sport, Lucozade...

Уэльслик вингер ўтган йили энг сердаромад футболчилар рейтингида 6-поғонани банд этганди. У 2015 йил давомида деярли 11 млн. долларга бойиди. Бэйл энди бир неча йил давомида рейтингнинг юқори поғоналаридан тушмаса керак. Чунончи, футболчи Adidas билан 6 йиллик шартнома туздики, бунинг ортидан умумий ҳисобда нақ 35 млн. доллар олади. Бироқ Бэйл учун асосий даромад манбаи барибир, «Реал» клубидир. Тўғри, видеоўйинлар компанияси - EA Sports ҳам Гаретга бинойидек ҳақ тўлайди. Дейлик, FIFA туркумида чиқарилган бир қатор ўйинлари муқовасини айнан Бэйлнинг суратлари билан безади. Қолаверса, футболчи Lucozade, BT Sport каби компаниялар билан ҳам манфаатли шартномаларга эга. Аммо маошнинг салмоғи сезиларли даражада катта, барибир.

 

3-ўрин - Златан ИБРАГИМОВИЧ

Клуби: «ПСЖ»

Терма жамоаси: Швеция

Йиллик даромади: 41,8 млн. доллар

Маош+бонуслар: 35,8 млн. доллар

Реклама улуши: 6 млн. доллар

Ҳомийлари: Volvo, Nike, Vitamin Well...

Швециялик бўйдор ҳужумчи ҳам асосан Париж клубидаги хизматлари эвазига чўнтагини қаппайтиряпти. Бонус ва мукофот пулларини қўшиб ҳисобласак, парижликлар Златанга бир йилда чамаси 36 млн. доллар тўлашади. Реклама улуши эса нисбатан кам. Тўғри, Златан 3та йирик компания билан ҳамкорлик қилади. Улардан бири - Volvo. Швед концерни ҳужумчига йилига нақ 3 млн. доллар тўлайди. Дейлик, Ибрагимович иштирокида олинган роликни YouTube тизимида нақ 5 млн. марта томоша қилишди. Шундан келиб чиқиб айтсак, Швеция автокорхонаси ҳам футболчи билан ҳамкорликдан етарлича манфаатдор. Ибра шунингдек, Nikeнинг асосий «юз»ларидан бири ҳисобланади. «ПСЖ» ҳужумчисининг яна бир йирик ҳомийси - Vitamin Well (қувватлантирувчи ичимликлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган компания). Умуман, Златаннинг катта даромадга яраша, хайрия ишларига кўп эътибор қаратишини ҳам айтиш жоиз.

 

2-ўрин - Лионель МЕССИ

Клуби: «Барселона»

Терма жамоаси: Аргентина

Йиллик даромади: 70,5 млн. доллар

Маош+бонуслар: 48,5 млн. доллар

Реклама улуши: 22 млн. доллар

Ҳомийлари: Adidas, Pepsi, Turkish Airlines, Gillette, EA Sports, Audemеrs Piguet, Samsung...

«Олтин тўп»нинг 4 карра соҳиби Лионель Месси 2014 йили «Барселона» билан ҳисоб бўйича еттинчи ва энг манфаатли шартномани расмийлаштирди. Бунинг ортидан аргентиналикнинг йиллик маоши 9 млн. долларга етди. Футбол даҳочаси ўз иқтидорини ишга солиб, нафақат майдондаги кароматлари орқали, балки унинг четида ҳам муносиб пул топяпти. Дейлик, 2014 йили Месси Samsung рекламасида темир одам ролида кўриниш берди. Adidas эса футболчи номидаги кийим-кечак ва пойафзалларни савдога чиқарди. Умуман, Лео жуда кўплаб компаниялар билан тузилган катта-кичик шартномаларга эга. Хусусан, Pepsi билан ҳамкорлигини айтиш мумкин.

 

1-ўрин - Криштиану РОНАЛДУ

Клуби: «Реал»

Терма жамоаси: Португалия

Йиллик даромади: 79 млн. доллар

Маош+бонуслар: 52,2 млн. доллар

Реклама улуши: 26,8 млн. доллар

Ҳомийлари: Nike, Tad Heuer, Herbalife, CR7, Under-Wear, Shirts&Shoes, Clear For Men...

«Реал Мадрид» ҳужумчиси кетма-кет 2-йилдирки, жаҳон футболидаги энг сердаромад ўйинчилар рейтингини бошқариб турибди. Американинг Forbes журнали ҳисоб-китобларига кўра, унинг йиллик моянаси (бонуслар билан бирга) 50 миллион доллардан кўп. Айтганча, Роналду яна бир рейтинг - дунёнинг энг машҳур спортчилари рўйхатида ҳам карвонбошилик қиляпти. Чунончи, унинг Facebookдаги саҳифасини нақ 102 млн. обуначи кузатиб боради. Twitterда эса 32 млн. киши Роналдуга «қўнгил қўйган». Криштиану ҳомийлик шартномаларининг ўзи орқали 25 «лимон»дан кўп топади. Бу ерда ўзига қарашли ва Nike билан ҳамкорликда тараққиётга эришаётган CR7 тармоғи муҳим ўрин тутади. Умуман, футболчи беҳисоб келишувлар соҳибидир. Юқорида санаб ўтилган компаниялардан ташқари, Coca Cola, Castrol, Konami, Banco Espirito Santo, Motorola, Jacob-Co., KFS, Fly Emirates, Samsung, Sacoor Brother кабилар ҳам португалияликни бойишига ҳисса қўшишяпти.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:10, 13.11.2015. Ўқилди: 5342 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик